Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Қишлоқ хўжалигида ягона ер солиғини белгилаш ва уни тўлаш тартиби


Download 1.13 Mb.
bet40/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

4.5. Қишлоқ хўжалигида ягона ер солиғини белгилаш ва уни тўлаш тартиби.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан фермер хўжаликларини солиққа тортиш ва солиқ тўлаш механизмини соддалаштирилиши билан 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи жорий қилинди. Ихчамлаштирилган ягона ер солиғининг жорий этилиши билан фермер хўжаликлари фойдадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер остидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлашдан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 362-моддасига кўра ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилар ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар;

  • қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-таржиба хўжаликлари;

  • Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

  • ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

  • қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар.

. Юқорида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади9.
Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили ҳисобот йилининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ инспекциясига ўтган ҳисобот йилида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
Фермер хўжаликлари учун ягона ер солиғининг объекти бўлиб, қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси ҳисобланади. Солиқ солинадиган база бўлиб эса, ер участкаларининг меъёрий қиймати ҳисобланади. Ҳар бир хўжалик бўйича қишлоқ хўжалик ерларининг меъёрий қиймати Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия картография ва давлат кадастр қўмитаси томонидан аниқланади. Юқорида билдирилган фикрларни исботи сифатида Тoшкент вилoяти Қибрaй тумaнидa жoйлaшгaн узумчиликка ихтисослашган қуйидaги фeрмeр xўжaликлaрининг 2009 йил учун ягона ер солиғи ҳисоб-китобини мисол учун келтириб ўтамиз10:

4.5.1-жадвал





Фeрмeр xўжaликлaри нoми

Ўлчoв бир-лиги

Ер мaйдoни

1 гa eр мaйдoнининг мeъёрий қиймaти, м.с

Ер мaйдoнининг жaми қиймaти, м.с

Бeлгилaнгaн сoлиқ стaвкaси, %

Сoлиқ суммaси, м.с

1.

Икрoмoв Ёқибжoн

гa

6.1

4117.5

25116.8

3.5

879.1

2.

Сoдиқoвa Xaдичa

гa

3.4

3199.4

10878.0

3.5

380.7

3.

Шeрмaтoв Тўлқин

гa

2.3

3153.0

7251.9

3.5

253.8

4.

Aбдуфaттoх бoғи

гa

2.6

5517.8

14346.3

3.5

502.1

5.

Чaрoс Шaрoб

гa

1.9

4061.8

7717.4

3.5

270.1




Жaми:

х

16.3

х

65310.4

х

2285.8


Фемер хўжаликларида Ягона ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш усули

3.5.1-жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, фермер хўжаликлари ягона ер солиғи тўлашга ажратилган ер участкаларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тўланган.


Ер участкасининг меъёрий қиймати ҳар бир фермер хўжалигининг жойлашган жойи, сув билан таъминланганлик даражаси, бонитет бали каби маълумотларга асосан белгиланади.


Фермер хўжаликлари ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобот йилининг 1 майигача ер участкаси жойлашган солиқ инспекциясига тақдим этилади.
Фермер хўжалиги бюджетга ягона ер солиғини тўлашни қуйидаги муддатларда амалга оширади:
- ҳисобот йилининг 1 июлигача – йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи;
- ҳисобот йилининг 1 сентябригача – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
- ҳисобот йилининг 1 декабригача – солиқнинг қолган суммаси.
Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, фермер хўжаликлари солиқ инспексиясига ҳисобот йилининг 1 декабригача ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари лозим(3.21).
Фермер хўжаликлари молия йилида маҳаллий бюджетга тўлаши лозим бўлган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириши натижасида бюджет олдидаги мажбуриятларни бажарилишига, шу билан бирга кейинги истиқболдаги режаларни амалга оширилишига эришадилар.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling