Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Қишлоқ хўжалигида суғориш ва сув ресурсларидан фойдаланиш йўллари


Download 1.13 Mb.
bet46/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

4.9. Қишлоқ хўжалигида суғориш ва сув ресурсларидан фойдаланиш йўллари.
Агабизнес тармоқларида олиб борилаётган ислоҳот натижасида сув ресурсларидан фойдаланиш тартиблари кундан-кунга такомиллашиб бормоқда. Республикадаги суғориладиган майдонларда сув асосан тупроқ устидан эгат орқали, тахталарга (марзаларга) бўлиб ва чекларга бўлиниб бостирилиб суғориларди. Бундай суғориш усуллари тупроқ таркибининг бузилишига, қатқалоқ ҳосил бўлишига, сув меъёрдан кўп сарф бўлиши, тупроқнинг нотекис намланиши, сувни чуқур қатламларга шимилиб кетишига сабаб бўлганлиги учун тупроқнинг мелиоратив ҳолатини бузилишига олиб келди. Натижада, бу суғориш ўзини оқламагани учун замоновий янги суғориш усулларини қўллаш талаб қилинади. Бундай суғориш усулларидан бири эгатлаб суғориш бўлиб эгилувчан кўчма қувурлардан босим остида берувчи ППА-165, ППА-300, ПТ-250, ТАП-150, ТПП-200 маркали суғориш машиналаридан фойдаланиш орқали суғорилади. Ушбу қувурлар ўқ ариқлар ўрнига ишлатилади. Улардаги ҳар бир тешик қатор орасининг ўртасига тўғриланади, тешикларда бир хил диаметрли махсус клапанлар бўлиб улар ёрдамида эгатга сувни ростлаш берилади. Ушбу суғориш машиналари ёрдамида эгатларга сув таратиб берилганда бир моментда 2-3-8 гектар майдонни суғоради. Натижада меҳнат унумдорлиги 2-3 барварга ошади, сувнинг шимилиши оддий усулга нисбатан 8-10% камаяди.
Ёмғирлатиб суғориш. Бу усулда сув махсус қурилмалар ва машиналар ёрдамида сунъий ёмғир тарзда ўсимликлар устидан пуркаб берилади. Ёмғирлатиб суғоришнинг афзаллиги шундаки, бу усулда суғориш жараёни тўлиқ механизациялашади, ўқ ариқлар сони камаяди, белгиланган сув меъёри аниқ ва бир текисда сарфланади, тупроқ юзасида микроиқлим вужудга келади, ёмғирлатиб суғоришда сизот сувлари кўтарилмайди, шу сабабли тупроқда шўрланиш ва ботқоқланиш содир бўлмайди. Ёмғирлатиб суғориш усулида эгатлаб суғоришга нисбатан меҳнат унумдорлиги 3-4 баробар ошади ва 15-20% сув тежалади. Ёмғирлатиш учун ДДА-100М маркали ўзи юрар агрегат ишлатилади.У бир вақтда 120 м кенгликдаги майдонни суғоради.Суғориш меъёри гектарига 700-800 м3 бўлади ва битта агрегат бир сутка давомида 10-13 гектар экин майдонини суғора олади. Республикамизда ДКШ-64 «Волжанка», «Фрегат» ва бошқа маркали кенг қамрайдиган ёмғирлатгич машиналаридан ҳам фойдаланиш мумкин, улар сувни бир текисда тупроққа сингиш тезлигида ёмғирлатади. Натижада гектарига 1000 м3 гача сув бериш ва тупроқни 80-100 см чуқурликда намиқтириш имконияти яратилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling