5.3. Агробизнес корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш ва фонд билан таъминлаш кўрсаткичи.
Асосий фондларнинг ўсиши ва такомиллашуви қишлоқ хўжалигиниг моддий–техника базасини янада мустаҳкамлашнинг, қишлоқ меҳнаткашлари моддий ва маданий турмуш даражасини оширишнинг ҳал қилувчи шартидир. Фондларнинг ҳажми ва таркиби кўпгина шартлар билан белгиланади. Улардан асосийлари –деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларини ривожлантириш даражаси, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришнинг янада такомиллаштирилишидир.
Асосий фондларни баҳолаш. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг асосий фондлари натура ва пул шаклида ҳисобга олинади ҳамда режалаштирилади. Натура шаклидаги кўрсаткич ишлаб чиқариш фондларининг миқдор ва сифат ҳолатини кўрсатади. Пул шаклидаги кўрсаткич эса асосий фондларнинг ўсиб бориши учун сарфланиб борилган пул суммасини ва уларнинг эскириш қийматини кўрсатади.
Асосий фондлар бошланғич, қолдиқ ва тиклаш қийматлари билан баҳоланади. Бошланғич қиймат - асосий фондларни ташкил этишдаги ҳақиқий сарфланган харажатларни кўрсатади. Бу сотиб олиш қийматини ва хўжаликка келтириш, монтаж қилиш ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Қолдиқ қиймат-асосий қиймат фондларидан ейилиш (эскириш) қиймати чиқариб ташлангандан қолган қисмини кўрсатади.Тиклаш қиймати эса, бу мулкларни сотиб олиш қийматидир.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида сотиб олинадиган мулкларнинг, тракторлар, қишлоқ хўжаликмашиналари ва бошқаларнинг сотилиш нархи тез-тез ўзгариб туради. Шу муносабат билан бир хил машиналарнинг бошланғич қиймати ҳар хил бўлиб қолади. Шуни ҳисобга олиб, ҳукуматқишлоқ хўжалик корхоналарида мулкларни қайта баҳолаб туришга доир қарор қабул қилган. Мулкларни қайта баҳолашда фойдаланаётган мулклар белгиланган янги нархлар билан баҳоланади. Бунга ишлаш даврида ейилиш (эскириш) даражаси ҳам ҳисобга олиниши керак.
Қишлоқ хўжалигининг техника воситаларида рўй берган ўзгаришларни ўлчаш ва ҳисобга олиш учун меҳнатни фонд билан таъминлашиш, фонд билан қуролланиш, иқтисодий кўрсаткичлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |