Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Асосий фондлар билан таъминланганлик
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фонд билан қуролланиш
- Фонд қайтими
- Фондлар сиғими
Асосий фондлар билан таъминланганлик - асосий фондларнинг ўртача йиллик суммасини фойдаланилган ер майдонига нисбатидир.
Бу қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Афт= (5.2.1) бунда: Афт – асосий фондлар билан таъминланганлик даражаси (сўм/га); АФк – асосий фондларнинг йиллик ўртача суммаси (сўм); Фе – фойдаланилаётган ер майдони (га). Фонд билан қуролланиш-қишлоқ хўжалиги учун тайинланган ишлаб чиқариш фондлар қийматини қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этган ўртача бир ишловчи ҳисобига тўғри келадиган қийматдир. (5.2.2) бунда – Р –ўртача йиллик ишчилар сони Фонд қайтими - қишлоқ хўжалигида бир йилда ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот қийматини ишлатилган асосий фондларнинг ўртача йиллик суммасига тақсимлаш натижасида аниқлаш мумкин Фк= (5.2.3) бунда: Афк - фонд қайтими (сўм); Ямк - ялпи маҳсулот қиймати (сўм); ХАФк - асосий фондларнинг йиллик ўртача қиймати (сўм). Фондлар қайтимини бир сўмлик асосий фонд эвазига маълум муддатда олинган ялпи даромад ва соф фойда кўрсаткичлари ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Улар ялпи даромад, соф фойда суммасини асосий фондларнинг йиллик ўртача қийматига тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунда қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин: ЯДФк= (5.2.4) бунда: ЯДФк-ялпи даромад бўйича фонд қайтими (сўм); ЯДқ йиллик ялпи даромад суммаси (сўм); СФФк – соф фойда бўйича фонд қайтими (сўм); - йиллик соф фойда суммаси (сўм). Бу кўрсаткичлар ёрдамида 1 сўмлик асосий фондлар эвазига неча сўмлик ялпи маҳсулот, ялпи даромад ва соф фойда олинганлиги аниқланади. Бу кўрсаткичлар миқдори юқори бўлгани яхши. Фондлар сиғими-асосий фондларнинг йиллик ўртача суммасини етиштирилган ялпи маҳсулот қийматига нисбати билан аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: Фс= (5.2.5) бунда: Фс-фонд сиғими (сўм). Фонд сиғими эса, бир сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштириш учун қанча асосий фонд қиймати тўғри келишини кўрсатади. Ишлаб чиқариш фондларининг (асосий ва айланма) иқтисодий самарадорлиги рентабеллик кўрсаткичи билан ҳам характерланади. Иқтисодиётда бу кўрсаткични фойда меъёри дейилади. У қуйидаги ифода билан аниқланади: Фн= (5.2.6) бу ерда: Фн-фойда меъёри, фоиз; Фс-реализациядан тушган фойда, сўм. Фойда нормаси бир бирлик ишлаб чиқариш фондлари қийматига қанча фойда олинганлигини кўрсатади. Бу кўрсаткичнинг даражаси юқорига интилиши мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши фондларининг муҳим қисмини айланма фондлар ташкил этади. Айланма фондлар ишлаб чиқариш ва реализация жараёнининг тўхтамай амалга ошишини таъминлаб туради. Уларнинг натура ҳолидаги кўриниши айланма воситалар дейилса, пул (қиймат) шаклидаги кўриниши айланма фондлар, маблағлар, деб аталади. Асосий фондлардан фойдаланиш даражаси хўжалик, унинг ишчи ва хизматчиларини фондлар билан таъминланганлигига ҳамда меҳнатнинг қуролланганлигига боғлиқ. Шундай экан, хўжаликда бу кўрсаткичларни аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Улар қуйидаги тартибда аниқланади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling