Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА МОДДИЙ-ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИ ҲАМДА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Таянч иборалар
- 5.1. Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча ва уларни қишлоқ хўжалигидаги ўзига хос хусусиятлари.
Назорат ва муҳокама учун саволлар:
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари қайсилар? Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари қайсилар? Қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга қараб қандай тоифаларга бўлинади? Сувдан фойдаланишда тежамкор технологиялар қайсилар? Сувдан фойдаланиш манбаларини айтинг? Ўзбекистон ер фонди қанча ва ундан фойдаланиш тартиби қандай? Ягона ер солиғини тўлашни муддатлари қандай? Фермер хўжаликларида ердан фойдаланганлик учун қандай солиқ солиқ тўланади? Суғриш турларини ва унинг фаолиятини тушунтириб беринг? СИУ ларни сувдан фойдаланиш йўлларини тушунтиринг? 5 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА МОДДИЙ-ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИ ҲАМДА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Таянч иборалар: Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча ва уларни қишлоқ хўжалигида ўзига хос хусусиятлари. Асосий фонд ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни. Агробизнес корхоналарида асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш ва фонд билан таъминлаш кўрсаткичлари. Фонднинг жисмоний ва маънавий эскириши. Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг амортизацияси. Аграр тармоқда айланма фондлар ва айланма маблағлардан фойдаланиш йўллари. Айланма воситалардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари. Айланма воситаларидан самарали фойдаланиш йўллари. 5.1. Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча ва уларни қишлоқ хўжалигидаги ўзига хос хусусиятлари. Агробизнес корхоналарини интенсив ривожлантиришда моддий-техника базасинининг ўрни катта бўлиб уни модернизация қилиш, қайта ташкил этиш ва реконструкция ишларини олиб боришни талаб этилади. Чунки собиқ иттифоқдан қолиб келаётган айрим корхоналардаги техника -технологиялар маънавий эскирган, фойдаланиш даражаси жуда паст ва бажарилган сифати бугунги кунги талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Агробизнес корхоналарининг моддий-техника базаси деб - қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган барча меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари йиғиндисидир. Унинг таркибига ер ресурслари, ишлаб чиқариш иморатлари, иншоотлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва жиҳозлари, транспорт воситалари, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар, кўп йиллик дарахтлар, сув ресурслари, уруғлик, чорва озуқалари, нефт маҳсулотлари, ўғит, кимё воситалари, уруғликлар, ем-хашаклар, ёқилғи, ёғловчи, қурилиш материаллари ва бошқалар киради. Ҳар бир корхонанинг моддий техника баъзаси корхонанинг ихтисослашуви ва молиявий потенциалидан келиб шакилланади. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг моддий техника баъзасини яратишда ҳар бир субеътнинг ўзига хос бўлган таркибий тузилмаси бўлиб, фермер хўжаликлари моддий-техника базасининг таркибий тузилмаси қуйидагича бўлиши мумкин: фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари; фермер хўжаликларидаги кўп йиллик дарахтлар ва узумзорлар; чорва фермаларининг маҳсулдор ва ишчи хайвонлари; фермер хўжаликларидаги бино-иншоотлар, техникалар, машиналар ва бошқа иш қуроллари; фермер хўжаликларидаги айланма маблағлар (уруғлик, озуқа, ЁММ, минерал ўғитлар); фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар; фермер хўжаликларининг таъсисчилиги асосида ташкил қилинган муқобил МТП, СФУ , агрофирма, коперация ва кластир ҳисобидаги мол-мулки. Агробизнес корхоналарида моддий ресурслар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги турли хилдаги ишлар, агротехник тадбирлар, таъминлаш ва хизмат кўрсатиш ишлари бажарилиб рақабордош маҳсулотлар етиштирилади. Инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш имкониятлари яратилиб, натижада маҳсулотнинг рақаботдошлиги шакилланиб, кам харажатли ишлар амалга оширилади. Моддий ресурсларни ишлаб чиқаришда қўллаш натижасида серҳосил, тезпишар навлар, сермаҳсул чорва зотлари, ҳар томонлама қулай ва самарали ҳисобланган илғор технологиялар яратилади. Агробизнес корхоналарининг моддий-техника ресурслари республика иқтисодиёти ресурсларининг муҳим қисми ҳисобланади. Улар мулк сифатида тармоқнинг, корхоналарнинг иқтисодий асосини ташкил этади. Корхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкам бўлса, уларда иқтисодий жиҳатдан ривожланиш учун асос мавжудлигидан далолат беради. Айрим хўжаликларда ёки энди ташкил этилганларда юқоридаги моддий-техника воситаларига эга бўлмасликлари учун тўлиқ сифатли фаолият кўрсата олмасликлари мумкин. Шунинг учун тули хизмат кўрсатиш корхоналари тамонидан шартнома асосида хизмат кўрсатилади. Агробизнес корхоналарини моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминлашга доимо катта эътибор берилмоқда. Чунки бу сарфланадиган меҳнат ҳамда маблағ харажатлари камайиши, меҳнат унумдорлиги ортиб, соф фойдасининг кўпайиши учун имконият яратилади. Шундай экан, агробизнес корхоналарининг моддий-техника воситалари билан таъминланишни ва бу воситалардан самарали фойдаланишдаги ижобий ўзгаришларни билиш талаб этилади. Бунинг учун турли кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Масалан: корхоналарнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичидир. Хўжалик ўз фаолиятида амалга оширадиган ишларни тез ва сифатли бажаришга интилади, бу жараёнда техника воситалари ўртасида мутаносибликни таъминлашга алоҳида эътибор беради. Сабаби – тракторлар кўп, уларга тиркаладиган механизмлар кам ёки акси бўлса, кутилган самарага эришиб бўлмайди. Чорва ҳайвонлари кўп бўлиб, ем-хашак кам бўлиши ҳам фойдасиздир. Демак, корхоналар самарали мувозанатдаги моддий-техника ресурслари билан талаб даражасида таъминланган бўлишлари керак. Агробизнес корхоналарида моддий-техника ресурслари билан таъминланиш даражаси қуйидаги формула ёрдамида ёрдамида аниқлаш мумкин: МТРТД= (5.1.1) бунда: МТРТД – моддий-техника ресурслари билан таъминланганлик даражаси, сўм; Ек – қишлоқ хўжалик ерларининг қиймати (сўм); Афк – асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати (сўм); Ас – асосий воситаларнинг ўртача йиллик эскириш суммаси (сўм); АФК – айланма воситаларнинг ўртача йиллик суммаси (сўм); БГк – боғлар, токзорларнинг ўртача йиллик суммаси (сўм). Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир хўжалик ихтиёридаги фойдаланилаётган 1 га қишлоқ хўжалик ерига ёки экин майдонига қанча сўмлик моддий-техника ресурслари тўғри келаётганлиги аниқланади. Унинг миқдори талаб, яъни меъёр даражасида бўлиши керак. Бу умумий кўрсаткич мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа аниқ кўрсаткичлар ёрдамида янада аниқлаштирилади(3.29). Агробизнес корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида кимёвий воситаларни, жумладан, минерал ўғитларни сотиб олишга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки улар тупроқ унумдорлигини ошириб, экинлар ҳосилдорлиги юксалишини, ёввойи ўтлар ҳамда зараркунандаларни озайтириб, меҳнат ва маблағ сарфларини камайтиради, маҳсулотнинг сифати яхшиланади. Моддий-техника ресурсларининг қишлоқ хўжалигида ўзига хос хусусиятлари деганда ҳар қандай фаолият ёки ресурснинг бир-биридан фарқ қилиб туриши билан характерланади. Масалан: ер ресурсларининг техникадан фойдаланишларидаги, ҳайдов трактори билан чопиқ тракторларининг бир-биридан тубдан фарқ қилиши, агротехник тадбирларнинг бир-бирига боғлиқ лекин иш жараёнининг ўхшамаслиги мисол бўла олади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling