Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet51/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Сувдан фойдаланиш самарадорлиги. Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир метр куб сув эвазига олинган ялпи маҳсулот миқдори, қиймат, даромад ва соф фойда суммаси қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланади:
СФС = : : : (4.11.1)
бунда: СФС-сувдан фойдаланиш самарадорлиги;
ФСМ-фойдаланилган сув миқдори. Бу натура ҳамда қиймат кўринишида аниқланади. Бунда 1 м3 сувдан фойдаланиш натижасида қанча миқдорда маҳсулотлар етиштирилганлиги ҳамда неча сўмлик ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, соф фойда олинганлиги аниқланади.
Суғориш системаси (тизими)дан фойдаланиш коэффициенти даражасини аниқлаш учун шу тизимнинг охирида экинларни суғориш мақсадида берилган сув миқдорини шу тизим бошида олинган сув миқдорига тақсимлаш зарур. Бунда қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин:
СТФК= (4.11.2)
бунда: СТФК – суғориш тизимидан фойдаланиш коэффициенти;
СТОЭБС – суғориш тизимининг охирида экинларга берилган сув миқдори;
СТБОСМ – суғориш тизимининг бошида олинган сув миқдори.
Бу кўрсаткич даражаси ёки коэффициенти 1 га интилиши керак. Чунки суғориш тизимининг бошида олинган сув экин майдонларига тўлиқ етказилиши лозим. Агар унинг даражаси паст бўлса, демак, сувнинг маълум миқдори тизим давомида парланган, тупроққа сизиб кетган ёки оқиб кетган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич тизимнинг ҳолатини ҳам исботлайди.
Сувдан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалик экинлари учун ерларни тайёрлаш режаларининг бажарилиш коэффициенти қуйидаги ифода орқали ҳисоблаб чиқилади.
СФК = 1 – Е = (4.11.3)
бунда Qg – хўжаликка ўн кун давомида келиб турадиган ўртача сув миқдори:
Qс – хўжаликка бир кеча-кундуз давомида келиб турадиган ўртача сув миқдори:
n – ўн кунда суғориш ўтказиладиган кунлар сони:
Ўн кун давомида режа бўйича берилиши лозим бўлган ва ҳақиқатда берилган сув оқими қуйидаги ифода бўйича аниқланади.
W = 0,0864 х Qg х n, минг м.куб (4.11.4)
Сувдан фойдаланиш коэфициенти режа бўйича бирга тенг бўлиши керак. Шунга кўра амалда сувдан фойдаланиш коэффициенти (СФК) қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади:
СФК = (4.11.5)
бунда:
Wa, Wр – режа бўйича белгиланган ва амалда суғорилган майдон, га:
Qa, Qр – ўн кун давомида режа бўйича ва ҳақиқатда сарфланган сув миқдори, м.куб/с
СФК нинг қиймати 0,9-1,10 атрофида бўлиши керак, у пасайиб кетганда бунинг сабаби аниқланади ва тегишли тузатиш киритилади. Сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш кўп жиҳатдан хўжаликда ва далаларда унга нисбатан моддий жиҳатдан жавобгарликни ҳис этишга, етиштирилган ҳосилга боғлиқ бўлади. Сувдан фойдаланишда моддий жиҳатдан жавобгарликни белгилаш учун хўжаликка келаётган сувни қатъий равишда ҳисобга олиб бориш ва ундан самарали фойдаланишни жорий этиш керак бўлади.
Йил давомида талаб этилаётган умумий сув сарфи (Q-брутто) ва соф ҳолати талаб қилинаётган сув миқдори (Q-нетто) аниқланиб, улар асосида сувдан фойдаланиш коэффициенти топилади.
Экинларни суғоришда сувдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш кўп жиҳатдан суғориш тизимларини сув олишга қандай тайёрланганлиги ва сувни эгатларга тақсимлаб берадиган суғориш техникасининг қанчалик юқори мухандислик типида бажарилганлиги хўжаликларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ва шулар асосида ўстирилаётган экинлар ҳосилдорлигини оширишни таъминлайди.
Экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва асосий жамғармаларнинг ҳосил билан қанчалик қопланишидаги бирдан-бир муҳим омил–хўжаликларда сувдан режали фойдаланишни такомиллаштиришдан иборатдир.
Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун тупроқ унумдорлигини ошириш билан бир вақтда участкалар ичидаги каналларнинг қанчалик созлиги тўғрисида мунтазам қайғуриш керак, бу эса ўз навбатида суғориш шохобчаларига ўз муддатида сув етказиб бериш ва далалар бўйлаб сувдан самарали фойдаланиш имконини беради.
Сувдан фойдаланишда, энг аввало, сувга бўлган талабни аниқлаш муҳимдир. Бунинг учун ҳар бир экин тури бўйича йил мобайнида 1 гектар ер учун қанча сув зарурлиги аниқланиб, уни умумий экин майдонига кўпайтириш йўли билан топилади.
Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади: 1 сўмлик харажатлар ҳисобига олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, меҳнат унумдорлигининг, соф даромад (фойда) нинг ўсиши ва шунингдек, 1 куб метр фойдаланилган сув ҳисобига олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, меҳнат унумдорлигининг ва соф даромад (фойда) нинг ўсиши ҳисобланади. Сувдан ўсимликнинг талабидан келиб чиққан ҳолда режали ва меъёрда фойдаланиш ер ресурсларидан фойдаланишнинг ва бир бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишга олиб келади. Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини оширишга такомиллаштирилган суғориш тизимларини жорий этиш йўли билан эришиш мумкин.
Хўжалик суғориш тизимлари ва далаларда сувни тежашга хўжаликка берилаётган ва далаларга тақсимланаётган сувни ҳисобга оладиган мосламалардан кенг фойдаланиш ҳамда қатор агромелиоратив тадбирларни жорий этиш йўли билан эришиш мумкин. Шунга кўра суғоришнинг унчалик мураккаб бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан фойдали усул ва техникасини қўллаш суғориш режаларини белгиланган муддатларда бажариш имконини беради. Хўжаликларда сувни тежашнинг асосий йўналишлари суғориш тизимларини тубдан қайта қуриш ва жиҳозлаш, коллектор-зовур шохобчалари қуриш, суғориш усулларини тўлиқ механизациялаш, сувни ҳисобга олишни жорий этиш ва сувдан фойдаланишни автоматлаштириш бўлиб, буларнинг барчаси сувни беҳуда исроф бўлишини кескин камайтиришга имкон беради.
Суғориладиган деҳқончилик борасидаги энг йирик муаммолардан бири суғориш тизимлари орқали нобуд бўладиган сув миқдорини камайтириш ва суғориладиган майдонларда сувдан фойдаланиш коэффициентини оширишдан иборатдир.
Мелиоратив жиҳатдан хизмат кўрсатиш учун асосий вазифа тупроқнинг чуқур қатламларига сизиб йўқоладиган сув нобудгарчилигини камайтириш ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашишига йўл қўймасликдан иборатдир.
Сувнинг тупроққа сизиб йўқолишига қарши курашда турли хил чоралар қўлланилади. Биринчи галдаги жорий кураш чораларига қуйидагилар киради:

  • суғоришни кечаю-кундуз ўтказиш ва хўжаликларга сувни бир томонга йўналтирилган оқимда бериш;

  • хўжалик суғориш шохобчаларига ортиқча сув олишга йўл қўймаслик;

  • ҳар галги ва умумий суғориш меъёрлари ҳамда шўр ювишда бериладиган сув миқдорларига қатъий амал қилиш;

  • йилнинг вегетация ва новегетация давридан ташқари вақтларда хўжалик суғориш шохобчалари ишини ортиқча юкламада ишлашига йўл қўймаслик;

  • хўжалик суғориш шохобчалари ва хўжаликда сувдан фойдаланувчилар учун сув тақсимлаш тўғонларини қисқартириш, сувдан фойдаланишни қатъий ҳисобга олиб боришни назорат қилиш;

  • каналларни ўт босишига ва уларга лойқа ўтиришига йўл қўймаслик, бегона ўтларга қарши кимёвий воситалар орқали курашиш ва каналларга лойқа ўтириб қолмаслиги учун сувни керакли оқимда беришни таъминлаш;

  • сув ўлчаш ва тақсимлаш қурилмалари орқали сув оқиб йўқолишини қисқартириш;

  • ўз оқими билан сув бериш учун ҳосил қилинган суғориш шохобчаларида катта дамбалар қуришга йўл қўймаслик:

Сув нобудгарчилигига қарши курашда жорий қурилиш чораларига қуйидагилар киради:

  • хўжаликларда суғориш каналларининг умумий узунлигини қисқартириш ва уларни иш ҳолатида сақлаш;

  • хўжалик шохобчаларида сув тақсимлаш тўғонларини камайтириш;

  • айрим участкаларда каналларнинг тубини ёнбағирларини шиббалаб зичлаш;

  • ўзанга лойқа бостириш, биологик тўшамалар тўшаш:

  • суғориш шохобчаларида асфалтли, бетонли ва полимер плёнкалар қуриш;

  • каналларнинг тубида ва ёнбағирларида сунъий равишда шўртоблантириш;

  • сув ўтказувчанлиги юқори тупроқларда каналларни бетон-новли суғориш шохобчаларига ва ёпиқ типда қурилган қувурларга алмаштириш.

Каналларда беҳуда йўқотилган сув сарфини камайтириш бўйича энг самарали тадбирлардан бири каналларни асосий равишда қайта қуриш яъни уларни бетон билан қоплаш, бетон-новли суғориш шохобчалари қуриш ва далаларда суғориш машиналарини қўллашдан иборатдир.
Тупроққа сизиб йўқоладиган сув миқдорини камайтириш учун оддий чоралардан кенг фойдаланилади. Сувнинг ерга сингиб кетишига қарши оддий кураш чораларидан асосан илгаридан суғорилиб келинган ҳудудларда фойдаланилади. Каналларнинг туби ва ёнбағирларини бу хилдаги оғир ва соз тупроқ заррачалари билан беркитиш сувнинг сизиб йўқолишини бир неча бараварга қисқартиради.
Суғориш эгатларига сувни етказиб бериш ва уни эгатларга тақсимлаш ишларини механизациялашган ва автоматлаштирилган суғориш техникасидан фойдаланиш коэффициентини 0,66 дан 0,81 қадар оширади. Сунъий суғориш шароитида кўп йиллар давомида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ердан тўғри фойдаланганда суғориш тизимлари учун қилинган асосий харажатлар кўпи билан 5-6 йил ичида қопланиб кетади. Буни тупроқ унумдорлигини юқори бўлиши ва суғориш сувлари етарли миқдорда мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин бўлиб, бунда тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхши сақлайди ва мўл ҳосил олиш учун мувофиқ шароит вужудга келади(3.31).
Сувдан самарали фойдаланиш учун сувдан фойдаланувчилар олдига катта вазифалар қўйилган. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 50 – моддасида «Сув объектларидан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланувчиларнинг вазифалари» келтирилган:
Сувдан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар:
-сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари, режалари, қоидалари, меъёрлари ва режимларига риоя этишлари, тик дренажни инобатга олган ҳолда фойда­ланишнинг барча турлари учун ишлатилаётган сувни ҳисобга олиб боришлари;
-ички хўжалик суғориш, сув чиқариш ва коллектор-дренаж тармоғи ҳамда ундаги иншоотларни ва сув чиқариш қудуқларини техника жиҳатидан ишга яроқли ҳолда сақлашлари;
-мелиорация қилинган ерларни комплекс реконст­рукция қилишлари ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳамда ўсимликларни суғориш, шунингдек яйловларга сув чиқаришнинг мақбул режимини сақлашлари;
-сувни тежайдиган технологиялар ва илғор техника­ни жорий этиш орқали суғоришнинг услуб ҳамда усулларини такомиллаштиришлари;
-белгилаб олинган аниқ мақсадларга мувофиқ, фойдаланилаётган сувларнинг самарадорлигини оширишлари шарт.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling