Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Меҳнатнинг асосий фондлар билан таъминланганлик даражаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фондлар бўйича рентабиллик
- Асосий фондларнинг қопланиш муддати
- 5.4. Фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириши. Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг амортизацияси.
Меҳнатнинг асосий фондлар билан таъминланганлик даражаси - асосий фондларнинг йиллик ўртача суммаси, шунингдек, уларнинг қуввати ишлаган ишчи-хизматчилар (меҳнат ресурслари) нинг ўртача йиллик сонига бўлинади. Уларни ушбу формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
Мт= ; Мт= . (5.2.7) бунда: Мт – меҳнатнинг (1 кишига) асосий фондлар билан таъминланганлиги (сўм/киши); АФку – асосий воситаларнинг ўртача йиллик қуввати (от кучида); Мр – меҳнат ресурсларининг ўртача йиллик сони (киши). Бу кўрсаткичлар хўжаликларнинг ихтисослашишига, машина-техникалар билан таъминланганлигига кўра, фарқ қилиниши мумкин. Айниқса, охирги формула ёрдамида аниқланган кўрсаткич ишлаб чиқариш механизациялаштирилишини, автоматлаштирилишини таъминлаб, жонли меҳнат харажатларини тежаб, меҳнат унумдорлиги юксалишига олиб келади. Фондлар бўйича рентабиллик – соф фойдани асосий фондларнинг йиллик ўртача қийматига бўлиб,100 га кўпайтмасидир. бунда: Рф-фонд рентабеллиги; Сф-соф фойда; Ф-асосий ишлаб чиқариш фонди. Асосий фондларнинг қопланиш муддати - асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматини соф фойдасига нисбати бунда; Т-асосий фонднинг қопланиш муддати, йил. Сф-соф фойда. (3.4, 3.7, 3.10, 3.20) 5.4. Фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириши. Асосий ишлаб чиқариш воситаларининг амортизацияси. Агробизнес корхоналарининг асосий фондларини тўхтовсиз янгилаб, таъмирлаб туриш ва замоновий воситалар билан такомиллаштириб бориш натижасида деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларида рақабордош маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ва меҳнат унумдорлигини оширишга олиб келади. Давлатимиз мустақиллигидан кейин хорижий ва ҳамдўслик мамлакатларининг замоновий техника ва технологиялари кириб келишга йўл очилди. Эндиликда кишлоқ хўжалик корхоналарида фаолият юритаётган техника ва технологияларнинг қарийиб 70-80 фоизи АҚШ, Германия, Беларуссия давлатларида ишлаб чиқилган ва самарали хизмат қилмоқда. Хўжаликда трактор, комбайн ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари, транспорт воситалари, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа шу каби асосий ишлаб чиқариш воситалари маҳсулот етиштиришда қатнашади ва натижада улар аста-секин ейилиб, эскириб боради ниҳоят, бир неча йил хизмат қилгандан кейин ишдан чиқади. Агробизнес корхоналаридаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг узоқ йиллар хизмат қилиши натижасида воситаларнинг эскириши икки хил бўлади: табиий эскириш ёки физик жисмоний эскириш; маънавий эскириш. Жисмоний эскириш – воситаларни ишлаб чиқаришда узоқ муддатларда хизмат кўрсатиши натижасида аста-секин эскириб боришидир. Маънавий эскириш- мулкларни ишлаб чиқаришда иштирок этиш муддатлари битмасдан янги замоновий воситаларниг кириб келиши ҳисобига балансдан чиқиб кетишидир. Бу, биринчидан, техника тараққиёти натижасида янги ва унумдорлик жиҳатидан юқори кўрсаткичларга эга бўлган техникалар яратилганда, техникаларнинг сотиш баҳоси арзонлашиб, кам харажат сарфлайдиган техникалар ишлаб чиқарилиб, фаолиятдаги эски техникаларни ўрнини олиш ёки сиқиб чиқарадиган техникаларнинг пайдо бўлиши ҳисобига содир бўлади. Асосий воситаларни узлуксиз фойдаланиш ёки ишлатиш жараёнида уларни таъмирлаб турилади. Машина таъмири – бу уларни ишга лаёқатлилигини ушлаб туриш ва тиклаш бўйича комплекс қаров ишлари олиб борилишидир. Агробизнес корхоналарида хизмат кўрсатаётган техникалар ишлаш ҳолати ва вазифаси бўйича таъмирланиб, улар жорий ва капитал таъмирлаш турларга бўлинади. Жорий таъмирлаш (ЖТ) – бу машина ишга лаёқатлилигини кафолатли таъмирлаш учун, эксплутация жараёнида қилинадиган таъмирлаш иши туридир. Унда, машинанинг айрим қисмларини алмаштириш ёки тиклаш ҳамда уларни тартибга солишдан иборатдир. Машинани ишлатишда носозликларни тузатиш ишлари ҳам жорий таъмирига таллуқли бўлади. Бундай таъмирни эксплуатация қилиш деб ҳам аташади. Капитал таъмир (КТ) – бу машина ресурсини тўлиқ тиклаш ва созлигини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган таъмир тури. Восита тўлиқ таъмирталаб бўлганда унинг асосий ва исталган қисмларини, тиклаш, алмаштириш ва тартибга солиш назарда тутилди. Капитал таъмир машинани тўлиқ қисмларга ажратишни, қисмларини тиклаш ёки алмаштиришни, агрегатларни таъмирлаш ёки алмаштиришни ҳамда уларни кейинги йиғилиши, тартибга солиниши ва маниторинг юритилиши назарда тутилади. Асосий воситаларни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш жараёни амортизация ва амортизация ажратмаси билан боғлиқ бўлади. Амортизация - бу ишлатилган ишлаб чиқариш воситаларини пул ифодасидаги қопланиши, ҳар хил турдаги ишларни бажариш ёки бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларни чегирмалари учун харажатларга маълум бир қисмини уларнинг бошланғич нархини қўшишдир. Ҳар бир корхонада амортизация фонди ташкил этилади. Амортизация меъёри ишлаб чиқариш жараёнида уларни ишлатиш шароитлари, асосий воситаларни ўрнатилган ишлатиш муддатлари билан ифодаланади. Ишлатиш муддати қанчалик камроқ бўлса, шунчалик амортизация ажратмаси фоизи кўпроқ бўлади. Асосий воситаларнинг эскириши уларнинг амалдаги эскириш меъёрлари ёрдамида аниқлаш мумкин. Уларнинг эскириш қиймати амортизация суммаси деб аталади. Асосий воситаларнинг эскириш меъёрини белгилаб берувчи амортизация меъёри асосида уларнинг эскириш қиймати (суммаси) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. Корхонанинг асосий воситаларига йиллик амортизация ажратмаси (Аа), ўрнатилган йиллик амортизация меъёри ва баланс қиймати асосида аниқланади; бунда: Бк-асосий воситаларни баланс қиймати,сўм; На-асосий воситаларнинг амортизация меъёри фоизда бўлиши мумкин. Асосий воситаларнинг эскириш меъёри (нормативи) берилмаганда асосий воситаларнинг баланс қийматини воситанинг хизмат кўрсатиш муддатига тақсимлаш йўли билан эскириш меъёри аниқланади. Хўжаликда узоқ йиллар ишлатилганлиги учун капитал таъмирланган бўлса улар баланс қийматига қўшилади. Амортизация ажратмаларнинг меъёрига асосий фондларни тиклаш ва капитал таъмирлаш учун зарур бўлган суммалар киради. 1996 йилга қадар асосий фондлардан амортизация ажратмалари фақат жисмоний эскириш ҳисобидан олиниб, маънавий эскиришга эса эътибор берилмас эди. Оқибатда асосий фондларнинг хизмат қилиш муддати сунъий равишда ошарди. Асосий фондлардан қай даражада фойдаланилаётганидан қатъий назар амортизация ажратмалари ажратилади. Бу асосий фондлардан унумли фойдаланишни талаб қилади. Амортизация ажратмалари бўйича белгиланган меъёрлари олдинги меъёрларига нисбатан юқори белгиланган. Амортизация ажратмаларининг янги меъёрлари трактор ва комбайнларни модернизация қилиш харажатлари ва маънавий эскириши ҳисобга олинган(3.17, 3.30). Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling