Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Айланма фондларнинг айланиш коэффициенти


Download 1.13 Mb.
bet58/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Айланма фондларнинг айланиш коэффициенти. Уни аниқлаш учун сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, кўрсатилган хизматларнинг, бажарилган ишларнинг умумий қийматига асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қийматини қўшиб, ундан асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган маблағни айиргандан сўнг қолган қийматни айланма фондларнинг йиллик ўртача қолдиқ суммасига тақсимлаш лозим. У қуйидаги ифода орқали аниқланади:
К = (5.9)
бунда:
К - айланма фондларнинг айланиш коэффициенти;
Ск - сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, бажарилган ишлар, хизматларнинг қиймати (сўм);
ЕхK - асосий подага ўтказилган ёш ҳайвонларнинг қиймати (сўм);
Хс - асосий подадаги ҳайвонларни сотишдан тушган тушум (сўм);
Афкк - айланма фондларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати (сўм).
Бу кўрсаткич хўжаликлардаги айланма фондларнинг бир йил давомида айланиш тезлигини кўрсатади. Унинг миқдори имконият доирасида бирдан юқори бўлгани маъқул. Шу кўрсаткичга асосланган ҳолда айланма фондларнинг айланиш муддати ҳам аниқланади.
Уни юқоридаги кўрсаткичдан фойдаланиб, йил давомида айланма фондлар (воситалар) айланишининг ўртача даврини топамиз. Бунинг учун бир йилдаги календарь кунлари
умумий сонини (365 ёки 366) айланиш коэффициентига тақсимлаб, қуйидаги тенгликдан фойдаланилади:
Ад= (5.10)
Бунда Айланма фондларнинг айланиш муддати, кун.
Агробизнес корхоналарида ишлатиладиган асосий ва айланма фондлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини қуйидаги йўллар билан ошириш мумкин:
- илғор техникани қўллаш, қишлоқ хўжалигини интенсивлаштириш, ихтисослаштириш;
- қишлоқ хўжалигида илмий асосланган хўжалик юритиш тизимини қўллаш;
- хўжаликда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш фондларидан мақсадга мувофиқ тежамли фойдаланиш;
- асосий ва айланма фондларни бир-бирига оқилона боғлаш ва илғорлар тажрибасини ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш (3.17,3.29, 3.30) .


Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Агробизнес корхоналарида моддий техника ресурсларининг аҳамиятини тушунтириб беринг?

  2. Агробизнес корхоналарида моддий техника базасини мустаҳкамлаш йўллари нималардан иборат?

  3. Асосий фондларнинг вазифаси ва турларини айтиб беринг?

  4. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш йўлларини тушунтириб беринг?

  5. Асосий ишлаб чиқариш фондларинан фойдаланишнинг иқтисодий кўрсаткичларини таърифланг?

  6. Агробизнес корхоналарида айланма воситалар ва ундан фойдаланишни язшилашда нимага эътибор берилади?

7. Фонд айланишининг ижобий тамонлари нимадан иборат?
8. Агробизнеснинг моддий-техника ресурслари даражасини ифодаловчи
кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш тартиби қандай?
9. Асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий эскиришининг салбий ва ижобий жиҳатлари?
10. Асосий фондларининг амартизацияси қандай аниқланади?


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling