Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet61/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Меҳнат мазмуниишларнинг касбий мансублиги, уларнинг таркибий мураккаблиги, бажаришдаги изчиллиги билан белгиланадиган меҳнат элементлари бўлиб, ходимнинг меҳнат предметлари ва воситалари билан ўзаро муносабатга киришувидир. Меҳнат муносабатлари – инсонларни меҳнат фаолияти соҳасида ишчи кучларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тушунилади.
Меҳнат муносабатлари шаклланишининг асосий функциялари қуйидагича:

  • инсонларни меҳнатга бўлган лаёқатини ривожлантириш, ошириш ва тайёрлаш учун қулай муҳит яратиш вақўллаб-қувватлаш;

  • ишчиларни тўлиқ ва оқилона бандлиги учун қулай муҳитяратиш;

  • ишчи кучидан самарали фойдаланиш муҳитинитаъминлаш;

  • меҳнат бандлигини оптимал ташкил қилиш ва самарали бошқариш муҳитини шакллантириш;

  • меҳнатга ҳақ тўлашни баҳолаш учун муҳит яратиш.

Меҳнат муносабатларида – шахс- ёлланма ходим; иш берувчи-корхона (фирма, хўжалик), тадбиркор; давлат- субъект сифатидан намоён бўлади. Бу жараёнларни қуйидагича гуруҳлаш мумикин: иш билан бандлик ва меҳнат муносабатлари; меҳнатни ташкил қилиш ва унинг самарадорлиги билан боғлиқ меҳнат муносабатлари; меҳнатни тақдирлаш ва шу муносабат билан юзага келадиган меҳнат муносабатлари.
Меҳнат муносабатларининг бундай таркиби қишлоқ хўжалигида ҳам ўз аксини топсада, бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб меҳнат муносабатлари шаклланади.
Меҳнат ресурсларидан экстенсив фойдаланишни кўпайтиришда йил давомида ходимларнинг тенг тарзда юкланишига эришиш катта аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалигининг мавсумий характерга эга эканлигини инобатга олсак, бу соҳада йил давомида ишчиларнинг тенг тарзда юкланишига эришиш долзарб муаммолигичақолмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ишчи кучилари такрор ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ташкил этувчи асосий элементлари – мутахассислар, сувчи, механизатор ҳамда бошқа ходимларнинг таълим ва билим олиш даражасини ошириш ҳисобланади. Бу эса, бевосита қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологиялар ва ишлаб чиқариш қўллаш, мураккаб ва унумдортехникалардан фойдаланиш чегаралари ҳамда имкониятларини кенгайтириб, пировардида қишлоқ хўжалигида ресурслардан самарали фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалигида қўл меҳнатини техникадан фойдаланиш билан алмаштириш нафақат меҳнат жараёнини самарадорлигини оширади, балки мехнатни шароити ва характерини ўзгартиради, шунингдек қишлоқда ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам меҳнатни ижтимоий шароитларини таҳлил этишнинг муҳим жиҳатлари бўлиб ишчи кучини ишлаб чиқариш воситалари билан бирлашиш усули ишлаб чиқаришни техникавий қуроллантириш, уни янги технологиялар билан жиҳозлаш ҳисобланади. Булар эса, бевосита ишчи- ходим шахсини ижтимоий шароитларини ривожлантиришга олиб келади.
Меҳнат муносабатларини ташкил этишга бундай ёндашиш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошиши, меҳнат унумдорлигини ўсиши ва шахснинг ривожланиш бирлигини таъминлайди.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат муносабатларини ривожлантириш қуйидаги ички омиллар, яъни бир томондан иқтисодий ўсишнинг эҳтиёжлари, ишчи ишчи кучини тармоқлар ва минтақалар бўйича жойлаштиришни мутаносиблиги, бошқа жиҳатдан эса, ижтимоий ривожланиш талаблар, аҳолини моддий ва маънавий эҳтиёжларидан келиб чиқилмоғи лозим.
Бу эса, бевосита қишлоқ хўжалигида ишчи кучидан фойдаланишни яхшилашнинг қуйидаги йўналишларда амалга оширилишини талаб этади:

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва қишлоқда кенгаяётган меҳнат фаолиятини мунтазам равишда интенсивривожлантириш;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига меҳнатга лаёқатли аҳолини кенг жалбқилиш;

  • меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил қилиш, моддий ва маънавий рағбатлантириш шакллариниривожлантириш;

- ишловчиларнинг меҳнат қилиш фаоллигини ошириш, меҳнат интизомига риоя қилиш ва уни мустаҳкамлаш ҳамда бажарилган иш натижалари бўйича жавобгарлигиниошириш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини ташкил этиш орқали ёрдамчи, саноат корхоналари ва касаначиликниривожлантириш;

  • қишлоқда меҳнат тақсимотини ривожлантириш, янги – замонавий талаб юқори бўлган касбларни эгаллашда ва улардан фойдаланишга кенг имкониятларяратиш;

  • қишлоқ хўжалигида меҳнат шароитини яхшилаш, унинг мавқеини ошириш, қишлоқда ободончилик, маданий ва маиший ҳамда транспорт хизматлари кўрсатиш муаммоларини ечиш кабилардир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган миқдорда меҳнат ҳақи тўланмоқда. Қишлоқ хўжалик корхоналарида вақтбай усулда иш ҳақи белгиланганлар меҳнатларига 22 разряд асосида ҳақ тўланмоқда. Ишбай усулдагиларга эса таъриф разрядларига асосланган ҳолда тариф ставкалари белгиланган. Тариф разряди, ставкасига асосланган ҳолда уларни меҳнатларига ҳақ тўланмоқда. Ҳозирги даврда минимал иш ҳақи миқдори ҳам белгиланган. Лекин эркин бозор иқтисоди шароитида меҳнатга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори белгиланади. Юқори даражаси эса хўжаликларнинг иқтисодий имкониятларидан ҳамда ишчи-хизматчиларнинг қобилиятларига, имкониятларига асосланган ҳолда белгиланади. Бундай тартиб хусусий корхоналарда, фермер хўжаликларида маълум даражада қўлланилмоқда. Келажакда меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилашга доимо эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling