Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet69/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Тўғридан-тўғри инвестициялар - фойда олиш ва бошқарувда иштирок этиш мақсадида, хўжалик фаолияти юритаётган субъект устав капиталига қўйиладиган қўйилмалардир. Бугунги кунда тўғридан – тўғри инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча шакллари мавжуд бўлиб улар қуйидагича:

  1. 100% мол-мулк хорижий инвесторга тегишли бўлган хорижий корхоналарни ташкил этиш;

  2. Улуш қўшиш қатнашиши орқали қўшма корхоналарни ташкил этиш;

  3. Молиявий активларни сотиб олиш;

  4. Йирик хорижий компанияларнинг филиалларини ташкил этиш;

  5. Молиявий лизинг шартномаларини тузиш Россияда 1 млн. руб кам бўлмаслиги лозим.

Транс миллий корпорациялар фаолиятини ўрганиш, ТТХчиданни амалга оширишда улар 4 турдаги стратегик асосдагига таянар экан.

  1. Янги бозорларни излаш

  2. Янги хом – ашё ресурслари манбаларини излаш

  3. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун имкониятларни излаш

  4. Янги маълумот, ахборотларни излаш

Тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларга мисоллар XVII асрга бориб тақалади ва бу Ост – Индия англия компанияси фаолияти билан боғлиқ. II – жаҳон урушига қадар ТТХИ Европа билан Америка ўртасидаги алоқаларда мавжуд ўлган. Шу пайтлар, яъни 1918-1938 йиллар Американинг “Форд” ва “Женерал моторс” компаниялари ўзларининг филиалларини Европада ташкил эта бошлаган. Шунингдек Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатларида II – жаҳон урушидан кейин бу ниҳоятда ривожланиб кетди.
Портфел инвестициялар - портфелни шакллантириш билан боғлиқ бўлиб, қимматли қоғозлар ва бошқа активлар (жамғарма ва депозит сертификатлари, суғурта полислари ва ҳ.)ни сотиб олишдан иборатдир.
Аннуитет (немисча annuitat-йиллик тўлов) – инвестиция киритувчи шахсга бир хил вақт оралиғида муайян даромад келтирадиган инвестициялардир. Бунга асосан суғурта ва нафақа жамғармаларига маблағ қўйишни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Давлат инвестициялари деганда бюджет ва нобюджет фондлари ҳамда қарз маблағлари ҳисобига марказий ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, ҳамда ўзининг шахсий ва қарз маблағлари ҳисобига давлат корхона ва ташкилотлари киритадиган капитал қўйилмалар тушунилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling