Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet68/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

«Инвестиция» атамаси, лотинча «инвест» сўзидан олинган бўлиб, «қўйилма» маъносини билдиради. Бу атамалар қишлоқ хўжалик корхоналари иқтисодий фаолиятида ишлатилиши зарур бўлган капитал маблағлар функциясида ўрнида ишлатилмоқда. Капитал маблағларнинг вазифаси, турларини амалга ошириш фаолиятини инвестициялар деб юритилмоқда. Инвестициялар - бу капитални янада кўпайтириш мақсадида амалга ошириладиган капитал қўйилмалардир.
Агробизнесда капитал маблағларнинг кўпайиши, инвестор тамонидан яратиладиган ва мавжуд маблағларни истеъмол қилиш учун айрим ҳолатларда тўланадиган компенсацияларни, таваккалчилик учун мукофотлашни ва ушбу даврдаги бўладиган инфляцион йўқотишларни қоплаш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициявий фаолият тўғрисида»ги Қонунида, «инвестициялар» тушунчаси «иқтисодиёт ёки бошқа фаолият объектларига киритилаётган моддий ва номоддий бойликлар ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи» деб изоҳланган.
Инвестициялар (капитал қўйилмалар) – бу иқтисодиётни барча соҳалари каби агросаноат мажмуаси соҳаларини ҳам асосий ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида ривожлантиришга, қайта ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтирилган моддий, меҳнат ва пул ресурслари харажатининг мажмуидир. Инвестиция сўзи- ижтимоий – иқтисодиёт учун нисбатан янги бир қанча қамровли макроиқтисодий тушунчадир.
Молиявий таърифи бўйича инвестициялар бу фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйиладиган маблағларнинг барча турларидир: иқтисодий таъриф бўйича эса асосий ва айланма капитални яратиш, кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник қайта жиҳозлашга кетган қўйилмалардир.
Ишлаб чиқариш нуқтаи - назаридан инвестициялар деганда янги капитал, шу жумладан ишлаб чиқариш воситалари ва интеллектуал салоҳият, қайта ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёни тушунилади.
Республикамизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш биринчи навбатда, агросаноат мажмуасига, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасига ички ва хорижий сармояларни йўналтиришни талаб этади.
Инвестициялар турли хил белгиларга асосан туркумланади: асосий капитални кўпайтириш зарурияти билан боғлиқ соф ва асосий фондлар эскиришини қоплаш зарурияти туфайли юзага келган ялпи инвестициялар. Инвестициялар йўналтирилган объектига қараб ҳам фарқланади. Бундай объектлар бўлиб, мулк, молиявий воситалар, номоддий бойликлар хизмат қилиши мумкин. Таъсир йўналиши бўйича: алмаштириш, кенгайтириш, фондлар таркибини янгилашга ажратиш мумкин.
Мақсадлар ва улар билан боғлиқ таваккалчилик нуқтаи-назаридан инвестициялар қуйидаги турларга бўлинади:

  • венчур (таваккалчиликка хос);

  • тўғридан-тўғри;

  • портфел;

  • аннуитет.

Таваккалчиликка хос инвестициялар, ёки венчур капитали деб, таваккалчилиги юқори бўлган капитал қўйилмаларга айтилади.
Венчур капитали - бу юқори таваккалчилик билан боғлиқ янги фаолият турларида чиқариладиган янги акцияларга инвестиция киритишдир. Венчур капитали асосан инновацион ва янги технологиялар билан боғлиқ фаолият турларида учрайди.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling