Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet76/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Инновация – бошқарув объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник ва бошқа самара турларини олиш мақсадида янгиликни жорий қилиш натижасидир.
Инновациявий фаолият илмий, илмий-техник натижа ва интеллектуал салоҳиятни, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (хизмат, жараён, усул) олиш мақсадида қўллашга йўналтирилган бўлади. Бозор шароитларида инновациявий фаолиятнинг асосий компонентлари бўлиб, инновациявий фаолият соҳасини ташкил этувчи янгиликлар, инвестициялар ва инновациялар хизмат қилади.
Корхонада инновациявий фаолиятни бошқариш тизими 23.1-расмда келтирилган.
Инновациявий жараён – жуда ҳам кенг тушунча бўлиб, уни турли нуқтаи назардан турлича талқин қилиш мумкин. Биринчидан, бу илмий-тадқиқот, инновациявий, ишлаб чиқариш фаолияти ва маркетингни параллел - кетма-кет амалга оширилишидир. Иккинчидан, уни янгилик ҳаётий циклининг вақтинчалик босқичлари сифатида кўриш мумкин. Учинчидан, маҳсулот ёки хизматлар янги турини ишлаб чиқиш ва тарқатишни молиялаштириш ва инвестициялаш жараёнидир. Бунда у инновациявий лойиҳа сифатида ўзини намоён этади.
Инновациявий жараён деганда, биз, илмий билимни инновацияга айланиш жараёнини тушунамиз, яъни ходисаларнинг шундай кетма-кетлигики унда инновация ғоядан тортиб пировард маҳсулотга айланади(3.32,3.37).
Инновациявий фаолият бошқарувини ташкил этиш, бошқарув жараёнининг барча элементлари ягона тизимга бирлаштиради ва у инновацияни яратиш ва амалга оширишда, яъни инновациявий жараённинг ўзида шакллана бошлаши лозим.
Шундай қилиб, инновация ва янгиликлар инновациявий фаолият натижасида юзага келади, улар ўзаро боғлиқ ва бири иккинчисиз мумкин эмас. Уларнинг асосий фарқи шундаки биринчи ҳолатда – янги маҳсулот шаклланиши жараёни рўй берса, иккинчисида – уни тижоратлаштириш жараёни амалга оширилади.
7.5. Қишлоқ хўжалигида инновациядан фойдаланиш самарадорлиги.

Ўзбекистон капитални импорт қилувчи мамлакат сифатида жаҳон майдонига чиқар экан, бир қатор муайян манфаатларни кўзлайди. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатга хориждан янги технологиялар, ускуналар, “ноу-хау”ни олиб киришга, чет эллик мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб қилиш орқали маҳсулот сифати ва ишчи кучи малакасини оширишга эришиш мумкин. Шунингдек, хориж сармоялари ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, қўшимча иш ўринларига эга қилади, янги техника ва технологияларни иқтисодиёт тармоқларига олиб киради, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ёрдам беради. Бозор иқтисодиёти шароитларида инновацияларни амалга ошириш самарасини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Аммо, ўтиш иқтисодиёти учун ҳам у етарлича муҳим ҳисобланади.


Ҳисобга олинадиган натижа ва харажатларга боғлиқ ҳолда самаранинг қуйидаги турлари фарқланади (7.5.1 - жадвал).

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling