Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet75/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Инновация диффузияси – бу шундай жараёнки, унинг воситаси ёрдамида инновация, вақт мобайнида, ижтимоий тизим аъзолари ўртасида коммуникацион каналлар орқали узатилади. Инновациялар сифатида тегишли хўжалик юритувчи субъект учун янги бўлган ғоялар, предметлар, технологиялар ва ҳ. хизмат қилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда диффузия – бир марта ўзлаштирилган ва фойдаланилган инновацияни янги шароит ёки жойларда тарқатишдир.
Ҳозирги кунда инновацияларни амалга оширишни рағбатлантирувчи асосий куч сифатида, товар бозорларидаги кескин рақобат шароитидаги потенциал даромад миқдори хизмат қилиши мумкин. Инновациявий ўзгаришлар омиллари ўртасида: ускуналар харид қилиш, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишлар кенг тарқалган. Шундай қилиб, ички ва ташқи бозорларда кескин рақобат мавжудлиги инновацияларнинг асосий мақсадларини белгилайди.
Инновациялар, янгиликлар (нововведение) назариясининг марказий категорияси бўлган ҳолда, инновациявий жараёнларнинг моҳияти ва хусусиятларини ҳам белгилайди. Инновациявий фаолиятнинг мавжуд хусусиятлари, инновациявий объектларни бошқариш жараёнларига шарт ва чегара қўяди. Шунинг учун ҳам, янгиликлар туркумлаштирилишини нафақат назарий, балки инновациявий менежментда қўллаш амалиёти нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш лозим.
Адабиётларда мавжуд бўлган инновациявий жараён элементларининг кўп сонли таъриф ва тушунчаларига қарамасдан, Й.Шумпетер томонидан таклиф этилган, ва унинг иқтисодий ривожланиш назарияси асосини ташкил этган, туркумлаштириш бошланғич нуқта сифатида хизмат қилади.
Умумий кўринишда инновациялар қуйидаги категорияларга бўлинади: технологик ва нотехнологик.
Технологик инновациялар, ишлаб чиқариш ривожланиши интенсивлиги тавсифи бўла туриб, ишлаб чиқариш воситалари, услублари, технологиялари ва илмий-техник тараққиётни белгиловчи бошқа омилларни ўз ичига олади.
Ташкилий, бошқарув, ҳуқуқий, ижтимоий ва экологик характердаги инновациялар – нотехнологик инновацияларга мисол бўла олади.
Маҳсулот инновациялари янги маҳсулотлар нархини ошириш ва сотувлар ҳажмини ошириш ҳисобига даромад ўсишини таъминлаш имконини беради. Аммо ушбу омиллар корхона стратегиясида барқарор эмас, чунки корхона рақобатдошлари ҳисобига узоқ вақт давомида қўшимча даромад ола олмайди. Чунки, кам харажатлар билан ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар пайдо бўлиши жараёнини тўхтатиб бўлмайди. Корхона бозорнинг тегишли сегментига ўз ўрнини шакллантириб кириб борган ҳолда, мазкур маҳсулот бўйича талабни ўзига қарата олса, сотувлар ҳажми омилининг таъсири мумкин бўлади.
Технологик инновациялар, ресурслар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни оптималлаштириш, ҳамда истиқболли технологияларни ташкил этиш ҳисобига иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш имконини беради.
Янгиликнинг олдинги маҳсулотга муносабати, деб номланган туркумлаштириш белгисига мувофиқ қуйидагилар ажратилади:

  • ўрнини босувчи (эскирган аналог ўрнига қўлланиладиган ва жорий этилган технологик жараёнда кўпроқ самара олишни таъминлайдиган);

  • рад этувчи (олдин қўлланилган маҳсулот ва жараёнларни ҳеч нима билан алмаштирмасдан туриб рад этадиган);

  • қайтарувчи (амалиёт давомида бирор хатоликлари маълум бўлган инновацияларни ўрнига қайтадан қўлланиладиган олдинги маҳсулот ва жараёнлар);

  • кашф этувчи (принципиал янги маҳсулот, жараён ва хизматларни яратиш воситаси бўлиб хизмат қиладиган);

  • ретро янгиликлар (кўп вақт олдин эскирган, аммо замонавийлаштирилган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулот, тамойил ва жараёнлар).

Мақсадлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда янгиликлар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, меҳнат шароитларини яхшилашга, меҳнат унумдорлигини оширишга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот рақобатдошлигини ўстиришга йўналтирилган бўлиши мумкин.
Инновациявий жараён нафақат вақт (ғоя пайдо бўлишидан уни амалга оширишгача), балки маконда ҳам (илм соҳасидан, ишлаб чиқариш орқали, истеъмол соҳасигача) ривожланади.
Инновациявий жараён тузилмасининг тадқиқоти қуйидаги схема мавжудлигини кўрсатади:
Илм-фан → тадқиқот → ишлаб чиқиш→ ишлаб чиқариш →
сотув→ истеъмол.
Ушбу схемани янада батафсилроқ таҳлил қиладиган бўлсак, инновациявий жараён қуйидаги тузилма билан таърифланиши мумкин:
Фундаментал тадқиқотлар → амалий тадқиқотлар→ тажриба-конструкторлик ишлари → бирламчи ўзлаштириш → тарқатиш → янгиликдан фойдаланиш ва унинг эскириши → янгиликни такомиллаштириш ва янги фундаментал натижалар зарурияти.
Ҳар бир босқич, бошқарувнинг турли хил шакли ва услубларини қўллаш заруриятини аниқловчи ўз хусусиятларига эга. Аммо бунга қарамасдан, ушбу босқичларнинг интеграциялашувигина инновациявий жараёнлар муваффақиятини таъминлаши мумкин(3.
Янгилик – самарадорликни ошириш бўйича фаолиятнинг бирор соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар, ишланма ва тажрибалар натижасидир.
Янгиликлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:

  • кашфиётлар;

  • товар белгилари;

  • рационализаторлик таклифлари;

  • янги такомиллаштирилган маҳсулот ёки технология ҳужжатлари;

  • ноу-хау;

  • илмий ёндашувлар ёки тамойиллар;

  • маркетинг тадқиқотлари натижалари ва ҳ.

Асосий мақсад – янгиликни жорий этган ҳолда уни инновация шаклига айлантириш, яъни инновациявий фаолиятни тугаллаш ва ижобий натижага эга бўлган ҳолда инновациялар диффузиясини давом эттиришдир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling