Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Инновация тушунчаси, турлари ва ишлоқ хўжалигида инновацион фаолият


Download 1.13 Mb.
bet72/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

7.4. Инновация тушунчаси, турлари ва ишлоқ хўжалигида инновацион фаолият.

Иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, стратегик инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш бўйича кўрилган амалий саъй-ҳаракатлар туфайли ана шундай ижобий кўрсаткичга эришилди буларнинг барчаси,аввало иқтисодётимизадги ижобий таркибий ўзгаришлар натижаси,қолаверса бутун ижтимоий-иқтисодиётни инновацион технологиялар асосида ривожланиш бўлаётганлигидан далолат бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги Р-3557-сонли Фармойишига биноан “Инновациялар ва инновацион фаолияти ҳақида”ги янги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Иқтисодиётнинг тармоқ таркибидаги таркибий ўзгаришлар иш билан бандлик таркибида ҳам худди шундай ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Аграр соҳада инновацион технологияларн асосий қоида ва категорияларини ўрганиш учун «инновация» тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва моҳиятини тўлиқ англаб етишимиз лозим. Иқтисодий адабиётларда инновация (ингл. innovation) – потенциал илмий-техник тараққиётни (ИТТ) янги маҳсулот ва технологиялар кўринишида реал тараққиётга айланиши, деб таърифланади.Бозор иқтисодиётида инновацияларни тизимли тақдим этиш услубиёти халқаро стандартларга асосланган ва уларга мувофиқ инновация деганда, бозорга кириб келган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, амалиётда қўлланилаётган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёки ижтимоий хизматларга бўлган янгича ёндашув кўринишидаги инновациявий фаолият натижаси тушунилади.Ушбу муаммо бўйича кўп сонли тадқиқотлар амалга оширилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунда инновациявий фаолият соҳасида ягона, умумий тарзда қабул қилинган терминология мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам адабиётларни қисқача таҳлилини келтириш ва инновациявий фаолият соҳасидаги асосий тушунчаларни конкретлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Инновациявий назарияни асосий ривожланиш босқичи В.Зомбарт, В.Митчерлих, Й.Шумпетер ишларига тўғри келган. Инновациялар назариясини шаклланиши ва ривожланишига австриялик олим Й.Шумпетер катта ҳисса қўшган. Й.Шумпетер конъюнктура силжишлари манбаларини таҳлил қилиш натижасида, ишлаб чиқариш ва бозор ривожланишидаги ўзгаришларнинг янги омилларини ажратди ва уларга қуйидагиларни киритди:
-янги хусусиятларга эга маҳсулотни ишлаб чиқариш;
-янги илмий кашфиёт ёки тижоратлаштириш усулига асосланган ишлаб чиқаришнинг янги услубини жорий этиш;
-саноатнинг мазкур тармоғи тақдим этилмаган, янги савдо бозорларини ўзлаштириш;
-хом-ашё янги манбасидан фойдаланиш;
-ишлаб чиқаришни тегишли тарзда қайта ташкил этилишини амалга ошириш, масалан, монополликни таъминлаш.
Муайян янгилик даражасини баҳолаш ва конъюкнктура силжишларининг амплитудаси ва давомийлигини аниқлаш учун Й.Шумпетер янгилик мезонини киритди, ва ушбу мезон мазкур туркумлаштириш асосини ташкил этди.
Шу сингари, 1930-йилларда Й.Шумпетер томонидан инновация тушунчаси киритилди, ва у маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш, етказиш жараёнларида янги ёки такомиллаштирилган техник, технологик, ташкилий характердаги қарорларни қўллаш оқибатида мумкин бўлган ўзгаришларни билдирар эди. Инновациянинг ушбу таърифи ва Й.Шумпетернинг ишлаб чиқариш омилларининг янги комбинациялари тўғрисидаги концепцияси инновациялар назариясига бўлган иккита энг тарқалган ёндашувдан бирининг асосини ташкил этади. Биринчи ёндашув – янги омиллар тўғрисидаги тушунчага асосланган, иккинчиси – янги маҳсулот ёки технологияга асосланган. Биринчи ёндашувнинг ривожланиши ўз аксини топган ишлар шархи 7.4.1-жадвалда ўз аксини топган.
7.4.1-жадвал

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling