Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 26.33 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi26.33 Kb.
#1578207
  1   2   3
Bog'liq
НамДПИ-вилоят1


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2019 йилдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сон қарори ҳамда соҳага оид бошқа норматив ҳужжатлар ижросини давлат Олий таълим муассасаларида ўтказиладиган


ТЕКШИРИШ ДАСТУРИ

Ўрганишнинг асосий мақсади – давлат Олий таълим муассасаларида таълим жараёнининг сифати ва талабаларни бўш вақтини мазмунли ташкил этилишини таъминлаш, таълимни ислоҳ қилиш, фан ва технологияда инновацион янгиликлар яратишга, замонавий ўқитиш тизимларини жорий этиш ва таълим жараёнини давлат таълим стандартлари асосида ташкил этишга, олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш ва уларнинг таълим олишини тартибга солиш, бу мақсадларга ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфланишига алоҳида эътибор қаратиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда бу борадаги фаолиятга ҳуқуқий баҳо бериш ҳисобланади.


Текширишдан аввал таҳлил қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар.
Текширишнинг сифатли, тўлақонли ва ҳар томонлама ўтказилишини ҳамда натижадорлигини таъминлаш, текширишга тайёргарлик кўриш босқичида қонунийлик аҳволига баҳо бериш, мавжуд тизимли муаммоларга аниқлик киритиш мақсадида Олий таълим муассасаларидан қуйидаги маълумотларни олиб, атрофлича таҳлил қилиш лозим бўлади:
- мавжуд факультетлар, профессор –ўқитувчи ва педагоглар, илмий ходимлар, магистрлар ва талабалар сони ҳамда уларнинг шахсига оид маълумотлар;
- ўрганилаётган даврда тузилган ва статистика органларига топширилган ҳисоботлар, бухгалтерия ҳужжатлари;
- олий таълим муассасаларининг белгиланган муддатда аттестациядан ўтказилганлиги ва аккредацияланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
- олий талим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар;
- ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацияларини жалб этилганлиги, ўқув-лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар, янги авлод ўқув ва ўқув-методик адабиётлари билан таъминланганлиги бўйича маълумотлар;
- фойдаланилаётган ўқув адабиётларини амалдаги қонун ҳужжатлари ва замон талабларига мослигига оид ҳужжатлар;
- профессор-ўқитувчи ва педагогларнинг иш режалари, дарс ишланмалари, ўқув журналлари ва бошқа ҳужжатлар;
- талабаларнинг давомати, дарсга қатнашиши, уйда онлайн ўқиётган ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар;
- ёнғин хавфсизлигига оид маълумотлар;
- иш ҳақи, моддий ёрдам, рағбатлантириш ва бошқа бюджет маблағлари сарфланиши билан боғлиқ ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, йўл варақалари, кирим ва чиқим ҳужжатлари ва бошқалар);
- талабаларга тўланадиган стипендия ва бошқа тўловлар юзасидан ҳужжатлар;
- ётоқхонада ва ижарада яшайдиган талабалар рўйхати ва улар ҳақидаги маълумотлар;
- ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, вақтинча вазифа юклаш, ўриндошлик асосида ишлаш, рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш ҳақидаги буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар;
- солиқ қонунчилиги бўйича ходимлардан ушланадиган даромад солиғи, солиққа тўланадиган солиқлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар;
- моддий-техник инвентарлар рўйхати юзасидан ҳужжатлар;
- қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва аварияга қилинган ҳаражатлар бўйича ҳужжатлар, смета ҳужжатлари;
- бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар;
- муқаддам ўтказилган текширишлар маълумотномалари.

Download 26.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling