Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида


Вилоятдаги давлат Олий таълим муассасаларида


Download 26.33 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi26.33 Kb.
#1578207
1   2   3
Bog'liq
НамДПИ-вилоят1

Вилоятдаги давлат Олий таълим муассасаларида:
- ҳар бир олий таълим муассасаларига унинг асосий фаолиятига оид махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси аҳволи;
- олий таълим муассасасини белгиланган муддатда аттестациядан ўтказилганлиги ва аккредитацияланганлиги, аттестацияда аниқланган қонунбузилишларни бартараф этилганлиги;
- олий ўқув юртининг аттестация жараёнига тайёргарлик аҳволи;
- олий таълим муассасага қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган тегишли Низомлар талабларига қатъий риоя қилинганлиги;
- тест ўтказиш йўли билан талабаларни билим савиясига баҳо бериш ҳамда институтда соғлом муҳит шаклланганлигини сўров ўтказиш йўли билан аниқлаш;
- олий таълим муассасаси ректорининг таълим жараёнига боғлиқ бўлган барча буйруқлари, факультет деканларининг фармойишлари ҳамда Илмий Кенгаш қарорларининг қонунийлиги;
- ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг қонунийлиги;
- ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлиги ва бошқа масалалар;
- таълим сифатини оширишга, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, педагог кадрларнинг самарали фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган норматив ҳужжатларни мавжудлиги ва уларни юритиш аҳволи;
- ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жалб этилганлиги, ўқув-лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар, янги авлод ўқув ва ўқув-методик адабиётлари билан таъминланганлиги;
- фойдаланилаётган ўқув адабиётларини амалдаги қонун ҳужжатлари ва замон талабларига мослиги, лотин ёзувига асосланган дарсликлар билан таъминланганлик даражаси;
- ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ташкил этилиши, илмий, бадиий, мутахассислик ва бошқа адабиётлар билан таъминланиши, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг адабиётлардан фойдаланиши аҳволи;
- аудиториялар майдонининг таълим олаётган талабалар сонига мослиги ҳамда талабаларни стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланиши;
- педагогик фаолият билан шуғулланувчи шахсларни тегишли маълумотга, касб тайёргарлигига ва юксак ахлоқий фазилатларга эга эканлиги, уларни ишга қабул қилишда шаффоф механизмларнинг яратилганлиги, ўқитувчиларни бошқа давлатларда стажировка ўташи тартиби жорий этилганилиги;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
10 февралдаги 20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилиши;
- педагог ходимларга ўз мутахассислиги бўйича дарс жараёнига рухсат берилиши ва уларни бу жараёнга олдиндан тайёргарлик кўриш аҳволи;
- педагог ходимларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш юзасидан тадбирлар амалга оширилганлиги;
- профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларининг бажарилиши, шу жумладан, уларнинг патент олиш, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар ёзишдаги иштироки;
- профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти, уларнинг олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда иштирок этиш аҳволи;
- талаб ва таклифни ўрганган ҳолда талабаларни ўқишга қабул қилиш юзасидан таклифлар берилганлиги ва уларни қабул қилишда қонун талабларига риоя этилганлиги;
- хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сонли қарори билан тасдиқланган “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўгрисида”ги Низом талабларига риоя этилганлиги;
- муассасада талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимига оид қонунчилик талабларига риоя этилиши;
- битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини топширишлари билан боғлиқ талабларига риоя этилиши;
- талабаларнинг давомати, бу юзасидан тегишли журналларнинг юритилиши, узоқ муддат давомида дарсларга қатнашмасдан келаётган талабаларга нисбатан чоралар кўрилганлиги ва уларнинг қонунийлиги;
- талаба ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ҳамда ахлоқий- тарбиявий ишларни ташкил ташкил этиш ҳолати ва уларнинг самарадорлиги;
- олий таълим муассасасида иккинчи мутахассислик бўйича таълим олаётган талабаларнинг мавжудлиги ва уларга таълим беришда қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
- давлат грантлари бўйича ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган барча талабаларнинг (хорижий мамлакатлар талабаларидан ташқари) ўзлаштирганлик даражасига қараб стипендия тўғри тайинланганлиги;
- таълим муассасаси битирувчиларига дипломларни расмийлаштиришда белгиланган тартибларга риоя этилганлиги, олинган диплом бланкларининг мақсадли ишлатилиши;
- ишчи ўқув режа намунавий ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ва унинг давлат таълим стандартлари талаблари доирасида бўлиши таъминланганлиги;
- ўқув-лаборатория базасидаги асбоб-ускуналарни стандарт талабларига мослиги;
- қўшма таълим дастурлари асосида таълим беришни ташкил этишда қонун талабларига риоя қилинганлиги, хорижий давлат олий таълим муассасалари билан ҳуқуқий ҳужжатлар (меморандум, шартнома ва ҳ.к.) ларнинг мавжудлиги;
- қўшма таълим дастурини амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар ва бошқа ҳужжатларда белгиланган талаб ва шартларни бажарилаётганлиги;
- диплом бланкаларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш (жўнатиш) бўйича моддий жавобгар шахслар тайинланганлиги ва ушбу ҳужжатларни ташиш учун автотранспорт воситаси бириктирилганлиги;
- диплом бланкалари учун талабнома, юк хати ва далолатномаларнинг мавжудлиги ҳамда тўғри расмийлаштирилганлиги;
- диплом бланкаларини ҳисобга олиш дафтари белгиланган тартибда юритилганлиги ва ҳужжатлар кирим қилиб борилганлиги;
- диплом бланкаларини сақлаш шароитлари (пўлат сандиқ, ёнмайдиган шкаф, махсус жиҳозланган хона) мавжудлиги ва сақлашда белгиланган талабларга риоя қилинганлиги;
- тўлдириш чоғида бузилган бланкалар, эскирган, топиб олинган ёки ёзувларига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан алмаштириш учун топширилган, бекор қилинган бланкаларни йўқ қилиш бўйича далолатномалар тузилганлиги ва уни бир нусхаси юқори турувчи ташкилотга юборилганлиги;
- диплом бланкаларининг йўқолиши ёки ўғирланиши ҳолатлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилганлиги ва аниқланган ҳолатлар бўйича ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлиги;
- битирувчиларга дипломларни тарқатишни қайд қилиш китобининг белгиланган тартиб асосида юритилганлиги;
- дипломлар дубликатини беришда белгиланган талабларга риоя қилинганлиги;
- таълим муассасасига кирим қилинган ва сарфланган дипломлар бўйича юритилган ҳисоботнинг ҳаққонийлиги.
- таълим жараёни билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар;

Download 26.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling