Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида


Бюджет маблағларининг сарфланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши бўйича


Download 26.33 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi26.33 Kb.
#1578207
1   2   3
Bog'liq
НамДПИ-вилоят1

Бюджет маблағларининг сарфланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши бўйича:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
26 августдаги “Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 517-сонли қарори ижроси;
- таълим муассасаси фаолиятига оид ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги, харажатлар сметасининг ижроси, бухгалтерия ҳисоботининг юритилиши, амалга оширилган барча молия- хўжалик операцияларининг қонунийлиги;
- иш ҳақидан ажратмалар бўйича нафақа жамғармаси билан ўз вақтида тўлиқ ҳисоб китоб қилиниши, юқори малакали ходимлар лавозим маошларига алоҳида шахсий устамаларнинг белгиланиши;
- смета харажатларига риоя этилганлиги, бюджетдан ташқари жамғармалар ва марказлаштирилган тартибда ажратилган маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли ишлатилиши;
- мавжуд асосий воситалар, моддий бойликларни сақланиши, сарфланиши ва ҳисобдан чиқарилишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
- тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичларини шаклланти- рилганлиги ва олинган маблағларнинг тўғри сарфланиши;
- ажратилган чет эл грантлари ва бошқа молиявий ёрдамлардан мақсадли фойдаланилганлиги;
- профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларга иш ҳақи, стипендия ҳамда унга тенглаштирилган тўловларни тўланишининг қонунийлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 16 апрелда 2999-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари” ижроси аҳволи;
- бино ва унинг хоналарини ижарага берилиши, уларнинг қонунийлиги ва ижара тўловларини ундирилиши аҳволи;
- бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатлилиги, юритилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги;
- муқаддам ўтказилган текширишда аниқланган камчиликларнинг амалда бартараф этилганлиги;
- олий ўқув юрти фаолиятида ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилиши аҳволи.
Download 26.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling