Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet70/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Чет эл инвестициялари - чет эллик фуқаролар, юридик шахслар ва давлатлар томонидан амалга оширилидиган капитал қўйилмалардир.
Чет эл инвестицияларининг асосий мақсади қўйилган маблағлари юзасидан юқори даромадни таъминлаш ва қўйган сармоясидан кўпроқ фойда олишдан иборатдир.
Мамлакатимиз агросаноат мажмуасига тўғридан - тўғри чет эл инвестицияларининг кириб келиши билан хорижий банклар билан ишлаш тажрибасини, халқаро маркетингни, хом ашё ва материаллар бозори ҳамда халқаро савдо хақидаги билимларини ҳам олиб келади(3.18). Ўзбекистон чет эл инвестицияларининг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш учун бой хом ашё ресурсларга эга бўлган агросаноат мажмуасига ва қишлоқ жойларига йўналтиришдан айниқса манфаатдордир.
Чет эл инвестицияси ва қабул қилувчи мамлакатнинг манфаатлари ўзаро мос келган тақдирдагина тўғридан - тўғри чет эл инвестициялари мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг муҳим рағбатлантирувчи омили бўлиши мумкин. Инвестициялар бу икки томонлама ўзаро ҳаракат жараёнининг яъни тадбиркор ва инвесторнинг мақсад сари ҳаракати натижасидир.


7.2.Агробизнесни ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланишнинг зарурияти, ҳуқуқий асослари ва фойдаланиш йўллари.
Совет тузими парчаланиб кетган бир пайтда мустақил бўлган давлатларнинг таъминотда молиявий инқирозларга дуч келди. Шулар жумласидан Ўзбекистон Республикасини чеклаб ўтмаган инқироз туфайли, аҳолининг истеъмол даражасини қоплаш мақсадида пахта майдонлари қарийиб икки бараварга қисқартирилиб унинг ўрнига буғдой экиш ишлари олиб борилди. Ғалла экиш учун қишлоқ хўжалик машиналари, тракторлар ва ғаллани ўриш учун камбайнлар учун капитал инвестицияларни киритиш ўта зарур бир пайт бўлган эди. Мустақил республикада олиб борилган илк ислоҳатлардан бири давлат мулкини хусусийлаштиришдан бошланди. Хусусийлаштирилган мулкларни турли хўжалик юритувчи шакилларга берилди. Мулкчиликга асосланган ишлаб чиқарувчиларга хорижий давлатларнинг сўнги русумдаги техникалари инвестрлар тамонидан шартнома асосида аста – секин киритила бошлади.
Шундан сўнг республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг зарурлиги мустақилликдан кейин яққол юзага келди. Аввало ишлаб чиқариш қувватларининг жисмоний ва маънавий эскирганлиги, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш тизими ўзганганлиги, пахта ер майдонлари қисқартирилиб унинг ўрнига ғалла етиштириш йўлга қўйилганлиги, маҳсулотларни жаҳон базорига олиб чиқиш учун саноат тармоғида моддий техника базасининг ўта пастлиги, республика миллий даромадида жамғариш билан истеъмол ўртасидаги нисбатнинг истеъмол томонга кўплаб сарфланаётгани ва жамғаришнинг инвес­тиция манбаи сифатида камайиб бораётганлиги; республиканинг табиий бойликларга бойлиги ва бу ерда кўплаб қайта ишловчи корхоналарни қуриш имкониятининг мавжудлиги; аҳоли сонининг ўсиб бораётганлиги ва кичик замонавий ихчам корхона­ларни барпо этиш орқали экспортбоб маҳсулотлар етиштириш учун инвестиция маблағларига зарурат жуда юқори эди.
Мамлакатда инвестицион муносабатларни амалга ошириш ва унинг ҳуқуқий тизмини ташкил этувчи муайян ҳуқуқий асослари яратиш бўйича , Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги15, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги16 янги таҳрирда, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларнинг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги қонун, фармон,қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, мазкур фаолиятни тартибга солишни самарали тизими ва механизмини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сонли Фармони ишлаб чиқилди.
Бу қонун, фармонларда инвестиция фаолиятининг субъектлари ва объектлари, инвестицион фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солиниш масалалари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, мол-мулк кафолатлари ва имтиёзлар берилиши аниқ белгилаб берилган.
Бироқ, бу каби мамлакатда инвестицион фаолиятни рағбатлантирувчи қонуний-хуқуқий базанинг мавжудлиги бозор муносабатларининг ривожланганлигини белгиламайди. Бугунги кунда мамалакатда инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширмоқ зарур17. Давлат мазкур қонунлар доирасида инвестицион фаолиятнинг турли субъектлари ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиб туради. Бошқача қилиб айтганда, бу тартибнинг қандай ўрнатилганлигига қараб у ёки бу мамлакат хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қандай ҳуқуқий муҳит яратилганлигини аниқлаб олиш мумкин.
Ўзбекистонда инвестицион муносабатларни тартибга солишининг яратилган қонуний асослари мос равишда тадбиркорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик тўғрисида”ги18 Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари19 билан тўлдирилиб борилмоқда.
“Тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистонда тадбиркорликни фаолият кўрсатишнинг ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий эркинликларини кафолатлашни аниқлаб берди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Бу қонун тадбиркорларнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солади ва мулкчилик шаклларини эркин танлашни, хўжалик юритишни, фаолиятни тенг ҳуқуқли асосда амалга оширишни, ўзаро ҳамкорлик ва эркин рақобатни таъминлашни ўз ичига оладиган шартларнинг шаклланишига ёрдам беради(3.6, 3.38) .
“Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги20 Қонун Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг асосий тамойиллари ва тартибларини белгилаб беради ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг мулкларини, мулкчиликнинг қандай шаклида бўлишидан қатъий назар, манфаатларини ва ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқнинг қабул қилинган умумий меъёрларига мувофиқ равишда ҳимоя қилишни таъминлайди. Бу қонун Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига уйғунлашиши учун ҳуқуқий асосни яратади.
Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги21 ва “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги22 Қонунлари инвестициялар тўғрисидаги қонунчиликнинг ядросини ташкил қилади.
Улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестицияларни амалга оширишнинг ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий асосларини яратиш, чет эл сармоялари солиқ тартибларини белгилаб беради, хорижий инвесторларнинг самарали фаолият кўрсатишини кафолатлайди ва Республика иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш, уни жаҳон хўжалик алоқаларига киритиш мақсадида чет эл молиявий, моддий, интэллектуал ва бошқа ресурсларни жалб этишга ва улардан фойдаланишга қаратилган.
“Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги23 Қонуннинг асосий вазифалари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга ва унинг хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш йўли билан жаҳон хўжалик тизимига уйғунлашувига кўмаклашишдан, шунингдек, хорижий молиявий, моддий, интэллектуал ва бошқа захираларни, замонавий технологияларни ва бошқарув тажрибаларини жалб қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйишдан иборат.
Хорижий инвестициялар ва хорижий инвесторларнинг маълум категорияларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ва уларни кафолатлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”24 ги Қонуннинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Мазкур қонуннинг 3-моддасида, давлат бошқарув идоралари ва давлат ҳукумат органлари жойларда чет эл инвестицияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилган хўжалик фаолиятларига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар, деб айтилади.
Қулай инвестицион муҳитни яратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳам муҳим аҳамият касб этоди.
Инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий асослари таркибида энг муҳим сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ҳисобланади.
Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланганган тартибда жавобгар бўладилар. Инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, инвестиция фаолиятининг субъекти етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани, қонун ҳужжатларида белгиланганган тартибда қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир. Инвестициялар билан боғлиқ низолар (инвестицияга оид низолар) суд томонидан ҳал этилади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling