Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Инновация инвестициялари
- 1. Реал инвестициялар
1. Капитал инвестициялар - асосий фондларни барпо этишга, такрор ишлаб чиқаришга ва моддий ишлаб чиқаришнинг барча шаклларини ривожлантиришга сарфланган инвестициялардир. 2. Инновация инвестициялари - техника, технологиялар, янги авлодини яратиш ва ўзлаштиришга сарфланган инвестицияларга айтилади. 3. Ижтимоий инвестициялар - инсон салоҳиятини малакасини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга шунингдек, моддий истеъмолларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга сарфланадиган маблағлардир.
Инвестициялар ўз фаолиятига қараб 2 га бўлинади. Улар реал ҳамда молиявий инвестицияларга ҳам бўлинади. 1. Реал инвестициялар моддийлашган асосий ва айланма воситаларга маблағлар. 2. Молиявий инвестициялар қимматли қоғозларни (акция, облигация, вексел, сертификат) шакллантиришга сарфланган маблағлар. Реал инвестицияларни капитал қўйилмалар, деб ҳам аталади. Капитал қўйилмалар ялпи ва соф капитал қўйилмаларига бўлинади. Реал инвестицияларнинг умумий суммаси ялпи капитал қўйилмаларини ташкил этади. Реал инвестицияларни сарфлаш натижасида ишга туширилган қисми соф капитал қўйилмалардир. Соф капитал қўйилма ялпи капитал қўйилма суммасига тенг ёки кам бўлиши мумкин. Агробизнес корхоналарида ялпи капитал қўйилмани соф капитал қўйилмага айлантиришга алоҳида эътибор берилиши лозим. Миллий ҳисоблар тизимида капиталга ҳамда моддий ишлаб чиқаришни воситаларига сарфланган маблағлар реал инвестициялар деб ҳам юритилади(3.8)). Капитал қўйилмаларнинг агробизнес корхоналарида аҳамияти юқори бўлиб, биринчидан, капитал қўйилмалар – жами харажатларнинг асосий қисми ҳисобланади. Капитал қўйилмалардаги ўзгаришлар жами талабга етарлича таъсир кўрсатади, шунингдек аҳолининг бандлиги ва ялпи миллий даромад (ЯМД) ҳажмини ҳам ўзгаришини, капитал қўйилмалар агробизнес корхоналарининг асосий фондлари жамғарилишига, яъни кўпайишига ва капитал қўйилмаларнинг норационал сарф қилиниши ишлаб чиқариш ресурслари, харажатлар ўсишига олиб келади, натижада ЯМД қисқаради. Инвестициялар (капитал қўйилмалар) агробизнес корхоналарини ҳар томонлама ривожлантириб, моддий техника базасини мустаҳкамланади. Улардан самарали фойдаланиш натижасида жонли меҳнат харажатлари қисқариб маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб соф фойда суммаси кўпаяди. Натижада агробизнес корхоналарини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш асосида ривожлантириш имконияти кенгаяди. Агробизнес корхоналарининг барча инвестициялари (капитал қўйилмалар) иккита манбадан: корхонанинг ўз маблағларидан ва четдан жалб қилинган маблағлардан шаклланади. Агробизнес корхонасининг ўз маблағларига қуйидагилар киради: агробизнес корхонасининг соф фойдасидан ажратилаётган маблағлар; амортизация фондидаги маблағлар; асосий воситаларни тугатишдан, сотишдан келиб тушган маблағлар; чорва молларини сотишдан тушган маблағлар; қимматли қоғозлар сотиш ва сотиб олишидан келган маблағ. Четдан жалб қилинган маблағларга: фермер хўжалигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар; ҳамкорлардан олинадиган маблағлар; турли хил қарзлар ва банк кредитлари; хўжалик аъзоларининг бўш маблағларини жалб этиш; хорижий ва шахсий корхоналар ва фуқароларнинг маблағлари; хайрия ҳомийлар ажратаётган маблағлари ва бошқалар. Капитал капитал қурилишга ва янги техникани жорий қилишда ишлатилади. Капитал қўйилмаларнинг асосий вазифаси – тармоқ маҳсулотини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлашдир. Капитал – агробизнес корхоналари молиявий натижаларининг бир қисми бўлиб, айланма фондларга қўйилиб, даромад келтиради. Капиталнинг айланма фондларга қўйилиши тўғри портфелли инвестициялар орқали амалга оширилади. Инвестиция қилишда агробизнес корхоналари ўз маблағларидан фойдаланиши иккита устунликка: агробизнес корхонасининг ташқи тўловлар мавжуд бўлмайди (олинган кредитлар бўйича фоиз, акциялар бўйича дивидентлар, ижара ҳақи ва ҳоказо), шунингдек агробизнес корхоналарини бошқаришда мустаҳкам позицияни шакллантиради. Четдан жалб этилаётган инвестициялар – чет давлатларнинг, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг инвестицияларидан ташкил топади. Хорижлик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар киради. Интеллектуал мулкка – чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қанлай даромад республика ҳудудида чет эл инвестициялари деб ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: Агробизнес корхоналарини бошқаришни такомиллаштиришга ва ишлаб чиқаршини ривожлантиришга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банкларининг республикадаги бўлимлари ҳамда АҚШ, Германия, Исроил, Голландия, Франция ва бошқа давлатларнинг ваколатхоналари инвестицияларни жойлаштириш, сарфлаш билан шуғулланмоқда. Қишлоқ хўжалигида инвестициялар қуйидаги фаолиятда бўлади. Ивестициялар- иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлардир. Инвестиция фаолияти-субъектларининг инвестицияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларидир. Инвестор эса ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларини, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти субъекти ҳисобланади. Инвестиция фаолияти иштирокчиси инвесторнинг буюрмаларини бажарувчи сифатида инвестиция фаолиятинин таъминловчи инвестиция фаолияти субъектидир. Реинвестициялар – инвестор томонидан киритилган инвестицияларни бошқа давлатга ёки худудга бериб юборишдир. Ўзбекистон давлат мустақиллига эришган дастлабки йиллардан бошлаб миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг ўзига хос йўналишини белгилаб олди. Масалан: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қайта таҳрирдаги қонунида инвестицияга қуйидагича таъриф берилган: “инвестициялар — қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интэллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар”14 сифатида таърифланади. Шундай қилиб, “инвестиция” деганда келгусида даромад (фойда) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида қонун доирасида иқтисодиётнинг турли тармоғлари ва бошқа соҳаларига инвесторлар томонидан қуйиладаган барча турдаги мулкий, молиявий ва интекллектуал бойликлар тушунилади. Бошқача айтганда, инвестициялар – мулкчиликнинг ҳар хил кўринишларидаги моддий, молиявий ва номоддий бойликларни иқтисодий – ижтимоий даромад олиш мақсадида муомалага киритишдир. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling