Назорат ва муҳокама учун саволлар:
Ўзбекистон аҳолисининг таркибий тузилишини изоҳлаб бенинг?
Агробизнесда меҳнат ва унинг турларининг тушунтириб беринг?
Агробизнесдаги меҳнат ресурслари тўғрисида тушунча беринг?
Меҳнат унумдорлиги ва уни ошириш йўлларини айтинг?
Агробизнес корхоналарида меҳнат ресурслари ва ундан самарали фойдаланиш йуллари нимадан иборат?
Агробизнесда меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий
кўрсаткичлари ва уларни қандай аниқланади?
Агробизнесда меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тартиби?
Агробизнес корхоналарида меҳнат унумдорлиги ва уни кўтариш чора
тадбирлари?
Агробизнес корхоналарида меҳнат мотивацияси тўғрисида тушунча ?
Меҳнат мотивациясига таъсир этадиган омилларини кўрсатиб беринг?
7 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯЛАР
Таянч иборалар: инвестиция, реинвестиция, лойиҳа, иқтисодчи олим, стратегик мақсадлар, капитал қуйилма, ишлаб чиқариш нуқтаси, экспорт, венчур, тўридан-тўғри, портфел, аннуитет, зарурияти, ҳуқуқий асос, фармон, давлат қўмитаси, инвестр ҳуқуқлари, чет эл фуқораси, тадбиркорлик, интеликтуал мулк, молия капитали, инновация, янгилик, фундаментал, вақт омили, таққослаш, молиявий инвестиция, дискотлаш коэффиценти, номинал ставка, қоплаш муддати, рентабеллик.
7.1. Инвестиция тушунчаси, турлари, иқтисодий мазмуни ва аҳамияти.
Бозор иқтисоди шароитида инвестиция маблағлари янги, самарали технология ҳамда интеллектуал мулкни барпо этишга хизмат қилади. Инвестиция маблағлари доимий ва ўзгарувчан капитални ҳамда интеллектни барпо этиш ва уларни ривожлантириш учун сарфланади. Агробизнес корхоналарида асосий воситларини сотиб олиш, қуриш ҳамда уларни капитал таъмирнлашга сарфланса, бу сарфлар узоқ муддатга мўлжаллангандир. Уларни асосий капиталга сарфланган инвестициялар деб аталади. Бундан ташқари қишлоқ хўжалигида инвестициялар айланма воситаларига ҳам сарфланади. Инвестциялар Агробизнес корхоналарида ишлаб чиқариш воситалри барпо этиш ва ишга яроқлилигини таъминлайди.
Агробизнес корхоналарида ишлаб чиқаришга четан хомийлар ва ўз маблағлари ҳисобига сарфланадиган барча маблағлар инвестиция маблағлари деб аталади. Улар агробизнес корхонасининг моддий-техника базасини яратиб, ишлаб чиқаришни механизациялаш, кимёлаштириш, электрлаштириш, ирригация-мелиорациялаш натижасида сарф харажатларни камайтириб маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш орқали даромадни оширишдан иборатдир.
Инвестиция маблағларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги (1998 й.) қонунлари қабул қилинди. Унда инвестициялар мақсад ва вазифаларига кўра 3 га бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |