Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Қишлоқ хўжалиги махсулоти таннархини режалаштириш ва ҳисоблаш йўллари
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
8.3. Қишлоқ хўжалиги махсулоти таннархини режалаштириш ва ҳисоблаш йўллари.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари – деҳқончиликда экин турлари бўйича режалаштирилган ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб,бир гектар ерга сарфланиши лозим бўлган меҳнат, уруғлик, ёнилғи – мойлаш материаллари ва ўғит сарфлари меъёрларини акс эттиради. Меҳнат ва моддий харажатлар меъёри - меҳнат сарфи, киши - соати, уруғ, ёқилги-мойлаш материаллари ва минерал ўғит Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 1997 йил 7 апрель 11/48 - 81 сонли хати билан маъқулланган “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга талаб этиладиган меҳнат ва моддий ресурслар меъёрлари”нинг белгиланган экин ҳосилдорлигига тегишли меъёрлардан олиб қўйилади. Бу жадвални тўлдириш учун хўжаликларда экин турлари бўйича уруғ сарфи, ёқилғи мойлаш материалларининг турлари бўйича, тупроқларнинг хусусиятларига кўра эса минерал ва маданий ўғитларнинг аниқ ҳисоб - китоби бўлиши ва иш ҳисоб - китоблар асосида хўжалик бўйича ҳар бир экин эқиладиган майдон тупроғининг хусусиятларига кўра уруғ, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ва маданий ўғитларни талаб меъёри тўғрисида ҳисоб - китоб чиқарилади. Бир гектар ерга моддий ва меҳнат сарфлари меъёрлари экин турлари бўйича бир-биридан фарқ қилишини кўриш мумкин. Масалан, эски беда учун бир гектарга 100 киши/соати, 322 кг ёнилғи-мойлаш материаллари, физик ҳолда жами 200 кг минерал ўғитлар (шундан 100 кг азот, 70 кг фосфор ва 30 кг калийли) сарфланиши режалаштирилган. Моддий ва меҳнат сарфлари меъёрлари барча режа кўрсаткичларини ишлаб чиқишда бу ҳолатларини эътиборга олиш лозим. Ердан фойдаланиш режаси - ер турлари бўйича корхонанинг ер майдонлари тузилиши, таркиби ва миқдорини ифодалайди. Ердан тўла ва самарали фойдаланишни ташкил этиш учун ер тузиш ишлари ўтказилади. Ер тузиш ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этишни ташкил қилишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга, ер тузиш ишларининг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлар унумдорлигини ошириш, уларни бир турдан бошқа турга ўтказиш ишларини олиб борадилар. Фойдаланилмаётган ерлар ёки кам унумли ерларни ўзлаштириш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини ўтказиш натижасида юқори унумли ерларга айлантириш тадбирлари ердан фойдаланиш режасида ўз аксини топади. Ердан фойдаланиш жадвали асосан 29 қ/х ҳисоботи асосида тўлдирилади. Ер, сув ресурсларига эгалик қилишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”26- деб таъкидланган. Республиканинг жами ер майдонига умуммиллий бойлик, давлат мулки сифатида эгалик қилиш, яънидавлат мулкидаги ерларни тасарруф этишҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклатилган. Ер кодексида ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ҳамда туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгилаб берилган. Улар ер кодекси ва бошқа қонунларга асосланган ҳолда ерлардан оқилона самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларга маълум муддатга ҳақ тўлаш эвазига фойдаланиш учун бермоқдалар, чекланган миқдордаги ерларни ким ошди савдосида сотилмоқда. Шу даврда чекланган миқдордаги ер бино-иншоотлари билан биргаликда хусусий мулк сифатида сотилган. Демак, ер ислоҳоти: узоқ муддатга ижарага, умрбод фойдаланишга бериш ҳамда сотиш орқали амалга оширилмоқда. Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш режаси бизнес-режанинг муҳим бўлими бўлиб, одатда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқилади. Ушбу бўлимда фермер хўжалигининг деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш стратегияси акс эттирилиб, ишлаб чиқариш жараёни технологик ва ташкилий нуқтаи назардан батафсил баён қилинади. Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасининг асосий вазифаси фермер хўжаликларининг белгиланган муддатда керакли деҳқончилик маҳсулотни керакли миқдорда ишлаб чиқариш имкониятларини асослаб беришдан иборат(3.20). Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархи – бизнес-режанингэнг йирик бўлимларидан бири ҳисобланади. Бу бўлимда асосий ва такрорий экинлар майдони, маҳсулотларни етиштиришга сарфланадиган моддий, меҳнат ва пул маблағлари ҳажми ва қиймати, экинлар ҳосилдорлиги, ялпи ҳосил ва ўсимликчилик маҳсулотларининг режали таннархи ўз аксини топади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling