Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ Таянч иборалар
- 9.1. Режалаштириш ҳақида тушунча.
Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1.Ишлаб чиқариш харажатларига қандай харажатлар киради? 2.Махсулот таннархи ва харажатлар деб нимани тушунсиз? 3.Аграбизнес корхонасида қандай харажат турлари мавжуд? 4.Аграбизнес корхонасида ишлаб чиқариш харажатларини пасайишини маҳсулот таннархига қандай таъсири бўлади? 5.Аграбизнес корхонасида маҳсулот таннархини қандай режалаштирилади? 6.Аграбизнес корхонасида маҳсулот танархни ҳисоблаш йўлларини айтинг? 7.Маҳсулот таннархини пасайтириш омиллари қандай таъсир кўрсатади 8.Умумхўжалик ва умум ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш имкониятларини кўрсатинг? 9.Аграбизнес корхонасида даромаднинг ортишига таннархнинг алоқаси борми, алоқаси бўлса унга нималар киради? 10.Маҳсулот таннархини ҳасоблаш услубига нималар киради? 9 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ Таянч иборалар: башорат қилиш, режалаштириш, бошқариш натижаси, беш йиллик, режсиз раҳбар, бизнес режа, тежамкорлик, ҳисоб-китоб, режанинг реаллиги, жарималар, комплекслилик, оптималлик, назорат, йиллик режалар, молиялаштириш, оператив иш режаси, нарх-наво, бизнес, бозор механизми, фойдаланиш имкони, муқобил ёндашув, харидор, бизнес ривожлантириш, режа турлари, қишлоқ хўжалигида бизнес, моддий харажатлар меъёри, ер баланси, ер ресурслари, моддий пул харажатлари, жами талаб, маҳсулот таннархи. 9.1. Режалаштириш ҳақида тушунча. Агробизнес корхоналари фаолиятини олиб боришда турли маҳсулот етиштириш ,таъминот, хизмат кўратиш ишларинини режалари тузиш ва ишлаб чиқаришни ягона бир тизимга келтириб ишни режали ташкил этиш режалаштириш дейилади. Режалаштириш хўжаликнинг ташкилотчилик функцияларининг энг муҳим кўринишларидан биридир. Корхона фаолиятини режалаштиришда Ҳукуматни қонунлари, қарорлари ва меъёрий ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Режалаштиришнинг асосий вазифаси-ижтимоий-иқтисодий тармоқларни ривожлантиришда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини, тезкор ривожланишини ҳамда ишловчиларнинг фаравонлигини таъминлашдан иборат.Ҳар бир агробизнес корхонаси раҳбар бўлғуси ҳосил ва бажариладиган ишларни олдиндан режалаштириш керак бўлади. Режалаштиришни тўғри йўлга қўйилганда барча моддий ва молиявий харажатлар тежалиб, ишни бошқариш шунча самарали бўлади. Режа тузиш ишлари уч босқичда амалга оширилади. 1. Ўтган йилги режа кўрсаткичларнинг бажарилишини текширш ва шу йилги режани тузиш учун материаллар тўплаш. 2.Бизнес режани тузиш учун тўпланган материалларни таҳлил қилиш, қўшимча ҳисоблаш жадвалларини тузиш. 3. Режа тузишга киришиш. Тузилган режаларнинг бажарилишини тез-тез назоратини олиб бориш керак. Режалар асосан кўп йиллик стратегик , бир йилга мўлжалланган йиллик ва ойлик кварталлик оператив режалардан иборат бўлади. Агробизнес корхоналарида фаолият юритиш учун бозор конъюнктурасида йўналишни танлаш, бозордаги ўз ўрнини тўғри ва аниқ белгилай олиш, дарҳол олинадиган фойдани эмас, балки узоқ истиқболдаги ривожланишни кўра билиш муҳим аҳамият касб этади. Шу вазифаларни амалга оширишда башорат қилиш ва унинг якунловчи қисми бўлган режалаштириш ётади. Режалаштириш ишларини самарали ташкил этишда башорат қилиш ишларини тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ бўлади. Башорат бу бирон бир корхона ёки соҳани ривожлантриш учун мутахассислар фикрини билиш, соҳанинг жойланиши, узоқ йиллардаги маҳсулот етиштиришдаги шарт-шароитларидан бўлган сув, темир йўл, туман марказига ва аҳоли ишлаш имкониятларини ўрганиш натижасида ҳосил бўлган бизнес лойиҳа макетидир. Башорат қилиш шунингдек, иқтисодиётнинг у ёки бу ҳолатига эришишнинг муқобил йўллари, усуллари ва муддатларини танлаш ёки муҳокама қилишни ҳам англатади. Режа бу олдимизга қўйилган мақсад. Режалаштириш эса олдимизга қўйилган мақсадни амалга ошириш жараёнидир. Бозор муносабатларига ўтишнинг биринчи босқичида режалаштириш гўёки деярли зарур эмас деб кўринади. Айрим олим ва мутахассислар, айниқса, бозор ва ва бозор муносабатлари тарафдорлари режалаштиришни бозор механизмига умуман тўғри келмайди ва бозорнинг ўзи ҳамма нарсани жой-жойига қўяди деб ҳисоблайдилар. Яна бошқа бир мотив – иқтисодиётни ўта марказлашган тарзда режалаштириш ва бошқариш натижаси - совет иқтисодиётининг йирик муаммо ва инқирозлари натижаси деб ҳисоблайди. Бизнинг фикримизча, агробизнес корхоналарини ташкил этиш ва унинг барча тармоқларини бошқариш учун раҳбарнинг режаси ва уни бажариш учун чора-тадбирлари бўлмаса қандай қилиб иш ташкил этилади. Шунинг учун Совет тузумидан қолган режалаштириш принципидан яъни сеъздан – сеъзгача тузиладиган узоқ муддатли беш йиллик режаларни бажарилиши устидан олиб борилган тартиблар нечоғли адолатсиз бўлганлигидан режалаштиришга бўлган мунособат ишлаб чиқарувчилар салбий фикрларда қолиб келишмоқда. Менинг фикримча “Режасиз раҳбар-мақсадсиз ва самарасиз раҳбардир” деб ҳисоблайман. Ҳар бир фаолият ёки жараённи ташкил қилиш замирида режа ва режалаштириш ётади. Режани пухта ишлаб чиқган раҳбар унинг бажарилиши бўйича ижобий натижага албатта эришади. Режасиз ёки режани мукаммал ишлаб чиқмаган раҳбар қилиндиган фаолиятидан салбий натижага эришади. Республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжалиги тамонидан ҳар бир маҳсулот етиштирадиган тармоқ бўйича бизнес режасини тузмайди. Бизнес режани номига тузиб, тузилган бизнес режаларига амал қилинмайди. Қисқа қилиб айтганда фермер хўжалиги раҳбари ва ходимлар билан биргаликда келгуси ҳосил учун ўз бизнес режасини ўзлари тузиш керак. Аксарият хўжалик раҳбарлари режа тузишни билмайди бу ҳақиқат. Шу кунгача айрим фермер хўжалиги раҳбарлари хўжалик юритишни бизнес режасиз амалга ошириши натижасида йилни самарасиз якунлаб келмоқда. Бу ҳолат фақат фермер хўжалиги учун балки жамият учун катта зарар келтириб келаётганлигини ҳеч ким ҳисобга олмайди. Аксатият фермер хўжаликлари кунлик, ойлик ва йиллик сарф харажатлар ҳисобини юритмайди. “Агробизнесда миллионлаб пул ва моддий ресурслар беҳудага сарфланиши раҳбарнинг уқубсизлигидир”. “Ҳисоб – китобсиз раҳбар самарасиз раҳбар” деб ҳисоблайман. Узоқ йиллик кузатишларимда фермер хўжалиги раҳбарининг хатоси билан хўжалик қалоқ хўжалик қаторига кириб қолади. Айрим фермер хўжалиги раҳбари ҳафталаб, ойлаб ўз даласига кирмайди, ҳолатни ўз кўзи билан кўриб ишни ташкил этиш бўйича қарорлар қабул қилмайди. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай раҳбар ўзига ва жамиятга наф келтирмайдиган жамият кушандаси деб таърифлаш мумкин. Менинг фикримча, ҳар бир хўжалик раҳбари тамонидан ички хўжалик бизнес режаларини ўзлари иштирокида ишлаб чиқиш уни умум мажлис қарори билан тасдиқлаш орқали ҳақиқий юридик кучга эга бўлган ҳужжат этиб расмийлаштириш керак. Шу ҳужжат асосида соҳани бошқариш, ишнинг натижаларини назорат қилиш, камчилликларни бартараф этиш ва пул маблағлари ҳисобини тўғри юритишга эришилади. Узоқ йиллик тадқиқотлардан кўриниб турибдики, фермер хўжалиги раҳбарлари тамонидан ишни ташкил этиш иқтисодий тежамкорлик асосида юритилмайди. Чунки, хўжалик раҳбарига ёки хўжалик ишларини ташкил эишда уларга боғлиқ бўлмаган муаммолар ҳисобига режалаштирилган ишларни батамом барбод қилиб, ишни ташкил этиш ишлари қониқарсиз ва сарф харажатлар беҳудага сарфланиш ҳолатлари бўлиб келмоқда. Режалаштириш сифати ва мезонлари муҳим бўлиб, уларга кўра корхона фаолияти баҳоланади ва бозор шароитларида унинг барқарорлиги таъминланади. Шу сабабли бозор режалаштиришни умуман тан олмайди дейиш нотўғри бўлар эди. Аксинча, рақобатли кураш шароитларида ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчилар ўз фаолиятини синчиклаб режалаштиришлари зарур. Турли хил буйруқлар, назорат рақамлари ва лимитларга асосланган режалаштиришни самарали ва оқилона фаолият кўрсатишнинг мажбурий воситаси бўлган режалаштириш билан адаштирмаслик керак. Айнан режалаштириш ва башорат қилиш нимани, қанча, қачон ва ким учун ишлаб чиқариш керак деган саволларга жавоб топади. Ҳозирги кунда башорат ҳисоб-китоблари бир қатор етакчи тармоқлар томонидан стратегик дастур ва режаларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишда фойдаланилмоқда. Агробизнес ишлаб чиқаришининг турли усулларида, прогнозлаш (башорат қилиш) ва режалаштириш барча ташкилий – ҳуқуқий шаклдаги корхоналарда сабаб оқибат муносабатлари жараёни сифатида қаралади. Агробизнес корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий ва технологик кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва нисбатларни таъминлаш, ривожланиш йўллари ва суръатлари, тармоқлар ва бўлинмалар, такрор ишлаб чиқаришнинг асосий бўғинлари ўртасида тўғри мутаносибликни шакллантириш жараёнига режалаштириш деб аталади. Агробизнес корхонаси ва унинг ички ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳамда тармоқлари фаолиятини ифода этувчи режалар ички хўжалик бизнес режалари деб аталади. Режалаштиришнинг асосий вазифаси корхона фаолиятини узлуксиз ва жадал ривожлантириш, тармоқлар ўртасида зарур мутаносибликни таъминлаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни таъминлашдан иборат. Агробизнес корхоналарни режалаштириш бир нечта тамойилларга таяниб амалга оширилади. Режаларнинг реаллиги режалаштиришнинг муҳим тамойилидир. Бу тамойилга риоя қилмаслик режалаштиришни маъносиз қилиб қўяди, чунки режанинг бирор соҳа ва корхонада бажарилмай қолиши, у билан боғлиқ бўлган соҳа шартномалари бажарилмай қолишига, жарималар тўлашга, ишончни йўқотишга олиб келади. Агробизнесни режалаштиришнинг яна бир муҳим тамойили илмийлик бўлиб, аввало тайёрланаётган режалар бажарилиши учун улар илмий жиҳатдан асосланган бўлиши керак. Режалар жамиятни ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг объектив иқтисодий қонунлари ва қонуниятларига мос келиши, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларига, табиий, рақобатчилик ва бозор талабларини ҳисобга олишга иқтисодий ва маҳаллий шарт-шароитларга, илғорлар тажрибаларига таяниши ва корхонанинг мавжуд ресурс салоҳиятига асосланиши лозим. Режалаштиришнинг илмийлиги, жонли меҳнат ва маҳсулотга айланган жонсиз меҳнат харажатларининг энг кам миқдорида иложи борича юқори натижаларга эришишга, шунингдек, корхона ходимлари манфаатдорлигини оширишга кўмаклашади. Комплекслилик тамойили ишлаб чиқаришни, биринчидан, замон ва маконда, иккинчидан, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг горизонтал ва вертикалида, учинчидан, ишлаб чиқаришнинг ресурс асосларини таъминлашда, тўртинчидан, ишлаб чиқаришдаги “тор жойларни” ҳисобга олиш ва уларни йўқотиш чора-тадбиралрида, бешинчидан, ходимларнинг ўз меҳнатлари натижасидан моддий ва маънавий қониишида, олтинчидан, корхонанинг мўлжалланаётган даромад ёки фойда олишини амалга оширишни кўзда тутади. Пропорционаллик нафаат ишлаб чиқаришни режалаштиришда, балки ишлаб чиқаришни бошқаришда ҳам муҳим аҳамият касб етади. Зарур пропорцияларга амал қилиш ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучининг цехлар ва иш жойлари бўйича ҳамда ишлаб чиқариш босқичларида тўғри тақсимланишига ва улардан тўғри фойдаланишга кўмаклашади. Пропорцияларга амал қилмаслик эса, аксинча, ишлаб чиқаришнинг баъзи участкаларда кучайиб, бошқаларида пасайишига, яъни номутаносибликларнинг (диспропорцияларнинг) вужудга келишига ҳамда корхоналарнинг норитмик тарзда фаолият юритишига сабаб бўлади. Зарурий пропорционалликни таъминлашда ишлаб чиқаришни ташкил этишни техник-иқтисодий нормалаштириш катта рол ўйнайди. Агробизнесни режалаштиришнинг узвийлик ва ўзаро боғлиқлик тамойили талабига стратегик, истиқболли, жорий ва оператив режалар ўзаро бир-бири билан боғлиқ ҳолда, бир-бирини тўлдирадиган негизда тузилиши ва корхонага берилган давлат буюртмалари орқали мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти режаси билан боғлиқлиги таъминланиши керак. Оптималлик ҳам режалаштириш тамойиллари қаторига киради. Режалар барча ишлаб чиқариш ресурсларидан чиқитлар ва йўлдош маҳсулотлардан кенг фойдаланишни инобатга олган ҳолда иложи борича рационал ва унумли фойдаланишни таъминлаши ҳамда юқори натижаларга эришиш учун энг самарали йўлларни танлаши керак. Агробизнесни режалаштиришнинг оптималлигига иқтисодий-математик усуллар ва электрон ҳисоблаш машиналарини қўллаш, режаларнинг бир нечта вариантларини ишлаб чиқиш ёрдамида эришилади. Кўп вариантлилик энг тежамкор режа варианти ёки корхона фаолияти дастурини танлашга имкон яратади. Мослашувчанлик режалаштиришнинг бозор шароитларидаги муҳим тамойили ҳисобланади. У ишлаб чиқариш режаларига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш, истеъмолчилар ва харидорлар талабларини ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришнинг юзага келиши мумкин бўлган пасайиши ва инқирозларнинг олдини олишга ёрдам беради. Агробизнесни режалаштиришнинг мутаносиблик ва мувозанатлилик тамойили мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини мутаносиб ва уйғун ривожлантириш қонуниятларидан келиб чиқади. Унга кўра корхона фаолиятининг барча тармоқ ва соҳалари фаолиятини ташкил қилиш ягона уйғунликда ва мутаносибликда амалга оширилади. Бунинг учун тармоқлараро меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар баланслари тузилади. Агробизнесни режалаштиришда режа интизомига тўла риоя қилиш ва уни оператив назорат қилиш режалаштиришнинг муҳим тамойилидир. Режаларни амалга ошириш жараёнида турли сабабларга кўра номутаносибликлар, режа кўрсаткичларидан четга чиқишлар ва белгиланган вазифаларни бажарилмай қолиш эҳтимоллари вужудга келиши мумкин. Шу туфайли режа кўрсаткичларининг бажарилишини доимо назорат қилиб бориш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, зарур ички резервларни қидириб топиш ва зарур бўлганда режа кўрсаткичларига тузатишлар киритиб бориш талаб этилади. Бироқ ҳеч қандай тамойил, жумладан, юқорида санаб ўтилган тамойиллар ҳам, ўзидан-ўзи, яъни шу тамойиллар учунгина керак эмас. Агар амалиётда қўлланмаса бу тамойиллар фақат қоғозда олиб кетиши ёки оддий чақириқ бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабли корхона раҳбарининг режалаштириш жараёнини, аниқроғи, режанинг бажарилиши ҳамда режалаштиришнинг белгиланган ва бошқа тамойиллари қандай акс эттирилганлигини назорат қилиши муҳим аҳамият касб этади. Назорат керакли натижаларга эришиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш шунингдек, заҳираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш йўлларини белгилашга имкон берди. Шундай қилиб, бозор иқтисодийти шароитида агробизнес корхона раҳбарлари тамонида етиштириладиган товарлар учун бизнес режасини тузиш ва режали иқтисодиётни шакиллантириш юзасида режалаштириш ишларини самарали ташкил этиш кўп жиҳатдан раҳбарга боғлиқлиги учун янги замоновий ишн ташкил этиш ва бошқариш усулларидан фойдаланиш керак. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling