Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet93/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Экин майдонларини режалаштириш агробизнес корхоналарида икки усулда олиб борилиши мумкин. Биринчи усул, агробизнес корхоналарида алмашлаб экиш режаси ишлаб чиқилиб, жорий қилинган бўлса, қўлланилади. Бу усулда экин майдонларининг ҳажми алмашлаб экиш режасига кўра шу йили экинлар қайси далаларда жойлашишига қараб аниқланади. Иккинчи усули алмашлаб экиш режаси жорий қилинмаган тақдирда қўлланилади. Бунинг учун корхона қишлоқ хўжалиги (ўсимликчилик) маҳсулотларига бўлган талаби аниқланади. Корхонанинг ўсимликчилик маҳсулотларига бўлган талаби давлатга буюртма асосида сотиш топшириғи, ички хўжалик эҳтиёжи ва шартнома асосидаги бошқа талаблардан иборат бўлади. Агробизнес корхоналарининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айрим турлари бўйича талабини аниқлангандан кейин шу талаб режалаштирилган ҳосилдорликка бўлиш орқали экин майдонларининг ҳажмини аниқлаш мумкин.
Бу қуйидаги формулада ифодаланади :
,
бунда:
Т - жами талаб,
Хр - режалаштирилган ҳосилдорлик.
Агробизнес корхоналарининг ўзида режалаштириладиган йилда етиштириладиган ҳосилдан келаси йил учун уруғлик фонди ташкил қилиш керак бўладиган тақдирда шу уруғлик фондини ҳам таъмин қиладиган ҳажмда экин майдонини аниқлаш учун шу маҳсулотнинг умумий талабини (уруғдан ташқари) режалаштирилган ҳосилдорликни бир гектар ерга экиладиган уруғ меъёрининг камайтирилган ҳажмига бўлиш орқали аниқланади.
Бу қуйидаги формулада кўрсатилган:
,
бунда: Ну - уруғлик меъёри;
Мисол учун: Фермер хўжалиги режалаштираётган йили давлатга буюртма бўйича 5000 ц, ем-хашак учун 2000 ц бошоқли дон ажратиши ва келгуси йил учун маълум миқдорда уруғлик фондини ҳам қўшиб ҳисобланган донни етиштириш учун талаб қилинган экин майдонига (175 га) тенг бўлади.

Бу усулда экин майдонларининг илмий асосланган бўлишини таъминлаш учун турли қишлоқ хўжалиги экинларига иқтисодий баҳо бериш талаб қилинади. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: 1 гектардан олинган ҳосил (жисмоний ва озиқа бирлиги ҳамда оқсил моддасида) бир гектарга сарф қилинган меҳнат ва моддий пул харажатлари, 1 ц маҳсулотнинг таннархи (жисмоний ва озиқа бирлиги ҳамда оқсил моддасида) бир гектардан олинадиган ялпи маҳсулот, ялпи даромад ва соф даромад.
Ташкилий жиҳатдан экин майдонлари структураси ва алмашлаб экиш давлатга маҳсулот сотиш буюртмалари ва тузилган шартномаларни бажарилишини сўзсиз таъминлашга, мақсадга мувофиқ ихтисослашув ва тармоқлар уйғунлашувига тўғри келиши, техника воситалари ва иш кучларини иш жойларига олиб бориш ва келтиришга, ишлаб чиқариши учун зарур моддий ресурсларни ва тайёр маҳсулотларни транспортда ташишига қуллайлик туғдириши керак. Иқтисодий жиҳатдан баҳо беришда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
алмашлаб экиш жорий этилган майдоннинг ҳар бир гектаридан олинган маҳсулот миқдори (натура ва қиймат шаклида).
меҳнат унумдорлиги даражаси.
маҳсулот таннархи ва рентабеллик даражаси.
алмашлаб экишнинг у ёки бу тизимини ўзлаштириш ва қўлланилиши билан боғлиқ капитал сарфлар ва уларни қоплаш муддатлари.
Агробизнес корхоналарининг йиллик топшириқлар ишлаб чиқариш-молия режаси билан бир вақтда тузилиб, унинг кўрсаткичларини аниқлаштирилади ва хўжалик фаолиятининг бир йиллик иш дастури ҳисобланади. Масалан, агробизнес корхонасининг йиллик ишлаб чиқариш топшириғида уларнинг таркиби, унга бириктириб қўйилган ер ва ишлаб чиқариш воситалари, экин майдонлари, ҳосилдирлик, ялпи ҳосил етиштириш ҳажми кўрсатилади, моддий харажатлар ва иш ҳақи лимити, қўлда, от-уловда ва механизация воситалари билан бажариладиган ишларнинг тури, ҳажми, уларга қилинадиган меҳнат сарфи ва иш ҳақи фонди ҳисоби, бригаданинг бевосита харажатлари бўйича маҳсулотлар таннархи, топшириғи берилади. Агробизнес корхоналарига берилган йиллик ишлаб чиқариш топшириғи ички хўжалик ҳисобини ташкил қилиш ва хўжалик ҳисоби якунига кўра, моддий рағбатлантиришни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Агробизнес корхонасининг йиллик режаларида ишлаб чиқариш умумий ҳолда, йирик масштабда, асосий кўрсаткичларда акс эттирилади. Хўжалик фаолиятини тўғри бошқариш, ишлаб чиқариш дастурларининг муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун йиллик режалар билан бир қаторда оператив ёки иш режаларни тузилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling