Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган бизнес режалар


Download 1.13 Mb.
bet89/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган бизнес режалар бирор бир лойиҳани амалга ошириш мақсадида корхонага инвестициялар ёки кредитлар жалб этиш мақсадида тузилади. Бизнес-режа бизнес ғояларини келажакда муваффақиятли амалга оширишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Жорий режалаштириш фермер хўжалигининг йиллик бизнес - режаларини ҳамда бўлинмалар, бўлим ва шу кабиларни йиллик режалари ва топшириқларини ишлаб чиқиш йўли билан амалга оширилади. Фермер хўжалигининг бизнес - режаси истиқбол режа асосида унинг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир календар йилига тузиб чиқилади. Бўлимларнинг йиллик режалари ва топшириқлари корхона бизнес - режасида белгиланган вазифаларни конкрет ижрочиларга етказишни мақсад қилиб қўяди.
Оператив иш режалари йиллик режани янада деталлаштиришдан иборатдир. Унинг таркибига қуйидагилар киради:

Бу режаларда иш жараёнларини оптимал агротехника муддатларини ташкил этиш, бунинг учун зарур бўладиган ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучи ҳисоби акс эттирилади (3.20). Оператив иш режаларини тузишга йиллик режада белгиланган экин майдонларига оид маълумотлар асос қилиб олинади. Чорвачилик бўлимларида ойлик топшириклар иш режаларининг ўрнига ўтади. Деҳқончилик бўлимларига бериладиган режа нарядлар, чорвачилик бўлимларига бериладиган ўн кунлик топшириқлар, булар деҳқончилик ва чорвачилик бўлимларининг иш режаларида белгиланган ишларни конкрет ижрочиларига етказадиган топшириқлардир.



9.4.1-чизма. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ички режалаштириш тизими кўрсаткичлари
Режаларнинг барча турлари ўзаро боғлиқликка эга ва уларнинг ҳаммаси ягона мақсадни амалга оширишга хизмат қилади.
Режаларнинг ана шу турлари ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси битта умумий вазифани ҳал қилади, лекин уларнинг ҳар бири топшириқларни ўзича хал қилишга ёрдам беради, ҳар бир ички хўжалик режалаштиришидаги умумий системанинг зарур бўғини ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигида режалаштириш фермер хўжалигининг иқтисодий эркинлиги доирасида амал қилади ва бозордаги талаб - таклифга қараб ишлаб чиқилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини режалаштиришни бир қатор қоидалари мавжуд:

  • Бозордаги реал шароитни ҳисобга олиш, бунда корхона ўз ишини бозордаги нарх - навонинг ўзгариши эҳтимолини ҳисобга олиб режалаштиради.

  • Рақобатчилар имкониятларини ҳисобга олиш, бунда қандай рақиблар бўлиши, уларнинг саъйи - ҳаракатлари эҳтимоллари эътиборга олинади.

  • Режаларни юқоридан қуйига ёки қуйидан юқорига қараб ишлаб чиқиш, бунда режа юқорида корхона даражасида ва қуйида унинг бўлимлари доирасида тузилади.

  • Режалаштиришнинг узлуксизлиги, бу қоидага биноан қисқа ёки узоқ муддатга мўлжалланган саъй - ҳаракатларга керакли тузатишлар киритиш талаб қилинади, чунки бозор шароитида ҳамма нарсани олдиндан билиш қийин ва вазиятга қараб режаларга ўзгаришлар киритиш талаб қилинади.

  • Турли режаларни мувофиқлаштириш, бунда корхонанинг турли бўлимларидаги режалар бир - бирига мослаштирилади ва пировард натижада яхлит, ҳамма режаларни бирлаштирган умумий режа юзага келади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling