Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий натижа графасини тўлдиришда
Маҳсулот сотиш режаси - хўжаликнинг йиллик ишлаб чиқариш бизнес режасининг муҳим таркибий қисмидир. Режанинг бу бўлимида режалаштирилаётган йилда реализация қилиниши лозим бўлган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ўз аксини топади.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш” жадвалини тўлдиришда, маҳсулотлар миқдори табиий ҳолда кўрсаткичи, кондицион ҳисобга ўтган ва табиий ҳолларда олинади. Сотиладиган маҳсулотларнинг таннархи бизнес - режанинг “Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш”, “Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи”, келгуси йил учун маҳсулот баланси жадвалларидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилади. Маҳсулотларни сотишдан тушган пул даромадини ҳисоблашда уларга белгиланган давлат буюртмалари алоҳида ҳисоб - китоб қилиниб, шартнома асосида сотиладиган қисмига қўшилади ва ўртача нарх чиқарилади. Ҳар бир маҳсулот учун фойдалилик даражаси 25 - 30 фоиздан қўшиб, сотиладиган маҳсулот миқдорига кўпайтирилади ва олинган суммани сотишдан тушган пулга оид графага туширилади. Молиявий натижа графасини тўлдиришда, сотиладиган маҳсулотнинг таннархи ва сотишдан тушган пул даромадининг ўртасидаги фарқ маҳсулот турларини сотишдан олинган молиявий натижасини билдириб, молиявий натижа фойдага тегишли графада қайд этилади. Бундан ташқари хўжаликларда саноат корхоналари, яъни саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи, кичик ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот харажати ва сотишдан келган даромадлари ҳамда олинган фойдалари “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш” жадвалини молиявий натижа фойда графасида кўрсатилади. “Умумхўжалик харажатининг маҳсулот етиштирувчи бўлинмаларига тақсимоти” жадвалини тўлдиришда, хўжаликнинг етишитирилган маҳсулотининг қиймати “Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш”, “Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи”, “Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва сотиш”, “Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқарган маҳсулоти ва сотиш” жадвалларидан олинади, Умумхўжалик харажатлари эса “Ходимларнинг сони ва истеъмолга йўналтирилган меҳнат ҳақи фонди” жадвалидан фойдаланиб тўлдирилиб ва юз сўм маҳсулотга тўғри келадиган харажат ҳисобланади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling