Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet95/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

9.5.2-жадвал
Ходимларнинг сони ва истеъмолга йўналтирилган иш ҳақи фонди

Кўрсаткичлар

Ўртача йиллик сони

Истеъмолга йўналтирилган маблағлар(минг сўм ҳисобида)

меҳнатга ҳақ тўлаш

моддий ёрдам

мукофотлар

Жами хўжаликда банд

48

56 892

5 904,0

5 120,0

шу жумладан:

Қишлоқ хўжалигида банд ишловчилар:

45

52 332

5 254,0

4 680,0

Хизматчилар жами

3

4 560,0

650,0

440,0

шундан:













Мутахассислар

2

3 400,0

400,0

340,0

Раҳбарлар

1

1 160,0

250,0

100,0

Манба: «Исмоил ота» фермер хўжалигининг маълумотлари.


Ходимлар сони ва истеъмолга йўналтирилган иш ҳақи - меҳнат ресурслари ва ишчи кучига бўлган талаб ва унинг таркиби, истеъмолга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа тўловларни ифодалайди.
Режалаштирилаётган йили хўжаликда ходимлар ва ишчиларнинг ўртача йиллик сони 48 киши ҳажмида белгиланган. Уларга бир йилда 56 892 минг сўм асосий иш ҳақи, 5 904,0 минг сўм моддий ёрдам, 5 120,0 минг сўм мукофотлар берилиши режалаштирилган.
“Ходимларнинг сони ва истеъмолга йўналтирилган меҳнат ҳақи фонди” жадвални тўлдиришда “Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, “Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи”, “Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва сотиш”, “Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқарган маҳсулоти ва сотиш” жадвалларидан ҳамда меъёрий қўлланмада белгиланган штатлар жадвалидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг ўртача йиллик сони аниқланиб ходимларнинг рўйхатдаги ўртача йиллик сонига оид графага туширилади. Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори истеъмолга йўналтирилган маблағ, шу жумладан, механтга ҳақ тўлаш графасига, пул тўлови ва рағбатлантириш графасига ва йил якуни бўйича мукофотлаш йил давомида мукофтлашга оид графада кўрсатилади.
Солиқ тўловлари. Республика ҳукумати томонидан белгиланган меъёрлар даражасида ҳисоб-китоб қилиниб, маҳсулот таннархига қўшилмаган ҳолда хўжаликнинг молиявий натижасида кўрсатилади.
Асосий воситалар. Бинолар, иншоатлар, машина-тракторлар ва иш қуроллари, маҳсулдор моллар ҳамда иш хайвонлари, кўп йиллик дарахтлар рўйхатдан ўтказилади, уларнинг режалаштирилаётган йил бошидаги ҳолати, қолган маҳсулот ва материаллар аниқланади. Асосий воситаларни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 469 сонли қарорига мувофиқ 1997 йил 1 январдан беш гуруҳга бирлаштирилди ва гуруҳлар бўйича асосий фондларнинг йиллик амортизацияси нормалари қуйидагича ҳисобланади: 1) бино, иншоот ва қурилмалар 5 фоиз; 2) енгил автобуслар, такси, йўллардан фойдаланиш учун мўлжалланган автотехникалар, махсус қурилмалар, инвентар ва мосламалар, компьютерлар, маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган мослама ва ускуналар 20 фоиз; 3) автомобиль транспортининг ҳаракат қилувчи қисми, юк ташиш автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автоприцеплар, саноатда барча тармоқлардаги машина ва асбоб - ускуналар ҳамда қўйма ишлаб чиқариш, темир пресловчи, қурилиш, қишлоқ хўжалиги машина ва асбоб - ускуналари, идора учун мебель 15 фоиз; 4) бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизацияланадиган, яъни эскирадиган активлар 10 фоиз; 5) темир йўл, денгиз, ҳаво транспорт воситалари, куч машиналари, иссиқлик техникаси, трубина асбоб -ускуналари, электродвигателлар ва дизель генераторлар, электр узатиш ва алоқа мосламалари 8 фоиз.
Юқорида кўрсатилган фоизларни ҳисоб - китобини қилиш учун хўжаликнинг йил ҳисобидаги асосий воситалар ҳаракати тўғрисида йил охирида қолдиқ олиниб унга келгуси йилда олинадиган асосий воситалар, қишлоқ хўжалик машиналари ва инвентарлари қиймати қўшилиб, умумий қиймат аниқланади ва гуруҳлар бўйича йиллик амортизация нормалари фоизи ва суммаси ҳисобланади ҳамда ҳар бир техниканинг қишлоқ хўжалик экин турлари бўйича бажарилган иш ҳажмларига мутаносиб равишда тақсимланиб, маҳсулот таннархига қўшилади ва тегишли графага қўйилади.
Ишлар ва хизматлар - хўжаликларга шартнома асосида хизмат кўрсатаётган ташкилотлар ва корхоналар хизмати учун тўланадиган харажатлар, сув таъминоти хўжаликларидан суғориш ва бошқа мақсадларга олинган сув учун тўланадиган пул маблағлари, хўжалик ичидаги ёрдамчи корхоналарнинг кўрсатган хизматларига тўланган харажатлар ҳисоб - китоби, ҳисоб - китоб йилидаги ҳақикий харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Суғурта тўловлари - “Ўзагросуғурта” Республика ташкилотининг худудий бўлинмалари билан ихтиёрийлик асосида маҳсулот турларига алоҳида шартнома тузилади ва тегишли графага қўйилади.
Умумий ишлаб чиқариш харажати - бу харажатга хўжалигининг штат жадвалида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳамма турлари ҳамда хўжалик харажатларини ҳисоб - китоби экин турлари бўйича олиб борилади. Ушбу харажат миқдори, умумий харажатдан уруғ қиймати чегиришдан қолган қисмига мутаносиб тақсимланиб, экин турларига олиб борилади.
Бошқа харажатлар - юқорида кўрсатилган харажат турларига таълуқли бўлмаган, аммо ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар тегишли графада экин турлари бўйича кўрсатилади. Юқорида кўрсатилган барча харажат турларининг қийматдаги йиғиндиси тегишли графада ифода этилади. Маҳсулот турлари бўйича жами харажатлар суммасидан қўшимча маҳсулот қийматини чегиришдан қолган суммасини маҳсулот миқдорига тақсимланганда бир центнер маҳсулотнинг таннархи аниқланади ва тегишли графада кайд этилади. Экинларнинг ҳосилдорлигини аниқлашда, уларнинг асосий ва қўшимча маҳсулотлари аниқ белгиланиши тегишли графада қайд этилиб, етиштирланган миқдорини экин турлари бўйича экин майдонига нисбати ҳар бир гектаридан олинган ҳосилдорликни билдиради ва тегишли графада кайд этилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling