9.5.1-чизма. Қишлоқ хўжалиги корхонаси бизнес-режасининг таркибий элементлари ва шакллантириш босқичлари
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун меҳнат ва моддий харажатлар меъёрлари – деҳқончиликда экин турлари бўйича режалаштирилган ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб,бир гектар ерга сарфланиши лозим бўлган меҳнат, уруғлик, ёнилғи – мойлаш материаллари ва ўғит сарфлари меъёрларини акс эттиради.
Меҳнат ва моддий харажатлар меъёри - меҳнат сарфи, киши - соати, уруғ, ёқилги-мойлаш материаллари ва минерал ўғит Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 1997 йил 7 апрель 11/48 - 81 сонли хати билан маъқулланган “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга талаб этиладиган меҳнат ва моддий ресурслар меъёрлари”нинг белгиланган экин ҳосилдорлигига тегишли меъёрлардан олиб қўйилади. Бу жадвални тўлдириш учун хўжаликларда экин турлари бўйича уруғ сарфи, ёқилғи мойлаш материалларининг турлари бўйича, тупроқларнинг хусусиятларига кўра эса минерал ва маданий ўғитларнинг аниқ ҳисоб - китоби бўлиши ва иш ҳисоб - китоблар асосида хўжалик бўйича ҳар бир экин эқиладиган майдон тупроғининг хусусиятларига кўра уруғ, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ва маданий ўғитларни талаб меъёри тўғрисида ҳисоб - китоб чиқарилади.
Ердан фойдаланиш режаси - ер турлари бўйича корхонанинг ер майдонлари тузилиши, таркиби ва миқдорини ифодалайди.
Ердан тўла ва самарали фойдаланишни ташкил этиш учун ер тузиш ишлари ўтказилади. Ер тузиш ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этишни ташкил қилишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга, ер тузиш ишларининг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади.
9.5.1-жадвал
Ер баланси ва ердан фойдаланиш режаси
Do'stlaringiz bilan baham: |