9.4. Бизнес-режа тузишнинг мақсади, вазифаси ва режа турлари.
Агробизнес корхоналарида деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режалаштириш тизими истиқбол, жорий ва оператив режалар ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида ички режалаштириш тизими кўрсаткичлари 1-чизмада келтирилган.
Қўйилган мақсад ва вазифаларнинг мазмунидан келиб чиқиб режаларнинг қуйидаги шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
режалаштирилаётган даврнинг давомийлигидан келиб чиқиб – қисқа муддатли (жорий, оператив), ўрта муддатли ваузоқ муддатли (истиқболли) режалар;
корхона фаолиятининг йўналиши жиҳатидан – ташкилий режа, ишлаб чиқариш режаси, маркетинг режаси, моддий таъминот режаси ва молиявий режа;
мўлжалланиши жиҳатидан – корхона бошқарувчиларига, статистик органларваюқори ташкилотларга, ташқи инвесторларга тақдим этиладиган режалар.
Жорий ёки йиллик режалар корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йиллик ишлаб чиқариш-молиявий бизнес-режасидан, бўлим, ферма ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг (бригада, ферма, оила пудрати) йиллик ишлаб чиқариш режалари ва топшириқларидан иборат бўлади.
Истиқбол режалар фермер хўжалигининг йўналиши, ривожланиш миқёси ва суръатларини бир неча йил олдин белгилаб беради. Бу режалар оптимал вариант излашга, яъни кам меҳнат ва маблағ сарфлаган ҳолда кўплаб маҳсулот ишлаб чиқариш башоратига асосланади. Башоратлашда қуйидаги методлардан фойдаланилади: экстрополяция методи: у фермер хўжалигида ва ундан ташқарида қарор топган тенденцияларни аниқлик билан акс эттириш имконини беради; эксперт баҳолаш методлари: бу метод илмий жамоалар ва амалиётчиларнинг фикрларига асосланади; моделлаштириш методи: у ишлаб чиқариш жараёнида техникавий, технологик ва ташкилий ўзаро алоқалар жамини тўлиқ ҳисобга олиш имконини беради.
Башоратлар истиқбол режаларни классификация қилишга мувофиқ, узоқ муддатли, яъни ун йилдан кўпроқ вақтга, ўрта муддатли, яъни 5 - 10 йилга ва қисқа муддатли, яъни беш йилгача башоратларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |