Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг имкониятлари ва омиллари


Download 1.13 Mb.
bet84/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

8.4. Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг имкониятлари ва омиллари.

Маҳсулот таннархи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигининг муҳим омили ва бир вақтнинг ўзида кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай маҳсулот бирлигининг таннархи икки миқдор нисбатига: ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сифатига боғлиқ бўлади. Таннарх қуйидаги ҳолларда пасайиши мумкин:


- агар маҳсулот ўзгармагани ҳолда, харажат миқдори камайса.
- агар ялпи маҳсулот миқдори кўпайиб, харажатлар ўзгармаса.
- агар ялпи маҳсулотининг ўсиш суръати харажатлар ўсиш суръатидан илгари кетса.
Маҳсулот таннархи омиллари қишлоқ хўжалигида турли тумандир. Уларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Таннархнинг 2 таркибий қисмига, яъни ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот миқдори.
2. Фақат харажат миқдори.
3. Фақат маҳсулот миқдори.
1 – гуруҳга:
а) ходимларнинг моддий манфаатдорлиги.
б) ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва концентрациялаш.
в) ишлаб чиқариш технологиясини қисқа вақтда ва сифатли бажариш.
2 – гуруҳга:
а) ишлаб чиқаришнинг меҳнат сиғими.
б) ишлаб чиқаришнинг ер сиғими.
в) ишлаб чиқаришнинг фонд сиғими.
г) ишлаб чиқаришнинг материал сиғими.
3 – гуруҳга:
а) қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги.
б) экин майдонлари ва пода структураси.
в) маҳсулотни сақлаш усуллари.
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги моддаларга бўлиб ҳисобланади
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги моддаларга бўлиб ҳисобланади.



ДЕҲҚОНЧИЛИКДА

ЧОРВАЧИЛИКДА

Тўғри меҳнат ҳақи ажратмалари билан

Тўғри меҳнат ҳақи ажратмалари билан

Ўғит ва кўчатлар

Ем-хашак

Уруғлик.

Амортизация

Амортизация

Ишлар ва хизматлар

Ишлар ва хизматлар

ЁММ

ЁММ

Суғурта тўловлари

Суғурта тўловлари

Умум ишлаб чиқариш харажатлари

Умум ишлаб чиқариш

Бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар




Маҳсулот таннархини пасайтириш бу корхонанинг даромадлилигидир. Шундай экан, этиштирилаётган маҳсулотга алоқадор бўлган харажатлар ҳисобини бизнес режага асосан юритиш керак. Деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда агротехник тадбирлар учун қилинадиган харажатлар ҳисоб китобини олиб бориш керак.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling