Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Агробизнес корхоналарида меҳнат ресурслари


Download 1.13 Mb.
bet94/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Агробизнес корхоналарида меҳнат ресурслари. Инновацион тараққиёти даврида қишлоқ ҳўжалигида юқори унумли трактор, комбайн ва бошқа мураккаб машиналар ишлатилмоқда. Аммо ҳанузгача айрим ишлар қисман ёки тўлиқ қўл ёрдамида бажарилмоқда. Чунончи, ғўза, полиз ва сабзавот экинларининг қатор оралиғини чопиқ қилиш, суғориш, чеканка қилиш, ҳосилни йиғиб-териб олиш ишларини амалга оширишда ҳамон қўл Агробизнес корхоналарида меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган фуқароларни меҳнат ресурслари деб аталади. Уларнинг ҳуқуқий асослари «Меҳнат кодекси»да (04.1996й), «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги (05.1998й) қонунда батафсил кўрсатилган.
Агробизнес корхоналарида меҳнат ресурслари - доимий ходимлар, механизатор ва чорвадорлар, ишга яроқли16-60 ёшдаги эркак ва 16-55 ёшдаги аёллар, шунингдек меҳнат қилиш қобилиятини сақлаб қолган ва ишлаш ҳоҳиши мавжуд нафақахўрлар аниқлаб чиқилади. Уларнинг таркибида иқтисодий фаол меҳнат қилиш имкониятига эга бўлганлар алоҳида аҳамият каб этади. Уларни 16-55 ёшгача бўлган аёллар, 16-60 ёшгача бўлган эркаклар ташкил этади. Улар меҳнат ресурсларининг асосини ташкил этади.
Меҳнат ресурслари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ишлаб чиқариш ресурсларининг энг фаол омили сифатида катта аҳамиятга эга. Улар ишлаб чиқариш жараёнида онгли равишда қатнашиб, кўпроқ, сифатлироқ маҳсулотларни талабни қондирадиган миқдорда етиштиришга, иш ва хизматларни бажаришга ҳаракат қилади. Шундай экан, улардан йил давомида тўлиқ, самарали фойдаланишга эришиш лозим. Бунинг учун меҳнат ресурсларидан фойдаланилаётганлик даражасини аниқлаш керак. Уни аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади. Уни аниқлаш учун ишлаб чиқариш жараёнида ҳақиқатда қатнашган меҳнат ресурслари миқдорини (киши) хўжаликда шартнома (буйруқ) бўйича мавжуд бўлган меҳнат ресурслари миқдорига тақсимланади(3.29). Агробизнес корхоналарида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат фаоллиги ва меҳнат интизоми кўп жиҳатдан моддий манфаатдорлик тамойилига амал қилинишига боғлиқ. Моддий манфаатдорлик тамойили ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.
Агробизнес корхоналарида моддий манфаатдорликни таъминлаш воситаларидан бири бўлган меҳнатга ҳақ тўлашни режалаштиришни ташкил қилиш учун, қуйидаги «Исмоил ота» фермер хўжалигининг 2016 йил учун йиллик ишлаб чиқариш бизнес-режаси маълумотлари намуна сифатида берилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling