Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Тармоқ иқтисодий самарадорлиги, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларни аниқлаш тартиби


Download 1.13 Mb.
bet102/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

10.3. Тармоқ иқтисодий самарадорлиги, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларни аниқлаш тартиби.

Қишлоқ хўжалиги – ерга деҳқончилик қилиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи ҳуқуқий мақомга эга бўлган субъектлар фаолиятидир. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари инсон учун озиқ-овқат, саноат учун хом-ашё бўлиб хизмат қилади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари табиий ҳолда ва ярим, тўлиқ қайта ишлаш орақали истеъмолчилар талабини қондиради.


Қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш жарёни меҳнат предмети, меҳнат воситалари ва меҳнат қуролларининг ҳаракатидан шаклланади. Ишлаб чиқариш ўз жараёнига қараб иккига: 1.оддий ишаб чиқариш ва кенгайтирилгани такрор ишлаб чиқаришга бўлинади. Оддий ишлаб чиқаришда экин майдони, ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосил ҳажми йиллар давомида ўзгармаган ҳажмда маҳсулот етиштириш тушунилса, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда маҳсулот ҳажми, тури, ассортименти, саноат усулида қайта ишланиши, соф ҳолда истеъмолчиларга етказилиши билан ифодаланади.
Ерга деҳқончилик қилишда дончилик, пахтачилик, ғаллачилик, полизчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, шоличилик ва бошқа тармоқлар бўйича фаолият юритилади.
Деҳқончлик қилинадиган майдонни экин майдони деб юритилади. Бир гектардан олинадиган ҳосил, шу экиннинг ҳосилдорлиги деб айтилади. Маълум экин майдонларидан олинган ҳосилни ялпи маҳсулот деб айтилади. Ялпи маҳсулот қанча кўп бўлса ҳосилдорлик шунча ортади. Ялпи маҳсулотни ҳисоблашда экин майдонини ҳосилдорликка кўпайтмаси билан аниқланади.
Ҳосилдорлик – ялпи ҳосилни экин майдонига нисбати билан, экин майдони эса ялпи ҳосилни ҳосилдорликка нисбати билан аниқланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабни тулароқ қондириш учун маҳсулот ҳажмини янада кўпайтириш керак. Қишлоқ хўжалигида ялпи ва товар маҳсулоти миқдори ортиши қишлоқ хўжалиги билан саноат, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги иқтисодий алоқалар ривожланади.
Ялпи маҳсулот - бу (қишлоқ хўжалигида) бир йил ичида ишлаб чиқилган жами маҳсулотга айтилади. Экин турлари бўйича маълум экин майдонидан етиштирилган маҳсулот миқдори ҳам тушунилади.
Ялпи маҳсулот асосан деҳқончлик ва (ўсимликчилик) ва чорвачилик соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан ташкил топади.
Чорвачиликда ялпи маҳсулот эса чорвачиликдан олинадиган жами маҳсулотлар (хайвонларни етишидан ташқари ), янги тугилган хайвонлар, уларнинг ўсиш ҳисобига олинган вазни ва қўшимча маҳсулотлардан ташкил топади. Ялпи маҳсулотларга хўжаликларнинг ёрдамчи корхоналари қайта ишланган деҳқончлилик ва чорвачилик маҳсулотлари, устахоналарда тайёрланган маҳсулотлар, хўжалик доирасидаги табиат томонидан тайёр бериладиган маҳсулотлар, ўрмон лар киради.
Қишлоқ хўжалигидаги ялпи маҳсулот натурал ва қиймат кўринишида бўлади.
Қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулот фойдаланиш Ҳарактерига қараб икки қисмга: бир қисми ишлаб чиқаришни кенгайтирилган тарзда ўзлуксиз давом эттириш макссадида ва бошқа мақсадлар учун хўжалик ичида исстеъмол қилинади. Қолган қисми эса олди сотди жараёнига катнашиб товар маҳсулотига айланади.
Товар маҳсулоти - ялпи маҳсулотнинг ссотиладиган қисми товар маҳсулоти дейилади.
Товар маҳсулотининг самараси товарлилик даражаси билан Ҳарактерланади. Товар маҳсулотининг ялпи маҳсулотга нисбати товарчилик даражасини кўрсатади. Товар маҳсулотининг ялпи маҳсулотга фоизи дейилади. Ҳар иккала кўрсаткич ялпи маҳсулотнинг қанча қисми ёки неча фоизи товар маҳсулотига айланишини кўрсатади. Мисол келтирилади. Товар айланиши қанча тез бўлса, хўжаликга пул тушуви шунча тез ва ялпи махссулот ҳажми ортиб боради.

Маҳсулотнинг товарлилик даражасини оширишда маҳсулот сифатига, кадоклашишга ва стандартга жавоб беришига эътибор берилади.
Ялпи даромад - ялпи маҳсулот қийматидаги ишлаб чиқариш харажатлари чегирилгандаги қолган маҳсулотдир.
Маҳсулот товарлилигини ошириш учун маҳсулот сифатини яхшилаш лозим. Шунинг учун маҳулот ҳажмини ва товарлилигини ошириш орқали юқори самарадорликка эришилади.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришда унинг фаолиятига баҳо бермасдан унинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаб бўлмайди. Иқтисодий самарадорликнинг асосий мезони тўла ва аниқ жараённи ҳамда ишлаб чиқаришни ҳисоб китоб қилишдан иборат.
Фермер хўжалигининг ялпи даромади етиштирилган маҳсулотни пулдаги ифодаси бўлиб йилдан йилга ўсиб бормоқда. Бу хўжалик фаолияти ижобий йўналишда бораётганлигини кўрсатади. Шунинг учун хўжалик фаолиятига таъсир этувчи ҳар бир омил ҳаракатини ифода этувчи ўзига хос кўрсаткичларни билиш керак. Фермер хўжаликлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини комплекс таҳлил қилиш ва ишончли хулосалар чиқариш, тўғри қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Фермер хўжалиги фаолияти ва ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб унга биологик жараён ва турли табиий иқлим шароитлари ишлаб чиқариш натижаларига турлича таъсир этади. Фермер хўжаликлари бир хил меҳнат сарф қилинган ҳолда турли шаклларда ва турли йилларда турли натижаларга эришиши мумкин. фермер хўжаликлари фалиятига юбаҳо беришда ҳамма кўрсаткичларни икки гуруҳга: натура кўрсаткичларига ва қиймат кўрсаткичларига бўлиш мумкин.
Натура кўрсаткичлари иқтисодий самарадорликни бевосита ифода қилмасада, бу кўрсаткичларсиз тадбирга тўла баҳо бериб бўлмайди. Чунки натура кўрсаткичлари жараённинг интенсивлигини ифодалайди. Қишлоқ хўжалигини хусусиятига кўра, ер асосий восита бўлганлиги, уни табиатдан чекланганлиги, бошқа воситлар каби инсон уни хохлаганича кўпайтира олмаслиги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни интенсив бўлишини зарурият қилиб қўяди. Шунинг учун 1 гектар ердан олинган маҳсулот, яъни ҳосилни, чорва маҳсулдорлигини ошириш, ҳар бир фермер хўжалигининг асосий вазифаси ҳисобланади. Агробизнес корхонасидан олинган маҳсулот ва даромад турли ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро интеграл (фнукционал) алоқаси натижаси бўлганлиги учун қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Меҳнат унумдорлиги бу кўрсаткич фермер хўжалигида меҳнатни самарадорлигини кўрсатади. Фермер хўжалигида ўртача йиллик ходим, сарфланган киши-куни, киши-соатига етиштирилган ялпи маҳсулот ва ялпи даромад миқдори билан ифодаланади.
Маҳсулот таннархи бу кўрсаткич ишлаб чиқаришга ва фермер хўжалиги фаолиятига иқтисодий баҳо беришда жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, бир йилда етиштирилган маҳсулотига қанча жорий харажатлар қилинганлигини ифода этади.
Эркин рақобат амал қилган бозор иқтисоди шароитида ҳар бир корхона маҳсулотининг нархи бозор баҳосига катта таҳсир этолмайди. Аммо етиштираётган маҳсулотига қилинаётган харажатлар даражаси, яъни маҳсулот таннархи корхона фаолиятига бевосита боғлиқ. Шунинг учун корхона харажатларини камайтирадиган технологияларни қўллаши, экинлар ҳосилдорлигининг, чорва маҳсулдорлигиинг устун даражада ўсишини таъминлаши, маҳсулт бирлигига харажатларни камайтиришга, таннарх пасайишига ва натижада ялпи даромад ҳамда фойда ошишига олиб келади.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини таҳлил этишда ишлаб чиқаришни асосий ресурслари (омиллари) бўлган асосий ва айланма фондлардан самарали фойдаланишни ифода этувчи кўрсаткичлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга етиштирилган ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, 1 сўмлик асосий ва айланма фондларга етиштирилган ялпи маҳсулот (фонд қайтими) ёки 1 сўмлик ялпи маҳсулотга тўғри келадиган фондлар (фонд сиғими) айланма фондларнинг айланиш коэффициенти ва ҳоказолар(3.20).



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling