Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ Таянч иборалар
- 10.1.Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик моҳияти.
Назорат ва муҳокама учун саволлар:
Агробизнесда ишлаб чиқаришини башорат қилиш йўлларини тушунтиринг? Режа ва режалаштиришнинг заруриятини айтинг? Режалаштиришнинг ижобий ва солбий тамонлари нимадан иборат? Режалаштиришнинг турлари ва унинг вазифасини айтинг? Бизнес ва тадбиркорлик ўртасида қандай фарқ бор? Бизнес режада ва уни тузишдан мақсадни тушунтиринг? “Молиявий натижа”лар қандай кўрсаткичлар орқали ифодаланади? Режалаштиришни кимлар тамонидан тузилади ва назоратини олиб боради? Бизнес-режа тузишда талаб этиладиган меҳнат ва моддий ресурслар сарфларига оид меъёрлар. Бизнес-режа тузишдаги асосий талаблар ва тартиби 10 БОБ. АГРОБИЗНЕСДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ Таянч иборалар: оқибат, самара, техник самарадорлик, ҳосилдорлик, ресурс бирлигига, ялпи даромад, ресурс чекланганлиги, самарадорлик, самара, жонли ва буюмлашган, рентабеллик, тақсимлаш вазифаси, қишлоқ хўжалиги, ялпи маҳсулот, натура ва қиймат, товар маҳсулоти, меҳнат унумдорлиги, маҳсулот таннархи, фойдалилик, давр харажатлари, солиқ, максималлашган, даража, соф фойда. 10.1.Ишлаб чиқаришнинг самарадорлик моҳияти. Бозор иқтисоди шароити шароитида агробизнес корхоналари самарали ишлаши учун чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш туфайли юқори натижага эришишга ҳаракат қилнди. Ишлаб чиқариш самарадорлиги – жуда мураккб иқтисодий категориядир. У объектив иқтисодий қонунлар, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосини ифода этувчи – натижани, яъни оқибатни акс эттиради. Оқибат ёки натижа ҳар қандай фаолиятнинг мақсадидир. Самара тушунчаси билан иқтисодий самара тушунчасини фарқлаш керак. Самара бу кенг тушунча бўлиб, ҳар қандай тадбир ёки фаолиятнинг ошишида, ем-хашак самараси, чорва маҳсулдорлиги ошишида ифодаланади. Аммо бу самара, яъни ҳосилдорликнинг ва маҳсулдорликнинг ошиши бу тадбирларнинг қанчалик фойдалилигини кўрсатмайди. Ўғит ва ем-хашаклардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларнинг қопланганлик даражаси шу харажатлар билан олинган натижа даромад билан таққослангандагина маълум бўлади. Ўғит ва ем-хашакдан фойдаланиш натижасида экинлар ҳосилдорлиги, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошиву бу тадбирни техник самарадорлигини ифода қилса, тадбирни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар билан, бунинг натижасида олинган даромадни таққослаш иқтисодий самарадорликни ифодалайди. Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқариш воситалари ва жонли меҳнатни қўллаш орқали олинган фойдали натижани ёки жами ресурслар бирлигига олинган натижани ифода этади. Ҳар қандай фаолият ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги хўжаликни, шу жумладан, фермер хўжаликлари даромадини орттиради, ижтимоий харажатларни яхшилашга олиб келади. Бу жараён нафақат корхонларга манфаатли, давлатга ҳам фойдалидир. У ёки бу тадбирга баҳо беришда ёки унинг ўлчамларини аниқлашда иқтисодий самарадорлик мезонини билиш керак. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхона тўла иқтисодий ва ҳуқуқий мустақилликка эга бўлганлиги учун асосий мақсади ўзига бириктирилган ресурслардан тўла ва самарали фойдаланишга қаратилган бўлиб, шу ресурслар бирлигига қанча кўп даромад ва фойда олса, рақобат курашида шунча устунликка эга бўлади. Фермер ва деҳқон хўжалиги моҳиятига кўра, улар фаолиятини баҳолашда иқтисодий самарадорликнинг асосий мезони сифатида хўжалик ресурслари бирлигига олинган ялпи даромадни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ялпи даромад категориясининг афзаллиги шундаки, бунда ҳам маҳсулот миқдори, сифати, қандай бозорда ва қандай баҳода сотилганлиги моддий харажатлар қанчалик тежалганлиги ўз аксини топади. Агробизнес корхоналарида Корхона, фермер хўжалиги қанча кўп ялпи даромад олишга эришса, турли тўловларни (солиқ ва йиғимлар) тўлагандан кейин ўз эҳтиёжларини кўпроқ қондиришга, корхонани кенгайтиришга имкон берадиган маблағга эга бўлади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling