Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Асосий ишлаб чиқариш харажатлари –


Download 1.13 Mb.
bet98/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Асосий ишлаб чиқариш харажатлари – хўжаликнинг деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларни акс эттиради. Мисол учун: жорий йилда жами ишлаб чиқариш харажатлари 379 612,0 минг сўмни ташкил этиши режалаштирилган бўлиб, унинг 224 415,0 минг сўми чорвачилик тармоғига, 155 197,0 минг сўми деҳқончилик тармоғига тегишли бўлади.
“Асосий ишлаб чиқариш харажатлари” жадвалини тўлдиришда бизнес–режанинг “Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, “Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи”, “Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш”, “Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқарган маҳсулоти ва сотиш” жадвалларида барча харажатлар элементи жамланиб харажат турлари бўйича экин майдони гектар, ўртача йиллик бош сони, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, киши/соатига оид графаларда акс эттирилади. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш тармоқлар бўйича тақсимланиб харажатларнинг жамига оид графалар тўлдирилади.
“Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий кўрсаткичлари” жадвалида хўжаликлардан экспортга жўнатиладиган маҳсулотлар турлари бўйича уларнинг миқдори ва қиймати, шунингдек, импорт линияси бўйича қабул қилинадиган маҳсулотлари миқдори ва қиймати акс эттирилади.
“Мавжуд ва ҳаракатдаги валюта” жадвали хўжаликларни ҳисоб рақамида бўлган валюта тушуми мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.
“Пул даромадлари ва харажатлар баланси” жадвалида жорий йилда хўжаликни ҳисоб рақамида қайд қилинадиган даромадлар манбаи, шунингдек, хўжаликни юритиш учун қилинадиган харажат турлари бандма - банд кўрсатилиб, хўжаликнинг жами даромади ва харажати тўлиқ тахлил қилинади.
“Бюджетга тўланмалар” жадвалини тўлдиришда хўжалик томонидан жорий йилда тўлаши зарур бўлган солиқлар, бошқа турли тўловлар ва ажратмалар турлари бўйича ҳисоб - китоб қилинади ва ҳисоб - китоб бўйича тўланишига оид графада акс эттирилади.
“Корхонанинг асосий иқтиосдий кўрсаткичи” жадвалини тўлдиришда хўжаликдаги ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини - “Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш”, “Чорвачилик маҳсулотларининг таннархи” жадваллари бизнес - режанинг миқдори ўтган йилнинг ўртача баҳосида (таққослама) ҳисобланиб режа қисмига қўйилади.
Ўтган йил ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар шу йилнинг ҳақикий баҳосида.
Режалаштирилаётган йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулот (бизнес - режа) ўтган йил баҳосида ҳисоб - китоб қилинади. Жадвалдаги қолган кўрсаткичлар ҳисобот йилининг ҳақикий баҳосидан келиб чиққан ҳолда тўлдирилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling