Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
Дончилик - деҳқончиликда муҳим ўринни эғаллаб аҳолини озиқ-овқат,чорвани ем-хашак билантаъминлайди. Дончилик, ғаллачилик, шоличилик асосида ривожланади.1995 йилда мамлакат ғалла мустақиллигини таъминлаш мақсадида республика жами экин майдонининг 40 %,яъни 1300 минг гектарга етказилди. Шундан 62 % суғориладиган ерлардир. Ҳосилдорлиги 20-40 ц/га бўлиб 3 млн тоннага якин етиштирилмоқда. Шоличилик билан республикаги барча вилоятлар ҳам шугилланадиган бўлди. 2003 йилда республика бўйича шоли экилган майдонлар 180 минг гектарга етди.
Сабзовотчилик,полизчилик ва картошкачилик бўйича республиканинг суғорма деҳқончилик шароитларида юқори ҳосил олиш мумкин. 2003 йилда 72 минг га сабзоврт,18 минг га полиз,28 минг га ерга картошка эқилиб юқори ҳосил олишга эришилди. Ҳозирги кунда республика иқлим шароитига мослашган истиқболли навлар устида ишлар олиб борилмоқда. Боғдорчилик ва токчилик, ем-хашак экинлари кўплаб экилмоқда. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришида соҳанинг барқарор ривожланиши учун давлат томонидан катта кўмак бериб келинмоқда. Деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ўз ичига қуйидаги асосий йўналишларни олади: - деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришини ривожлантиришда якка тартибдаги ишлаб чиқарувчилар аҳамиятини кучайтириш; - деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилиш; деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқон ва фермер хўжаликларига самарали фаолият олиб боришлари учун амалий ёрдам бериш; - деҳқончилик тармоғидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш; - деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг турмуш даражасини ошириш ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омилига айлантириш; - истеъмол бозорларини деҳқончилик маҳсулотлари билан тўлдириш ва улгуржи савдо тизимини янада ривожлантириш; - деҳқончилик маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Жаҳонда иқтисодий ва озиқ-овқат инқирози тобора чуқурлашаётган бир даврда мамлакатимизда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш, мамла-катимиз аҳолиси турмуш даражасининг ошишига, тиббий меъёрлар даражасида деҳқончилик маҳсулотлари истеъмоли даражасига эришишга, саноатни деҳқончилик маҳсулотлари хом ашёси билан таъминлашга олиб келади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling