Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
Ўсимликчилик - қишлоқ хўжалик асосий тармоғи бўлиб,қишлоқ хўжалик экинларини далачилик,сабзаводчилик,мевачилик,пахтачлик ва ҳоказо фаолият кўрсатади. Инсон ўсимликчиликдан озиқа олса,саноат ҳам ашё билан таъминланади.Ўсимлик Ҳар бир инсон учун зарурият бўлиб бусиз хаът йўқлиги маълум.Ер юзида 500 мингдан ортиқ ўсимлик бўлиб инсон шундан 23 минг хилини, шулардан 6 минг маданий ўсимликлардир.Ўзбекистонда 400 хил ўсимлик бўлиб,шундан 120 хил далада маданийлаштирилган ўсимлик бўлиб унинг 5300 нави бор.Ўсимлик чорвачиликнинг асосий озиқа базаси бўлиб бўлиб,улар дагал,ширали ва кук масса ҳолатида бўлади.Қишлоқ хўжалигидаги ялпи маҳсулот ҳажмининг 45-50 % ўсимликчилик беради. Ўсимликчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инсон саломатлигида муҳим аҳамиятга эга бўлган мойли экинларга бўлган муносабат ижобий томонга ўзгарди. Яъни, пахта якка ҳокимлиги шароитида илгари мамлакатимизда етиштирилмаган ёки етарли эътибор берилмаган кунгабоқар, зайтун, масхар, соя каби мойли экинлар майдонлари сезиларли даражада кўпайди. Ушбу экинларни қайта ишловчи махсус ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди. Истиқлол йилларида дон маҳсулотларини етиштириш 5,3 баравар, картошка — 2,1 баравар, сабзавот, мева, узум — 1,2 баравар кўпайди. Ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилган аграр сиёсат натижасида дон маҳсулотлари импорти 2,5 бараварга қисқарди, аҳоли жон бошига дон ишлаб чиқариш эса ўртача 1,9 бараварга ошди.
Пахта Ўзбекистон республикасида 2,5 минг йилдан кўпроқ вақтдан бери етиштирилади.Эндиликда республика бўйича 1,5 млн.га ерга пахта эқилиб унинг ҳосилдорлиги 20-30 уларга еки ялпи маҳсулот 4 млн. тоннага,тола чиқиши 1,5 млн.тоннани ташкил этмоқда. Собик совет тизими даврида 5,5-6,0 млн тонна пахта етиштирилган бўлса, унинг 10% га якини республикада қайта ишланарди ва паст баҳода сотиларди. 1991 йилдан бошлаб гўза майдонлари қисқариб дон, сабзовот ва бошқа экин майдонлари кенгайтирилди. Пахта етиштиришни кўпайтириш ҳосилдорлик ва тола чиқишини ошириш асосий вазифа клиб унда алмашлаб экиш,сара уруг ва технологияларни такомиллаштириш орқали ҳосилдорликни 30-35 ц га етказишдан иборат булмоқда. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling