Udc: 631. 67: 633. ҚИшлоқ ХЎжалик экинларини суғоришдан кейин механизмлар билан ишлов беришни такомиллаштириш


Download 35.58 Kb.
bet1/3
Sana13.04.2023
Hajmi35.58 Kb.
#1353769
  1   2   3
Bog'liq
1-Шўба Тўраев У.Ў-1


UDC: 631.67: 633.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИ СУҒОРИШДАН КЕЙИН МЕХАНИЗМЛАР БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тўраев У.Ў – ТИҚХММИБФ ассистенти
Насруллаев З.И – ТИҚХММИБФ талабаси
Тешаев У.Ў – ТИҚХММИБФ талабаси
Ибрагимова А.Ў – ТИҚХММИБФ талабаси


Аннотация. Қишлоқ хўжалик экинларидан режалаштирилган ҳосилни олишдаги яна бир омиллардан бири, суғоришдан сўнги ер устидан ишлов беришни ўз вақтида ўтказиш шу билан бирга тупроқни донадорлигини тиклашдир. Бунинг учун техник экинлар (ғўза, қанд лавлаги, каноп, маккажўхори, жўхори) қатор оралари суғоришдан сўнг ер чопиқ қилиш учун «етилган» пайтда (1-3 кун орасида) культивация қилиниши керак. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган культивация сув исрофини тежашдан ташқари, ҳосилдорликни барқарор бўлишини таъминлайди. Пахта ва бошқа чопиқ қилинадиган экинларга суғоришдан кейин ишлов бериш (культивация қилиш) ўсимликларнинг нормал ўсишини таъминловчи ҳаво, иссиқлик ва озиқланиш режимларини яратиб беради.
Калит сўзлар: культивация, мелиорация, шўрланиш, сув, суғориш, тупроқ, трактор, қишлоқ хўжалиги экинлари.

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1958-сонли қарори қабул қилинди. Қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилган, 2013-2017 йиллар давлат Дастури доирасида. 2333 км суғориш тармоғи, 143 дона насос станцияси қуриш ва реконструкция қилинади. 29258 км суғориш тармоғи, 21146 дона гидропостлар, 45549 дона гидротехник иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. 5109 км коллектор-дренаж тармоқлари, 35 дона мелиоратив насос станциялари, 907 дона вертикал дренажлар қуриш ва реконструкция қилиш. 83589 км коллектор-дренаж тармоқлари, 3639 дона тик дренаж, 126 дона мелиоратив насос станцияларини таъмирлаш-тиклаш ишлари. Жумладан, экскаватор – 303 дона, бульдозер – 109 дона, бошқа техника ва механизмлар –424 дона, ҳаммаси бўлиб 836 дона мелиоратив техникалар сотиб олиш режалаштирилган.


Қишлоқ хўжалиги экинларидан сифатли ва юқори ҳосил олиш учун биринчи навбатда тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга алохида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, зах қочириш, тик дренаж қудуқларини қуриш, ерларни текислаш, иккиламчи шўрланишга йўл қўймаслик, суғориш режимига тўла риоя этиш каби тадбирлар бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб борилмоқда.
Ўз вақтида, сифатли ўтказилган культивация сув исрофини тежашдан ташқари, ҳосилдорликни барқарор бўлишини таъминлайди. Пахта ва бошқа чопиқ қилинадиган экинларга суғоришдан кейин ишлов бериш (культивация қилиш) ўсимликларнинг нормал ўсишини таъминловчи ҳаво, иссиқлик ва озиқланиш режимларини яратиб беради.
Тупроқка суғоришдан кейин ишлов берилганда тупроқ юзасидан буғланиш камаяди, бунинг натижасида тупроқ таркибидаги тузнинг капилярлар бўйлаб юқорига кўтарилиши секинлашади. Суғоришдан сўнг ўз вақтида ўтказиладиган ишлов бериш фойда ўрнига зарар келтириши мумкин.
Чунки ишлов берилмаган ер юзасидан намнинг интенсив буғланиши суғоришлар аро даврни қисқартиради, суғориш сонини кўпайтиради, бу ўз навбатида кушимча сув ресурслари ва ишчи кучи ва ҳаражатларни талаб қилинишига олиб келади.
Суғоришни экинларга ишлов бериш билан боғлаб олиб бориш суғориш мавсумидаги долзарб масалалардан ҳисобланиб, бунда биринчи навбатда бир сутка мобайнида суғориладиган майдон, экинга ишлов берувчи механизмнинг бир кунлик иш унумдорлигига тенг бўлиши талаб қилинади. Бу ҳол ўз навбатида фермерлар (сувдан фойдаланувчилар) орасида навбат билан сувдан фойдаланишни тақазо этади.
Бу принципга риоя этиш учун қуйидаги шартлар бажарилиши талаб қилинади.
Суғориш тамом бўлгандан сўнг тупроққа ишлов бериш унинг механик таркибига қараб 1-3 кун орасида ўтказилиши лозим.
Суғоришдан камида 3-5 кун олдин суғориш эгатлари олиниб, улар сув олиш учун тайёрлаб қўйилишири керак.
Суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш бирлиги майдонида суғориш ишлари тўхтовсиз қилиб борилиши керак.
Суғоришдан олдин ва кейин тупроққа ишлов берадиган механизмлар сонини ишлов беришда узлуксизликни ва кам сонли бўлишини таъминлаш.
Суғоришни ишлов бериш билан боғлаш жараёнида қуйидагиларга аҳамият бериш тақазо этилади:
пахта ва бошқа чопиқ қилинадиган экинларни суғориш учун мўлжалланган майдонга зарур бўлган сув сарфи аниқланади.
Экинларга қисқа муддат ичида ишлов берадиган механизмларни сони аниқланади.
Одатда, участка ариқларини сув сарфларини аниқлашда экинларга ишлов берадиган механизмларни иш унумдорлиги ҳисобга олиниб, участка ариғидан бир суткада суғориладиган майдон шу механизмни иш унумдорлигига тенг этиб олинади. Шундай экан қуйидаги иккита формулани бир-бири билан таққослаб, участка ариғини сув сарфини аниқлаш мумкин бўлади.
Биринчи формула: W1 = m . w, Иккинчи формула: W2 = Q . t
Бу иккита формуладаги W1 ва W2 ни бир-бирига тенг бўлишини инобатга олиб:

Download 35.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling