Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик элементлар
- Ташкилий - иқтисодий элементлар
- 12.3. Чарвочилик тармоқлари ишлаб чиқариш ва унинг иқтисодий самарадорлиги.
Моддий - техник элементларга: чорвани сақлаш учун бино, машиналар тизими ва тармоқни юритиш учун зарур бўлган бошқа воситалар киради. Чорвачиликда маҳсулот етиштиришни жадаллаштириш даражаси қанча баланд бўлса, бу элементлар шунча кўп аҳамиятга эга бўлади.
Технологик элементлар - чорвани қайта ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, наслдорликни кучайтириш, зотдорлик сифатларини яхшилаш, озуқалантириш типлари ва чорвани боқишни такомиллаштириш, чорва касалликларига қарши кураш тадбирларини қамраб олади. Ташкилий - иқтисодий элементлар - соҳага йўналтирилган тузилма ва ишлаб чиқариш киради. Бу-муассаса фаолияти аниқ шароитларига мос ер майдони бирлигига ҳисобланган чорва туёғининг сони, унинг ихтисослашуви, бозордаги ўрни демакдир. Тармоқда чорва тузилмаси ҳар бир ҳолатда ишлаб чиқариш йўналишига мос келиши керак. 12.3. Чарвочилик тармоқлари ишлаб чиқариш ва унинг иқтисодий самарадорлиги. Барча турдаги чорвачилик маҳсулотларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун қуйидаги омил ва имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш зарур: Чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигини ошириш. Чорва ҳайвонларнинг зотдорлик белгиларини сақлаш ва янада мустаҳкамлаш. Қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликларини юқори маҳсулдор зотли чорва моллари билан мунтазам таъминлаш. Чорвадорларнинг меҳнат унумдорлиги ва меҳнат ҳақини барқарор ошириш. Ҳайвонларни сақлашнинг прогрессив усулларидан, шу жумладан, боғламасдан сақлаш, махсус қўралардан фойдаланиш. Асосий воситалардан айниқса, чорва бинолари ва иншоотлари қувватидан оқилона фойдаланиш. Прогрессив зооветеринария хизматларидан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартда қабул қилинган “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги27 308-қарори чорвачиликни ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Ушбу ҳужжатда давлат томонидан фермерларга зотдор молларни сотиб олиш ва наслчилик ишини жадаллаштиришда ёрдам бериш, ветеринария хизмат кўрсатишни ташкил этиш, аҳолининг маҳсулдор чорва молларини сотиб олиши учун микрокредитлар ажратиш, қишлоқ аҳолисининг чорва молларини парвариш қилишдан манфаатдорлигини ошириш орқали уларнинг бандлигини, даромадини, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Республикамизда наслчилик ишларини яхшилаш, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини ривожлантириш уларда наслли қорамоллар подасини кўпайтириш, наслчилик ядросини шакллантириш ва кенгайтириш, қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш мақсадида республикамизга 2006-2014 йиллар мобайнида Украина, Белоруссия, Польша, Австрия, Германия, Голландия ва бошқа Европа мамлакатларидан 46 минг бошдан ортиқ наслли голштинфриз (Германия, Польша) қора-ола (Белоруссия, Украина), қизил-чўл (Украина), симентал (Австрия) зотларга мансуб юқори маҳсулдор урғочи қорамоллар импорт қилинди ва кўпгина наслчилик фермер хўжаликлари янгидан шаклланди. Четдан келтирилган моллар бугунгача туғиш ҳисобидан 55,5 минг бошга кўпайди. Республикада қорамоллар сони йилдан-йилга ошиши аҳолини гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган талабини қондиради, саноатни хом ашё билан таъминлайди. Ҳозирги кунда қорамолчилик йўналишидаги наслчилик хўжаликлари сони 412 тага етказилиб, уларда 99,2 минг бош юқори наслдор қорамоллар парвариш қилинмоқда . Биргина, 2015 йилда уларда 7,7 мингдан ортиқ наслли моллар ўстирилди ва фермер ва дехқон хўжаликларига сотилди. Бугунги кунда Президентимизнинг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори билан чорвачилик соҳасига берилган имтиёзлар муддати 2017 йил 1 январигача узайтирилди. Қорамолларнинг наслини ва маҳсулдорлик имкониятларини оширишда наслчилик–селекция ишларида ҳам ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Завод типидаги наслчилик фермер хўжаликлари ва корхоналарида импорт қилинган голштинофриз, симментал, швиц, қора-ола ва қизил зотли моллар ҳисобидан шаклланмоқда. Республикада швиц, бушуев, голштинофриз, симментал, қизил чўл ва қора-ола каби қорамол зотлари парвариш қилинмоқда. Аксарият наслчилик тоифасидаги хўжаликларда сигирлардан бир кунда 20-30 килограммдан ёки лактация давомида 6-7 минг кгдан сут соғиб олинмоқда. 2019 йил 1 январь ҳолатига барча хўжалик тоифалари бўйича чорва моллари ва паррандалар сони 12.3.1-жадвалда ифодаланади. 12.3.1.-жадвал Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling