Назорат учун саволлар:
1.Ўсимликчиликнинг аҳоли учун аҳамияти нималардан иборат?
2.Ўсимликчиликнинг асосий тармоқлари ва уларнинг хусусиятларини айтинг?
3.Ўсимликчиликда агротехник тадбирлар ўтқазишда иқтисодий самарадорлиги қандай аниқланади?
4.Дончилик тармоғи ўз ичига нималарни олади?
5.Дончилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларни тушунтиринг?
6.Пахтачиликни ривожлантириш ва ер майдонларини қисқартиришнинг аҳамияти нимада?
7.Пахта етиштириш агротехникаси ва уни самарали қўллаш йўлларини айтинг?
8.Боғдорчилик неча турдаги маҳсулот беради?
9.Сабзавотчилик тармоғига нималар киради ва унинг агротехникасини тушунтиринг.
10.Боғдорчилик тармоғининг иқтисодий самарадорликни ошириш йўллари?
12 БОБ. ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ
Таянч иборалар: наслдор моллар, уруғ бериш, оқсил моддаси, жон бошига,чарво чиқиндиси, элементлар, иқтисодий самарадорлик, наслчилик хўжаликлари, карамолчилик фермалари, ветеринария хизмати, эмлаш, қўй гўшти, қоракўлчилик, стимуляторни қўллаш, жун-қоракўл тери, паррандачилик, тухум етиштириш, инкубация, пиллани қайта ишлаш, ипак толаси, тут баргалари, қуртхона, табиий ва сув ҳавзалари, омухта ем, ҳовузда балиқ овлвш, анвакультура, асаларичилик,чанглатиш, фецелия ўсимлиги, асаларини парваришлаш.
12.1. Чорвачиликнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти ва уни ривожлантириш асослари.
«Ўзнаслчилик» корхонаси томонидан Республикамизда чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигнини ошириш мақсадида нассли буқалар уруғини ишлаб чиқариш учун Германия давлатидан 31 бош юқори маҳсулдор наслли буқалар сотиб олинди. Жумладан, 14 бош қизил-чўл зотли (англер ва қизил дания зотлари), 9 бош швиц зотли, 2 бош абердин-ангус зотли, 1 бош герофорт зотли ва 5 бош голштин зотларига мансуб буқалар олиб келинди.
«Ўзнаслчилик» корхонаси январь-май ойларида режадаги 1580 минг доза ўрнига, 1589 минг доза наслли буқалар уруғи ишлаб чиқарилди. Насллиқ буқаларни қўшимча уруғини ишлаб чиқариш мақсадида жорий йилнинг 22-23 апрель кунлари «Ўзнаслчилик» корхонасининг Бухоро филиалида, уруғ олиш, музлатиш ва узоқ муддатга сақлаш лабораториясини ишга туширилди ва у асосида республика семинари ўтказилди. Хориждан олиб келинган ёш буқачаларни уруғ беришга ўргатилиб, 21 бош наслли буқалар тайёрланиб «Ўзнаслчилик» корхонасининг Бухоро филиалига қўшимча уруғ ишлаб чиқариш учун жўнатилди.
2016 йил 1 январь ҳолатига Республикамизда 440 та наслчилик тоифасидаги қорамолчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь-май ойи давомида 65 та янги наслчилик тоифасидаги қорамолчилик хўжаликлари ташкил этилди. Жами наслчилик тоифасидаги қорамолчилик хўжаликлари сони 505 тага етказилди.
Ўзбекистонда кўп йўналишдаги чорвачилик тармоқлари ривожлантирилади. Уларнинг асосий маҳсулотлари айрим даврларда қуйидаги миқдорда ишлаб чиқарилган (12.1.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |