Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet116/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

12.5. Қўйчилик иқтисодиёти ва бошқарув
Қўйчилик чорвачиликнинг асосий тармоқларидан бири бўлиб, гўшт, ёғ, сут, жун, тери, қоракўл териси каби хилма-хил ва қимматбаҳо махсулотлар беради. Қўйчилик чорвачиликнинг товар махсулот етиштиришдаги етакчи тармоклардан хисобланади, гўшт етиштиришда қорамолчиликдан кейин иккинчи ўринда туради. Қўй гўшти ҳар йили Узбекистонда етиштириладиган гўштнинг 20 фоизини ташкил этади. Қоракўлчилик чўл ва ярим чўл минтақаларида яшовчи ахолининг фаолият кўрсатиш ва даромад олиш манбаси хисобланади. Кейинги йилларда тармоқнинг хўжалик юритиш тизимида хам, мулкчилик шаклларида хам кескин ўзгаришлар рўй берди.
Бунга Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ”Чорвачиликда иктисодий ислохотларни чукурлаштиришга доир кушимча чора-тадбирлари туғрисида” ги ПК-2841 сонли карори кабул қилинганидан сўнг тармоқда кескин ўзгаришлар бўлиши кузатилди.Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Карорга кура фаолият курсатиб келаётган «Ўзбек қоракўли» компаниясини республика «Қоракўлчилик» уюшмаси этиб; «Қоракўл» ҳудудий бирлашмаларини «Қоракўл» ҳудудий уюшмалар этиб қайта ташкил этилди.
Республика «Қоракўлчилик» уюшмасининг асосий вазифалари куйдагилар деб белгиланди:
- қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш, қоракўл зотли қўйларнинг сара генофондини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган селекция-наслчилик дастурларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
- жаҳон бозорида қоракўлчилик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, қоракўл юнги ва терисини қайта ишлаш, экспорт учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
- тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
- яйловлар унумдорлигини ошириш ҳамда яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйишга илмий, амалий ва методик ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистонда қўйчилик ноқулай ер ва иқлим шароитлари ҳамда аҳолининг кўп йиллик тажрибасини ҳисобга олиб ривожлантирилади. Қўйчилик махсулотлари, уларнинг бош сони ва махсулдорлигини ошириш эвазига кўпаяди. Қўйлар Ўзбекистонда ўсадиган 880 тур ўсимликларнинг 520 ёки 59% ини, қорамоллар эса – 20% ига яқинини истеъмол қилади.
Демак, қўйчиликни ривожлантириш ўзбекистонда мавжуд 24-25 млн га чўл, ярим чўл, тоғ бағри яйловлари ва пичинзорларида ўсадиган озуқа ресурсларидан тўлиқроқ фойдаланишга шароит яратади. Қўйлар жазирама иссиққа, қаттиққина совуққа, сувсизликка ҳам чидамли. Тармоқни ривожлантириш қўшимча капитал қўйилма, меҳнат ресурсларини ҳам талаб қилмайди.
Қўйчилик аҳоли учун озиқ-овқат (гўшт, ёғ, сут), саноат учун хом ашё (жун, қоракўл тери, тери) етказиб беради. Жунни қайта ишлаш жараёнида жунли кийим, трикотаж, сукна, одеял, гилам, оёқ кийим ва бошқалар таёрланади. Қоракўл теридан телпак, ёқа, пўстин ва бошқалар тайёрланади; унинг терисидан пўстин, ярим пўстин ва бошқалар тайёрланади; чармидан оёқ ва бошқа кийимлар таёрланади.
Республикада қўйчиликнинг асосий салмоғини қоракўлчилик, яъни қоракўл зотли қўйлар ташкил қилади. 1850 йилда Парижда ўтказилган халқаро кўргазмада французлар биринчи марта манто ва жакетларни таклиф қилишганда жаҳон бозорининг асосий эътиборини тортди.Жаҳонда қоракўл ишлаб чиқаришда собиқ иттифоқ узоқ вақт монополист бўлиб келган, иттифоқда қоракўл етиштириш бўйича Ўзбекистон биринчилардан бўлиб келган.Жаҳон бозорига етказиб турилган қоракўл терилар 80-йилларда 7 млн.дона бўлган бўлса, шундан Ўзбекистоннинг ҳиссаси 2,4 млн.дона (34,2%)ни ташкил этган. СЖК препаратининг қўлланиши 1984 йил тўхтатилган бўлишига қарамасдан, 1985-1995 йиллар давомида (СЖК) стимуляторини назоратсиз қўллаш натижасида қоракўл тери етиштириш икки баробарга камайиб кетди. Стимуляторнинг қўлланиши туғилажак қўзилар сонини кўпайтиради, бунда битта она қўй 3 ёки 4 та қўзи туққан. Бу эса она қўйларнинг физиологик ҳолатига салбий таъсир қилган. Бу, табиийки, ўз навбатида қоракўл тери сифатига ҳам таъсир кўрсатган.90-йиллар ўрталарида жаҳон қоракўл бозорида ишлаб чиқаришнинг пасайганлиги кузатилди.
Қоракўл Республикаданинг ифтихори ва бойлиги ҳисобланади. Қоракўл терилари ўрамаларининг ўзига хослиги, табиийлиги, нақшларининг бойлиги, ипакдек юмшоқлиги, ялтироқлигининг юқорилиги билан жаҳонда шуҳрат қозонди. Ўзбекистон жаҳонда қоракўл қўйларининг ватани ҳисобланмай, балки қоракўл қўйларини етиштирувчи асосий база ҳам бўлиб ҳисобланади.
Қоракўл етиштириш бўйича республиканинг еттита вилояти: Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикалари шуғулланади.
Бу маҳсулотни асосий қисми ҳорижга сотилиб, мамлакат валюта тушумининг ортишига сезиларли таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қоракўл зотли қўйлар Ўзбекистонда мавжуд бўлган чўл, ярим чўл зонаси бўлган 25 млн.га яқин ноқулай шароитида арзимаган эфимер ўсимликлар ва бута, бутасимон ўсимликлардан ташкил топган дағал озиқалардан ўта самарали фойдаланиши билан алоҳида эътиборга сазовордир. Ҳозирга келиб, қоракўл қўйлар сони 6 млн.га яқинни ташкил этади. Тармоқ махсулотлари иқтисодий самарадорлигини ошириш учун қуйидаги омиллардан ва имкониятлардан фойдаланиш зарур:
1. Қўйчиликда табиий яйлов озуқа ресурсларининг ахамиятини ҳисобга олиш, яйловларнинг ҳосилдорлигини ошириш чора тадбирларини мунтазам амалга ошириш лозим. Бу мақсадда яйлов айланувини ташкил этиш, қўшимча серҳосил яйлов ўсимликларининг уруғларини экиш ва бошкалар. Қиш ойларида табиий озуқалар протеинининг 2-3 марта камайиб кетиши ҳисобига қўйларга қўшимча кучли озуқа бериш зарурияти келиб чиқади. Бундай жараён амалга оширилмаса она қўйлардан олинадиган қўзиларнинг сифатли белгилари пасаяди, улардан олинган тери ҳам майда бўлади ва ҳоказо;
2. Чўпонларнинг меҳнат унумдорлиги ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни ошириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш керак. Бу вазифани бошқариш учун сермеҳнат жараёнларни механизациялаштириш, ҳар бир чўпонга бириктирилаётган қўйлар сонини илмий асосланган меъёрлар даражасига етказиш, чўпонлар оиласига маъиший ва бошка хизматларни юқори даражада ташкил этиш зарур ва ҳоказо;
3. Зооветеринария хизматларини ташкил этишда илғор (прогрессив) усуллардан фойдаланиш, оптимал муддатларда қўзи олиш, қочириш, жунини қирқиш, суғориш ва бошқа технологик ишларни талаб даражасида бажариш;
4. Жун ва қоракўл тери маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни ички ва ташқи бозорларда эркин, келишилган шартнома баҳоларда сотишни амалга оширишга амалий ёрдам кўрсатиш.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling