Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.13 Mb.
bet124/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Назорат ва муҳокама учун саволлар:

  1. Чорвачиликнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамияти нимада?

  2. Чорвачиликнинг аҳоли учун зарурий асосларини айтиб беринг нимада?

  3. Қорамолчиликни ривожлантиришда нималарга эътибор бериш зарур?

  4. Қўйчиликни ривожлантиришда қандай тадбирлан амалга оширилаяпди?

  5. Паррандачилик маҳсулотларини етиштиришда олиб борилаётган ислоҳатларни айтиб беринг?

  6. Пилладан йилига 2-3 марта ҳосил олиш учун озиқа базасини ҳал этиш йўлларини айтинг?

  7. Балиқчиликнинг аҳоли учун аҳамияти нимада?

  8. Балиқлани боқиш ва озиқлантириш усуллари қандай ташкил этилади?

  9. Асаларичиликнинг аҳоли ва атроф муҳит учун аҳамияти нимадан иборат?

  10. Асаларичиликни ташкил этиш тизимини тушунтириб беринг?


13-МАВЗУ. АГРОБИЗНЕСДА БОШҚАРУВ АСОСЛАРИ


Таянч иборалар: бошқариш, юқори малакали, стратегия ва тактика, менежмент, ахборот таҳлил, бошқарув операцияси, бошқарув объектм, мененжмент қонунлари, раҳбар, субект, демократизациялаш, ташкил этиш, обект, марказлашган, бошқарув, интеграция, элемент ва босқичлар, фалсафий, мутахассис, менежир, иқтисодий, профессионал, тамойил, диалактив, усул, услуб, демократия, бошқариш стратегияси.


13.1. Бошқарув ва менежмент ҳақида тушунча.
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришдан аввал маҳсулотни кимга, қанча ва қандай қилиб ишлаб чиқариш режаларини тузамиз. Маҳсулотни кимга, қанча ва қандай миқдорда етиштириш масаласи бўйича маркетинг шуғулланса, шу маҳсулотни ишлаб чиқаришни бошқаришни менежмент бошқаради.
Қишлоқ хўжалигида менежмент ( бошқариш, мудирлик, ташкил этиш) – замонавий ишлаб чиқаришни бошқариш (режалаш, тартибга солиш, назорат қилиш), шунингдек ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш, уни ташкил этиш демакдир. Менежерлар корхона ва компания эгалари бўлмаган ёлланма малакали бошқарувчилар. Қишлоқ хўжалигида менежмент илғорлар тажрибасини ўрганиб ва умумлаштириб, иқтисодий воситаларни ҳамда табиат ва жамият иқтисодий қонунларининг амал қилишини очиб беради, қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш суръатларини жадаллаштириш билан боғлиқ бўлган масалаларни илмий асосланган тарзда ҳал ҳал қилиш қонуниятларини аниқлаб беради. Қишлоқ хўжалигида менежментнинг вазифаси меҳнатни ташкил этиш, меҳнатчиларни иш билан таъминлаш; хизмат ва ресурсларни тармоқлар бўйича тақсимлаш; тақсимотнинг рационал шаклларини асослаб бериш, ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ва сифатига қараб ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантириш; режаларнинг бажарилишига раҳбарлик қилиш; улар устидан назорат қилиш ва ҳоказо.
Қишлоқ хўжалик менежери қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишни, режалаштиришни, назорат қилишни, бошқаришни тўлиқ эгаллаш билан бирга, қишлоқ хўжалиги техникасига доир фанлардан, уларнинг барча янги муваффақиятларидан хабардор бўлиши лозим. Қишлоқ хўжалигида менежмент табиат ва жамият тараққиётининг объектив қонунларига амал қилиб, хўжаликни иктисодий жиҳатдан асосланган ҳолда юритиш базаси бўлиб хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалигида менежментнинг вазифаси иқтисодий, илмий, психологик илмларнинг мавжуд ютуқларидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқариш маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги ғояларни амалиётга тадбиқ қилиш асосида мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва халқ фаравонлигини оширишдир. Қишлоқ хўжалигида менежмент қишлоқ хўжалигида бошқарув, ресурс ва одамларни бошқаришдан ташқари олинадиган фойдани кўпайтиришдир.
Қишлоқ хўжалигида менежмент усулларини шартли равишда қуйидаги асосий усулларга бўлиш мумкин: иқтисодий, маъмурий ва ижтимоий-руҳий усуллардир. Қишлоқ хўжалиги менежментида қўлланиладиган иқтисодий усулларга: режалаштириш, рағбатлантириш ва тижоратлаштириш киради. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқаришда иқтисодий усулларни, иқтисодий ҳисоб китобни деб тушуниш керак. Иқтисодий усулларда иқтисодий шароитларни яратиш, ўзининг капитал маблағлари ва мехнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, фан-техника тарақиётининг энг юқори даражада рағбатлантириш, мехнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва махсулот сифатини ошириш учун муттасил кураш олиб боришдир. Қишлоқ хўжалигида менежментнинг иқтисодий усуллари тўла иқтисодий механизмнинг бир кичик бўлаги хисобланади ва улар ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлиги муаммоси ечилади. Қишлоқ хўжалигида менежментнинг маъмурий усуллари ҳар бир бўғиннинг юқори бошқарув бўғинларига бўйсунишидир. Маъмурий усуллар юқори турувчи бўғиннинг бўйсунувчи объектга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишини ҳамда менежментнинг юқорида турувчи идораларнинг бўйсунувчи идораларга фақат қарор билан таъсир кўрсатишлари ҳам киради. Маъмурий усулларни ишлаб чиқариш бошқарувдаги аҳамияти қанчалик юқори бўлишидан қатъий назар, бошқарилувчи тизимга биринчи туртки берилгандан кейин бу ҳаракатни иқтисодий усуллар томонидан сақлаб турилади ва кучайтириб юборилади.
Қишлоқ хўжалигида менежментнинг ижтимоий-руҳий усуллари – мехнаткашларнинг зарурий, фаол, узлуксиз мехнат фаолиятини руёбга чиқариш усули бўлиб, улар одамларни шахслараро ва руҳий рағбатлантиришни қўлланиши асосида амалга оширилади.
Ижтимоий-руҳий усуллар ҳар бир жамоага ва унинг алохида хизматчисига таъсир кўрсатади. Уларга қуйидагилар киради: ишонтириш усуллари, тарбиялаш, рухий рағбатлантириш, ишловчиларнинг маиший талабларини қондириш, жамоанинг илғор мехнат анъаналарини сақлаш ва тараққий эттириш керак. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилаётган махсулот сифатини оширишда янги замонавий технологияларни жорий этиш, маҳсулот вақобатдошлигини оширишга қаратиш зарур(3.5, 3.9,).
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида менежмент фойда олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини узоқ ва қисқа муддатга режалаштириш, олдиндан башорат қилиш, ташкил этиш, хизмат ва маҳсулотларни сотиш тизимидир.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling