Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Агробизнесда бошқарув қарорларни кабул қилиш
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
14.2. Агробизнесда бошқарув қарорларни кабул қилиш
Менежмент жараёни, энг аввало, унинг олий мақсадини аниқлашдан ва шу билан бирга, уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. Маълумки, режалаштириш бошқаришнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Режалаштириш, энг аввало, келажакни белгилаш, унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. Қарорларнинг энг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. Ҳозирги вақтда режалаш-тиришнинг муҳим йўналиши келажакни башорат қилишдир. Келажакни башорат қилиш иқтисодий математик усуллар ёрдамида математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Менежментнинг ташкил этиш функцияси қўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника базасини яратиш, бошқарув аппаратининг мақсадга мувофиқ ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги стандартлар, бошқарув бўлинмалари тўғрисидаги қоидалар, вазифавий йўриқномалар тайёрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функ-сияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий-ташкилий боғланишига белгиланган режаларни маълум тартиб асосида бажарилишини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, корхонада барча жараёнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради. Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси белгиланган дастурни ёки мақсадга мувофиқ ёки режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараёнларининг бир меъёрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъёрдан оғишини бартараф этади. Бу корхонада зарурий тартиблилик ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги алоқалар доимо ҳам бир меъёрда давом этмайди. Бўлимларнинг вазифавий мажбуриятларини тўлиқ бажа-рилмаслиги натижасида ўзаро алоқаларда узилишларни, жараёнларда оғишларни вужудга келтиради. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади. Мувофиқлаштириш функцияси бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида катта аҳамиятга эга. Унга ишлаб чиқариш кўлами ошган, мураккаблашиб бораётган иқтисодий алоқалар вужудга келган сари катта талаб қўйилмоқда. Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси орқали корхонанинг динамикасини, бошқарув тизимини турли қисм ва бўлинмалари билан алоқасини бир текислиги таъминланади. Менежментнинг назорат қилиш функцияси вазифаси амалда белгиланган топши-риқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъёрда давом этишини кузатиш, узилиш ҳолатларни, ўрнатилган талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлашдир. Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, чунки, корхона функциясининг барча бўғинлари ва бўлинмаларига (технологик жараёнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ҳоказо) кириб боради ва менежментни бошқа функциялари билан яқин боғланган бўлади. Шундай қилиб, менежментнинг назорат функцияси корҳона фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишидан доимо хабардор бўлиб туриш имконини беради. Хулоса қилиб айтганда, менежментнинг функциялари бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бошқариш фаолиятининг турларига кўра, функциялар турлича бўлади: *Менежментнинг иқтисодий фyнкциялaри: маблағларнинг доиравий айланишини амалга ошириш; маҳсулот ишлаб чиқариш ва хuзматлар кўрсатиш; маркетинг хuзматини уюштириш; фойда олишни таьминлаш ва ҳ.к. *Менежментнинг ижтимоий функциялари: мeҳнaт шароитини яхшuлаш; ходuмларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини, социал маданий-маънавий эҳтиёжларини қондириш, моддий рағ6атлантиришни таъминлаш; uжтuмоий ҳuмояни таъминлаш ва ҳ.к. *Менежментнинr маънавий-маърифий функциялари: ходимларни инсонийлик, яхшuлик, мeҳр-шафқатли ва ўзаро муносабатларда сабр-тоқатли бўлиш рyҳида тарбuялаш; ходимларни ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбuялаш, адолат туйғусини, бuлuм ва маърифатга интuлишни тарбuялашга хuзмат қuлиш ва ҳ.к. *Менежментнинг тaшкилий функциялари: ишлаб чиқаришни ташкил қuлиш; ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва мувофиқлаштириш; барча бўғин ва бўлuмлар ўpтacuдa вазифалар тaқcuмoти, ваколат ва бошқариш аппарати ходuмлари ўpтacuдa масъулuятларни белгuлаш; бошқаришнинг аниқ услу6ини танлаш ва қарор қабул қuлишда иш тартиби изчuллuги, ахборотлар оқuмини ташкил қuлиш ва ҳ.к. Қайд қилинган функциялар бир-бири билан боғлиқ ва маълум даражада тартибга солинган кўп унсурлардан, таркибий қиcмлардан иборат бўлиб, улар яхлитликка эга. Шунинг учун ҳaм бошқариш жараёнида уларнинг бирортаси ҳaм эътибордан четда қолмаслиги керак. Менежментнинr фнкцияларидан яна бири – бу тapмoқли бошқариш билан ҳудудий бошқаришнинг мутаносиблигини таъминлaш. Ҳар бир корхона қандайдир бир тapмоққа (сектор таркибига) киради. Айни вақтда, у бир туман ҳудудида жойлaшганлиги жиҳатидан маҳаллий ишлаб чиқариш ҳудудий мажмуига киради. Бошқариш жараёнида бу функция ҳам ҳудудий, ҳам тармоқ манфаатини кўзда тyтиши лозим. Tapмоққа доир бўлган бошқарув функциялари зарур. Бунингсиз тармоқ “йўқолади”, ягoна техник ва технология сиёсатини амалга ошириш ва бутун тармоққа тaaллyқли бошқа масалаларни ҳал этиш қийин бўлади. Бироқ айни вақтда, бошқаришнинг ҳудудий фyнкцияaри ҳaм зарур. Бу функция муайян туман, вилоят ҳудудида жойлашган турли тapмоқлap (секторлар)га қарaшли корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради, рационал алоқаларни ўрнатилишини таъминлайди. Ҳудудий функциялар идорачилик ғовларини йўқотиш, норационал ташyвларни камайтириш ва пировард оқибатда самарадорлик даражасини ошириш имкониятини беради. Қайд қилинган функциялардан ташқари бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари ҳам бор. Менежментнинг ўзига хос аниқ функциялари деганда, муайян бошқарув органига ва унинг бошқарувчисига аниқ бириктирилган ишлар, масъулият, мақсад ва унга эришиш воситалари мажмуи тушунилади. Тегишли функцияларнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарилишига ишлаб чиқаришнинг умумий раҳбарлари - директор (раис), унинг ўринбосарлари, бўғин ва бўлимлар бошлиқлари, бригадирлар, шунингдек,, хизмат кўрсатиш бўлимлари раҳбарлари - кадрлар бўлими бошлиғи, режа-иқтисод бўлими бошлиғи ва бошқалар масъулдирлар. Қуйида (11.4-жадвал) корхона (фирма, жамоа хўжалиги)ни менежментнинг ўзига хос aниқ функциялари ва уларнинг асосий мазмунини келтирамиз. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling