Назорат ва муҳокама учун саволлар:
1.Агробизнес корхонасида бошқарув ва менежмент ўртасидаги боғлиқликни айтинг
2.Агробизнес корхонасида менежмент бошқаруви нималарни ўз ичига олади?
3.Менежмент жараёни қандай босқичларни ўз ичига олади?
4.Бошқарув қарорлари ва уни қабул қилиш тўғрисида тушунча
5.Агробизнес корхонасида менежментнинг объекти ва субекти ҳамда мақсадини тушунтиринг?
6.Агробизнес корхонасида менежмент бошқарув қарорлари қандай тузилади.
7.Агробизнес корхонасида менежментга қўйиладиган асосий қандай талаблар қўйилади?
8.Менежментнинг асосий тамойиллари ва унинг вазифаси деганда нимани тушунасиз?
9. Агробизнес корхонасида шахсий ташаббус тамойилини тушунтириб беринг?
10.Агробизнесда жавобгарлик ва таваккалчилик деганда нимани тушунасиз?
14-БОБ. БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Таянч иборалар: қарор қабул қилиш, менежр, ахборотнинг тўлалиги, ташкилий-масалалар, жавобгарлик, қайд, ҳуқуқ ва жавобгарлик, бошқарув жараёни, стратегик қарор, тактика, махсус қарорлар, аниқ-ноаниқ, консепсус, мўътадил мувозонатлашган, таваккалли ва эҳтиёжкорона, туртки берувчи, мезонни танлаш, модел, низом, қарорларни моделлаштириш, назорат, менежмент жараёни, ташкил этиш, мувофиқлаштириш функцияси, аниқ функция, маъсул шахс.
14.1. Бошқарув қарорлари ва уларга қўйиладиган талаблар, бошқарув қарорлари таснифи, қарорларни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш, бошқарув қарорларининг ижроси ва назорати.
Қарор – бу бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олиш.
Бошқача қилиб айтганда, қарор – бу у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тўхтамга ёки муайян бир фикрга келиш. Яъни, раҳбар фаолиятининг асосий мезони бўлиб, қарор қабул қилиш ҳисобланади.
Қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд ҳолатнинг бўлиши лозим бўлган ҳолат билан мос тушмаслиги натижасида юзага келади.
Қарор қабул қилиш имкониятининг муқобил йўллари бўлганда вужудга келади ва раҳбар улардан бирини, энг мақбулини танлайди.
Қарорнинг энг самарали вариантини топиш учун раҳбар “етти ўлчаб бир кес” мақолига риоя қилиши даркор.
Қабул қилинган қарор режа, топшириқ, буйруқ, фармон ва фармойишлар орқали юридик кучга киритилади ва амалга оширилади.
Шу нуқтаи назардан, қарорни бошқарув биносининг пойдевори дейиши мумкин.
Қарор қабул қилиш менежернинг фикри-зикрини доим банд қилиб турадиган ташвишдир. Менежер жуда хилма-хил масалалар юзасидан - ишлаб чиқариш ва кадрларга оид, ташкилий ва хўжалик масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.
Стратегик қарор мақсадга эришишда муҳим аҳамиятга эга. У юқори бошқарув органлари томонидан туб ва истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадларида қабул қилинади. Бундай дастурларга:
-Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.
-Рақобат муҳитини шакллантириш.
-Чуқур таркибий ўзгаришларга эришиш.
-Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш каби дастурлар мисол бўла олади.
Тактик қарорлар мақсадга эришишнинг восита ва усуллари хусусидаги жорий, тезкор қарорлардир.. Масалан:
-Корхона, фирманинг жорий режаларини тузиш ва жорий қилиш.
-Кадрлар масаласини ҳал қилиш ва ҳ.к.
Мазкур қарорлар юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари томонидан узоғи билан икки йилгача бўлган муддатга қабул қилинади.
Умумий қарорлар бир хил муаммога дахлдор бўлиб, барча бўғинлар учун бирдек амал қилади. Масалан, иш кунининг бошланиши ва тугаши, тушлик вақти, иш ҳақини тўлаш муддатлари ва бошқа танаффуслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |