Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Менежмент қонунлари, иқтисодий қонунлар, умумий фалсафий қонунлар
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
13.4. Менежмент қонунлари, иқтисодий қонунлар, умумий фалсафий қонунлар.
Менежмент қонунлари. Менежмент қонун ва қонуниятлари ўз моҳиятига кўра объектив жараён ҳисобланади. “Қонун” ва “қонуният”ни умумий ва хусусий тушунчаларга киритиш мумкин. “Қонун” умумий тушунча бўлса, қонуният унинг бир қисми ҳисобланади. Иқтисодий қонун ва қонуниятлар инсон онги ва савиясидан ташқарида амал қилади. Инсон уни тўғри тушуниши ва ундан ўз фаолиятида оқилона фойдаланиши лозим. Бозор иқтисодиёти тизими уни тўғри тушуниш ва ундан оқилона фойдаланишни талаб қилади. Менежментнинг қуйидаги қонунлари мавжуд: -ихтисослаштириш қонуни; -интеграция қонуни; -марказлаштириш қонуни; -демократизациялаш қонуни; -вақт қонуни (вақтни иқтисод қилиш қонуни). Ихтисослаштириш қонунининг моҳияти шундаки, корхонани бошқариш маълум миқдордаги бошқарувчилар, раҳбарлар томонидан амалга оширилади. Улар ўз фаолиятлари жараёнида меҳнат тақсимоти асосида ўзига хос қуйидаги функциялар бўйича (режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, фаоллаштириш, назорат), меҳнат воситалари бўйича (ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш усуллари), функцияларни бажариш ҳажми ва меҳнатга бўлган талаб бўйича (бўлим раҳбарлари ва унга бўйсунувчилар), менежмент ваколати бўйича (менежмент даражаси, ҳуқуқи, масъулияти ва бошқалар) амалга оширади. Менежмент тизимида ҳар хил функциялар тақсимоти мавжуд бўлади. Хусусан корхонани бошқаришнинг умумий вазифалари- ишлаб чиқариш жараёни, молия, сотиб олиш, сотиш, маркетинг, кадрларни ўқитиш, илмий фаолият, ахборотлар тизимини бошқариш кабилар мавжуд бўлади. Бу ўз навбатида бошқаришнинг ихтисослашуви бўлиб, улар ёрдамида бошқаришнинг самарадорлиги таъминланади. Менежментнинг ихтисослашган функциялари шу соҳани билган тажрибали ва малакали ходимлар томонидан амалга оширилади. Интеграция қонуни - бу объектив қонун бўлиб, менежмент барча бошқарувчи ходимлар фаолиятини интеграцияси асосида амалга оширишни кўрсатади. Бундай эҳтиёж ишлаб чиқариш ва бошқаришга бўлган талабдан келиб чиқади ва амалга оширилади. Менежментнинг интеграцияси унинг қуйидаги таркибий қисмлари ёрдамида намоён бўлади: Мақсад - бошқаришнинг интеграцион омили сифатида; Менежмент механизми-баланслашган усули ва менежмент жараёни сифатида; Структуравий бўлинмалар ва уларнинг функцияларини мувофиқлаштириш сифатида; Ахборотлар билан таъминлаш-менежмент бўлинмалари ўртасида боғланиш сифатида. Менежментнинг марказлаштириш қонуни. Бу қонун марказдан ва қуйидан бошқаришнинг оптимал (энг қулай) вариантини топишни талаб этади. Бу қонун бир томондан марказдан, яъни юқоридан пастга, иккинчи томондан пастдан юқорига менежмент жараёнини ўзида акс эттиради. Бошқаришнинг объектив тизими марказлаштирилган шаклда бўлади. Масалан, биологияда биринчи тизим фаолият кўрсатиши учун марказ, яъни мия ишлаши керак. Корхонани бошқаришда, муҳим қарорлар қабул қилишда вакилликнинг аксарият қисмини ўз зиммасига оладиган бошқарув тизими марказлашган бошқарув деб аталади. Корхонани бошқариш ваколатлари асосан қуйи бошқарув органларига берилган бўлса, буни марказлашмаган яъни қуйидан бошқарув дейилади. Марказлашган бошқарувнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: 1.Ихтисослашган бошқарув хизматининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкони туғилади. 2.Ҳаракатнинг ягона келишилган тартиби таъминланади. 3.Менежмент меҳнати билим ва тажрибадан унумлироқ фойдаланиш имконини беради. Қуйидан бошқаришнинг афзалликлари қуйидагилар: 1. Муаммони яхшироқ биладиган раҳбар томонидан қарор қабул қилиш имкони туғилади. 2. Йирик корхоналарни ахборотлар ҳажми кўплиги сабабли бошқариш ва менежмент қарорларини ишлаб чиқиш қийинлашади. 3. Қуйидан бошқариш раҳбарлик лавозимидаги шахснинг масъулиятини оширади, ўзига нисбатан талабчанлик кучаяди ва ўз иш жойида мустаҳкам бўлиш имконини беради. Демократизациялаш қонуни. Менежмент самарадорлиги одамлар манфаатига мос тушадиган бўлишини таъминлаши лозим. Манфаатдор ҳар бир шахс, бошқарув ходими меҳнат жамоаси учун хос бўлган жараён ҳисобланади. Бу эса бошқариш жараёнини нафақат малакали, қолаверса демократия бўлганда таъминланади. Бу қонун моҳиятига кўра жамоада одамларнинг бир-бирига бўлган ўзаро муносабатини акс эттиради, яъни раҳбар ва бўйсунувчилар ўртасидаги ўзаро алоқани акс эттиради. Вақт қонуни (вақтни иқтисод қилиш қонуни) - бу бозор иқтисодиётининг муҳим қонунидир. Вақт иқтисодий категория бўлиб, унинг қадр-қиммати корхона фаолиятининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади, жумладан, ишлаб чиқариш тезлиги, капитал айланмаси, меҳнат унумдорлиги, меҳнат қуролларидан фойдаланиш харажатлари ва бошқалар. Менежментнинг асосини объектив иытисодий, ижтимоий ва бошыа қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил қилади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган ҳолда хўжулик раҳбарлари республика халқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайди. Менежмент жамият қонунлари тизимига асосланади. Назарий жиҳатдан тушунмай ва асосланмаган ҳолда бирорта йирик амалий масала ҳал этилиши мумкин эмас. Назария янгиланишнинг муҳим усулидир. Фан эса, воқелик ҳақидаги объектив билимларни ўрганиш ва тартибга солишга қаратилгандир. Билимларни тартибга солиниши қонунларда ифодаланади. Қонун-фалсафий категория бўлиб, бутун борлиқ ва ундаги воқеаларнинг барқарор, такрорланувчан алоқаси ва муносабатини, ҳодисалар юз беришининг аниқ тартибда бўлишига олиб келувчи томонларини акс эттиради. Қонунларни билиш ривожланишнинг объектив йўналишларини аниқлаш, амалий вазифаларни ҳал этиш имконини беради. Шу сабабли иқтисодиётни бошқариш қонунларни билиш, уларни амалда моҳирлик билан қўллай олишга асосланиши керак. Иқтисодиётни бошқаришда қонунлардан қанчалик тўлиқ ва изчил фойдаланилса, меҳнат сарфи шунчалик самарали бўлади. Ва, аксинча, менежмент жараёнида иқтисодий қонунларни ҳисобга олмаслик жамият учун кутилмаган, салбий оқибатларга олиб келади. Шу сабабли менежмент қонунларини ўрганишда фақат амал қилишни эмас, балки менежмент жараёнида онгли равишда қўлланилишини ҳам кўзда тутиш лозим. Бошқарув қонунларидан онгли равишда фойдаланиш, кўп жиҳатдан уларни ўрганиш билан боғлиқ. Қонунлар қанчалик чуқур ўрганилса, улардан амалда тўғри фойдаланиш имкониятлари ортади. Лекин менежмент қонунларини билиш, уларни аниқ амалиётда муваффақиятли қўллаш учун кафолат бўла олмайди. Қонунлардан фойдаланишда назария амалиётдан ажралиб қолиши фойдасиздир. Демак, қонунлардан фойдаланиш уларни билиш, тушуниш, амалда ўз вақтида ва тўғри қўллай олишга боғлиқ экан. Бу менежмент самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи омилдир. Иқтисодий қонунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий элементлари ва босқичлари қуйидаги чизмада акс эттирилган: Иқтисодий қонунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий элементлари ва босқичлари қуйидаги чизмада акс эттирилган: Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling