Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Ишлаб чиқаришни ташкил этишда инсон фаолиятини бошқариш зарурияти ва аҳамияти


Download 1.13 Mb.
bet125/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

13.2. Ишлаб чиқаришни ташкил этишда инсон фаолиятини бошқариш зарурияти ва аҳамияти.

Агробизнес корхоналарида менежментнинг асосий вазифаси жамият ривожланишининг объектив қонунлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ва менежмент амалиётини умумлаштириш асосида агроиқтисодиётни самарали бошқариш учун зарур бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Ҳар қандай давлат мустаҳкам, ҳар томонлама асосланган бошқарувга, мамлакатда ишлаб чиқаришини ва иқтисодий ўсишни йўлга қўйишга зарурат сезади. Бу вазифаларни юқори малакали, бошқарув қонун-қоидаларини мукаммал биладиган профессионал бошқарувчилар, менежерлар олиб борадилар.


Агробизнес корхона ва ташкилотларнинг бошқарув тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш талаб этилади. Корхона ва ташкилотларнинг самарали ишлашини малакали раҳбар ходимлар таъминлайди.
Менежментнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил этади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган ҳолда хўжалик раҳбарлари қишлоқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар.
Агробизнес корхоналарида менежмент бутун бошқарув тизимининг узлуксиз фаолиятини ўзида акс этдиради. У меҳнат жараёнининг барча хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараёнини технология (қандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи назаридан тавсифлаш мумкин. Қишлоқ хўжалигида менежмент жараёнини тўрт қисмга ажратиш мумкин: техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий. Техникавий жиҳатдан бу маҳсулот етиштиришни бошқариш, ишлаб чиқаришда-бу ишлаб чиқаришни ташкил этиш, яъни бўлинма, корхоналар ўзаро таъсирини бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш кучи ва бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, ижтимоий жиҳатдан-бу меҳнат жамоаси ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир. Менежмент жараёнининг технологияси ходимлар томонидан бажариладиган операция ва амаллардан иборатдир.
Агробизнес корхоналарида менежмент жараёнини бир неча даврларга бўлиш мумкин. Жумладан, мақсад қўйиш, ахборот фаолияти, таҳлилий фаолият, бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ҳаракатлар вариантларини танлаш.
Агробизнес корхоналарида бошқарув операциялари – раҳбар ва бошқарув аппаратининг оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида менежмент жараёни ташкил топади. Масалан, таҳлилий фаолият учун корхонанинг йиллик ва ойлик ҳисоботларини олиш, улар асосида тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни менежмент жараёнига татбиқ қилиш лозим. Менежмент жараёнини амалга ошириш воситаларига энг аввало ахборотни киритиш лозим. Бошқарув операцияларининг катта қисми ахборот билан ишлашдан иборатдир. Бошқарув аппарати ишида кенг қўлланиладиган техника воситалари ҳам шулар жумласига киради. Булар ахборот олиш ва қайта ишлаш воситалари ва анъанавий ташкилий техника воситаларидир. Бошқарув операциясини амалга ошириш усуллари–ахборот-таҳлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахборот-таҳлил фаолияти ахборот йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва қайта ишлаш, таҳлил, ҳисоб, қарорлар вариантларини ишлаб чиқишдан иборат; ташкилий фаолиятга–тушунтириш, ишонтириш, рағбатлантириш ва вазифаларни тақсимлаш усуллари, фаолиятни назорат қилиш, мажбурлаш ва ҳисоб–китоблар киради. Корхонада менежер учун фақат нимани қандай қилишни ҳал этиш эмас, балки ташкил этиш, қизиқтириш, ишонтириш, тушунтириш, назорат қилиш ҳам зарур. Айни шу операциялар йиғиндисидан раҳбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади.
Шундай қилиб, агробизнес корхоналарида менежмент жараёни раҳбар ва бошқарув аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли ҳаракат қилишидир. Бошқарув фаолиятини амалга ошириш тартибига кўра, уни бир неча босқичларга бўлиш мумкин. Булар: мақсад, вазият, муаммо, қарор қабул қилишдан иборатдир(3.30).


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling