Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яйлов аквакультураси
Балиқ овлаш: муаян балиқ ресурсига эришишга йўналтирилган барча фаолият турларининг йиғиндиси ёки доираси. У жой (масалан, Амударё ёнидаги кўл ёки сув омбори), мақсадли ресурс (карп, лаққа), фойдаланиладиган технологиялар (тўрлар, қармоқлар), ижтимоий хусусиятлар (масалан, ҳунармандчилик ёки саноат), мақсад (тижорат ёки спорт, ҳавоскорлик), шунингдек мавсум билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Яйлов аквакультураси: заҳираларни тўлдириш ёки сув организмларининг битта ёки ундан ортиқ турларни сақлаб туриш ёхуд умумий ишлаб чиқариш ёки балиқчилик тармоғи алоҳида унсурларини ишлаб чиқаришнинг табиий шароитларда сақланиб туриладиган даражадан юқори даражасига эришишга йўналтирилган фаолият. Шу нуқтаи назардан, яйлов аквакультураси янги турни жорий этиш шаклида балиқлар сонини ошириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш, маҳсулдор қилиш, атроф муҳит шароитларини яхшилаш, ҳаёт кечириш шароитларини яхшилаш ва сув ҳавзаларини ўзгартириш, тур таркибини ўзгартириш, шу жумладан кераксиз организмларни тугатиш ёки танланган турлардан сунъий фаунани яратиш, шунингдек жорий этилган турларда генетик ўзгаришларга йўналтирилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдалашнинг яна бир йўналиши бу балиқларни қафасларда (садок) етиштириш. Қафас– қўзғалмас ёки сузувчи, ён деворлари тўр билан ўралган, қимматбаҳо турдаги балиқларни сақлаш ва интенсив йўл билан ўстиришга мўлжаллаб ҳовуз, сув омбори, кўл ёки дарёга ўрнатиш хисобига ташкил қилинган сунъий ҳавза. Бошқача айтганда қафас – ҳавзанинг тўрлар билан туби ва ёнларидан ўраб олинган, оддийлигига қарамасдан, қафасларда балиқ етиштириш – бу юқори технологик балиқ етиштириш бўлиб, ҳосилдорлик 50 –200 кг\м3 ни ташкил қилади. Балиқ турлари: совуқ сувларда – рангдор (радужная) хонбалиқ ва дарё хонбалиғи; илиқ сувларда – канал лаққаси ва бошқа лаққа турлари, осётрлар, карп ҳамда табиий шароитимизга мос регионларда етиштирилувчи окунлар турига кирувчи балиқлардир. Республикада ихтисослаштирилган баликчилик кластерлари ташкил этилади. Ушбу кластерлар инкубация цехи, чавок ва товар балик етиштириш, юкори оксилга бой балик еми, кайта ишлаш ва саклаш каби жараёнларни комплекс камраб олади. Ушбу баликчилик кластерларининг йиллик балик етиштириш куввати камида 50 тонна булган такдирда улар 2019 йил 1 январдан бошлаб дастлабки уч йил давомида барча соликлар ва давлат максадли жамгармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади. Карор билан манфаатдор вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 февралга кадар муддатда салохиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари хамда ер майдонларини аниклаб, 2019-2021 йилларда баликчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойихасини тасдиклаш учун Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритиши белгилаб куйилди. Таъкидланишича, эндиликда узлуксиз сув таъминлаш имконияти булган сунъий сув хавза майдонлари мавжуд булган баликчилик хужаликларини боскичма-боскич интенсив усулда балик етиштиришга ихтисослаштириш чоралари курилади Карор билан манфаатдор вазирлик ва идоралар 2019 йил 1 февралга кадар муддатда салохиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари хамда ер майдонларини аниклаб, 2019-2021 йилларда баликчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойихасини тасдиклаш учун Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига киритиши белгилаб куйилди. Таъкидланишича, эндиликда узлуксиз сув таъминлаш имконияти булган сунъий сув хавза майдонлари мавжуд булган баликчилик хужаликларини боскичма-боскич интенсив усулда балик етиштиришга ихтисослаштириш чоралари курилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling