Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Асаларичилик иқтисодиёти ва бошқаруви
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
12.9. Асаларичилик иқтисодиёти ва бошқаруви.
Асаларичилик тармоғидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2017 йилда. ПҚ-3327 сонли “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.Асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш кўзда тутилди. Ушбу қарорга мувофиқ “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси ташкил этилди.“Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг асосий вазифалари этиб асал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, асалари пакетлари етиштириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, асал етиштириш жараёнига илмий асосланган усуллар ва замонавий технологияларни жорий этиш белгилаб қўйилди. Уюшманинг буюртманомасига асосан асаларичилик хўжаликларига – Уюшма аъзоларига асалари оилаларини асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудлари, табиий пичанзор ва яйловлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланишга бепул берилади. 2023 йилнинг 1 январигача белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасига аъзо ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли материаллар (маҳсулот), асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумпарда ва мум маҳсулотлари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасини жойлаштириш учун ижара ҳақини “ноль” ставкада белгилаган ҳолда зарур бино ажратилишини таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмасининг буюртманомаларига биноан асаларичилик тармоғида ишлашга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминланади. Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар беришни (муддатини узайтиришни), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминланади. 2016 йилга келиб республикамизда асаларичилик соҳасида 12 мингдан ортиқ тадбиркор фаолият кўрсатмоқда. Асаларичилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Акциядорлик-тижорат “Алоқабанк” (кейинги ўринларда АТ “Алоқабанк” деб аталади) томонидан 30 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. Аҳолининг асал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида жорий йилда 12 минг тонна асал етиштирилди. Бу 2015 йилга нисбатан 1,2 марта кўпдир. Асал ишлаб чиқариш бўйича мавжуд имкониятлардан самарасиз фойдаланиш асаларичилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада асалари оилаларининг маҳсулдорлиги 20 килограммдан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан ҳам пастдир. Асаларичилик соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, асал етиштиришнинг замонавий технологияларини кенг жорий этиш ва юқори технологик усулларидан фойдаланишни ташкил этиш керак.. Асаларичилик хўжаликлари томонидан асал йиғиш мавсуми давомида ўрмон фонди ерларидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан (давлат қўриқхоналари, биосфера резерватининг қўриқланадиган зонасидан ташқари), тоғ ва тоғолди ҳудудларидан, табиий пичанзор ва яйловлардан ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади. Ушбу қарорга мувофиқ асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача етказиш назарда тутилган. Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши асаларичиликнинг барча соҳасини қамраб олган ҳолда, унинг жадал ривожланишини таъминловчи ягона бошқарув тизимини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, асал етиштириш ҳажмларини кескин кўпайтириш, республика аҳолисининг асал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради. Асаларичилик сохасининг асосий махсулоти асал ҳисобланиб, соҳадан иккиламчи махсулот сифатида қуйидагилар олинади: асалари сути, перга, асалари захари, прополис, асалари муми, ушбу махсулотларнинг халқ хўжалигида ахамияти жуда юқоридир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси томонидан 2009 йил 3 мартда 03/1-348 сонли ―Республикада 2009-2011 йилларда асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар‖ дастури ишлаб чиқилди ва шу дастурга биноан соҳада бир қанча асаларичилик субъектлари ташкил этилиб, асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, аҳолини асал ва асал маҳсулотлари билан таъминлаб халқ эҳтиѐжини қондиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Асалари оилалари кўпайтирилса ўсимликларнинг биологик хилма- ҳиллиги сақланади, табиатдан барқарор фойдаланиш йўлга қўйилади, тоғ олди ва тоғ қишлоқларида яшовчи аҳоли иш билан таъминланади, ноѐб ўсимликлар тури сақланади, экалогия яхшиланади, асаларилар ѐрдамида ўсимликлар чангланиб ҳосилдорлик оширилади. Асалариларнинг экинларни чанглатиш хусусияти ҳаммага маълум.Чангланиш шунингдек мевали дарахтлар (ўрик, олма, нок, олча, гилос, олхўри,шафтоли,) резавор мевалар, сабзавот экинлари( бодринг, пиѐз, карам, шолғом, редиска ва бошқа) ларнинг шу билан бирга ѐпиқ тубли шароитдаги ўсимликларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун ҳам зарурдир. Асалариларнинг чанглатиши натижасида ғўза гулини асаларилар чанглатганда пахта хосилдорлиги 27,9 % га, резавор- мева ҳосили 50-60 % га ортади. Беда уруғи уч баробар кўпайди,пахта толасининг пишиб етилиши тезлашади,сифати яхшиланади. Кўпгина олимларнинг маълумотларига кўра ўсимликларни асаларилар ѐрдамида чанглатиш беда ҳосилини 180-250 % гача, кунгабоқарни 40-50 % гача, қора буғдойни 1,5 мартагача, карам, шолғом, пиѐзни 30- 40 %, зиғирни 27 % гача, резовар мева ҳосили 50-60 % га оширади. Бир мавсумда 1 та она ари оиласидан 20-30 кг асал, 3-5 кг гул чангиси, 2-3 кг перга, 200-300 гр праполис, 300-500 гр ари сути, 4-6 гр ари захари,3-4кг мум олиш мумкин. Ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишда ҳашоротларнинг чанглатиш фаолияти катта аҳамиятга эга. Агар чанглатувчи ҳашоротлар бўлмаганида ўсимликларнинг кўп турлари ер юзида юқ бўлиб кетарди. Кейинги вақтларда қишлоқ хўжалигида ҳар хил заҳарли химикатларни кўркўрона қўллаш ҳашоротлар дунѐсидан биологик мувозанатининг бузилишига олиб келди. Натижада табиий чанглатувчи ҳашоротларнинг тури, сони камайди ва асалариларнинг чанглатишдаги роли янада ортди. Хонаки асалариларни ишлатиб биз ўсимликларни чанглатиш жараѐнига тартибга солишимиз мумкин. Табиий чанглатувчи ҳашоротлардан асалариларнинг афзаллиги шундаки, улар политроф, яъни чанг ва нектар йиғиш учун ҳамма хил ўсимликларга қатнайди. Ҳар хил зараркунандаларга қарши ишлатиладиган заҳарли химикатларни асалариларнинг заҳарланиши асаларичилик сохасини ривожига катта зиѐн келтирмоқда.Бунга сабаб ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахасислари билан асаларичилик мутахасислари ўртасида етарли алоқанинг йўқлигидир. Чанглатишдаги юқори даражадаги кўрсатгичларга эришган асосий шартлардан бири аризорларни чанглатадиган майдонга яқин қўйиш ва асалариларнинг бу ерга учиб келадиган йўлида тўсиқларнинг камроқ бўлишидир Ўсимликларнинг асаларичиликдаги аҳамияти уларнинг ширадорлиги билан фарқланади, яъни ўсимликларнинг умумий эгаллаб турган майдони 1м 2 даги 83 ўсимликларнинг зичлиги, битта ўсимликдаги гулларнинг ўртача сони, битта гулнинг таркибидаги шира ва қанд миқдорига қараб белгиланади. Республикамиз иссиқ иқлим шароити ва серасал ўсимлик турларининг кўплиги билан бошқа Давлатлардан ажралиб туради, бу эса ўз навбатида соҳани ривожлантиришда мухим ахамият касб этади. Асалари оилаларини Республика бўйича 200-250 мингтагача етказиш имконияти мавжуд. Чанглатишда асаларилардан муваффаққиятли фойдаланиш учун соғлом, кучли асалари оиласи чанглатиш керак бўлган жойга олиб чиқишдан 12-14 кун олдин оилада 5-6 та наслли ром бўлиб ундаги наслни боқишга етадиган асалари бўлиши керак. Чанглатишдаги юқори даражадаги кўрсаткичларга эришган асосий шартлардан бири бу аризорни чанглатадиган майдонга яқин қўйиш ва асаларининг бу ерга учиб келадиган йўлида тўсиқларнинг камроқ бўлишидир. Табиий (дарѐ, кўл, қирлар) ва сунъий (қурилишлар, дарахтлар заҳарли газлар, корхоналар тутуни, химиявий чиқиндилар) тўсиқлар қанчалик кам бўлса, асаларилар шунча тез жойига бориб жойлайди, тўсиқлардан учиб ўтишига камроқ қувват сарфлайди, уларнингишлаш шароити хавфсизроқ бўлади. Ўсимликларни асаларилар чанглатиши натижасида маҳсулдорлигини оширишда асалариларга бир қанча усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: асалариларни хохлаган ўсимликка боришина таъминлаш учун қўлланиладиган усулардан бири бу уларни ўргатишдир, яъни уларда маълум бир ўсимликка бориш рефлексини ишлаб чиқиш.Бунинг учун тайѐрланган шарбатга (1 қисм қанд, 2 қисм сув) белгиланган ўсимликдан олинган янги гулни солиш ва тун бўйи шу шарбатда қолдириш керак. Эрталаб асаларилар ҳали учиб чиқармасларидан олдин ҳар оилага 200 г ҳисобидан шу шарбатдан охурларга қуйилади. Шундай қилиб, ўсимликларни асаларилар ѐрдамида чанглатиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Республикамизда етиштирилаѐтган стратегик аҳамиятга эга бўлган пахта , ғалла ва бундан ташқари полиз ва резавор экинларни ҳосилдорлигини асаларилар ѐрдамида чанглатиш натижасида уларнинг ҳосилдорлигини оширишга эришиш муҳим аҳамият касб этади. Республикамизда асаларичиликни ривожлантириш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, асаларичилик хўжаликлари сони 2011 йилга нисбатан 2016 йилга келиб 216,0 фоизга кўпайиб, асал маҳсулоти ишлаб чиқарилиш 405,3 фоизга кўпайган. Жорий йилнинг 1 август ҳолатига жами 829 та субъект, шу жумладан, 468 та шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, 321 та асаларичилик фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бундан ташқари 30 та корхона ва ташкилотларда асаларичилик фаолияти йўлга қўйилди. Вилоятларда нектарга бой бўлган Фацелия ўсимлигини кўпайтириш мақсадида жами 18 гектардан ортиқ майдонда экиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, асалари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида қурғоқчиликка чидамли, нектарга бой дарахт ва бута ўсимликлари (жийда, япон сафораси, юлғун, наъматак ва липа) кўчатларини йўл ёқалари, истироҳат боғлари ва ўрмон фонди ерларига экиш ишлари бошланди. Асаларичилик-наслчилик хўжаликлари томонидан асалари зотларини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида жами 3000 дона наслли она асалари келтирилди. Республикамиз ички бозорларида ҳар йили ишлаб чиқарилган асал маҳсулотларининг ўртача 55-60 фоизи сотилмоқда. Қолган 40-45 фоизи (3500-4000 тонна) асаларичилар қўлида сотилмасдан қолмоқда. Бу ҳолат асаларичиликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Республикамиз ички бозорларида эҳтиёждан ошиқча бўлган асал маҳсулотларини халқаро талаблар даражасида қадоқланган ҳолда хорижий мамлакатларга экспорт қилишни йўлга қўйиш лозим. Ўзбекистон иқлим шароитининг қулайлигини ҳамда асаларичилик соҳасида шуғулланиб келаётган асаларичиларнинг кўп йиллик тажриба ва малакаларини инобатга олиб ҳорижий давлатлар талабига кўра асалари пакетларини ишлаб чиқаришни кўпайтириб, экспорт қилишни йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун ички имкониятлардан келиб чиқиб, марказлашган ҳолда Россия, Қозоғистон ҳамда Европа давлатларибилан (Дания, Финландия, Швеция, Норвегия ва бошқа давлатлар) қишлоқ хўжалиги экинларини чанглатиш учун асалари пакетларини экспорт қилишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун: 2018 йилдан бошлаб, иқлим шароитини ҳисобга олиб 4 та алоҳида махсус "изоляция қилинган" ҳудудларда (Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида) асалари пакетларини етиштирувчи асаларичилик хўжаликларини (питомниклар) ташкил этиш лозим. Асалари пакетларини етиштирувчи асаларичилик хўжаликларига ўрмон хўжаликларига қарашли ўрмон фонди ерларидан 20-30 км радиусли, бошқа асалари зотлари билан аралашиб кетмасдан, уларни парвариш қилиш учун алоҳида ҳудудлар ажратиб бериш мақсадга мувофиқ. Асаларичилик соҳасини ривожлантириш йўллари: 1. Асаларичиликда маҳаллий асалари популяцияси генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш ва асаларичилик субеъктларини зотдор асалари оилари билан таъминлаш мақсадида, асаларичилик билан шуғулланадиган йирик фермер хўжаликлари негизида ҳар бир вилоятда 2-3 тадан наслли асаларичилик фермер хўжалиги ташкил этиш ва уларни сертификат билан таъминлаш. 2. Ҳар йили ўртача 35-40 минг дона асалари қутиси талаб этилишини инобатга олиб, Республикадаги мавжуд асалари жиҳозлари ишлаб чиқарувчи цехларни (об-ҳавонинг иссиқ ва совуқ пайтларида ҳам ўз ҳолатини ўзгартирмайдиган ва ўзидан ёқимсиз ҳид чиқармайдиган) 4-5 минг куб. метр экологик тоза ёғоч (сосна, ель дарахти) материаллари билан, керакли миқдорда таъминлашни ва уни четдан келтиришни амалга ошириш. 3. Чорвачилик учун зарур такрорий экинлардан перко, рапс, жавдар каби сервитамин экинларни кўпроқ экиш: эрта баҳорда асаларилар учун гулшира ва гулчанги берувчи ўсимликлар ҳисобланиб, қўшимча асал ишлаб чиқаришга замин яратади. Буғдойдан бўшаган ерларга тез пишар кунгабоқар навларини экиш ҳам ёз-куз ойларида асал тўплаш учун асосий омил ҳисобланади. 4. Асалари оиласи маҳсулдорлигини оширишнинг имкониятларидан яна бири йилнинг мавсумига қараб, асалари оилаларини кўчиришни режа асосида ташкил қилиб, уларнинг технологик карталарини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 5. Республикадаги барча йирик асаларичилик фермер хўжаликларида олинган асалнинг ҳисоб-китобларини тўғри олиб бориш ва асал маҳсулотларини экспортга чиқаришни ташкил этиб, асаларичиларини моддий томондан қўллаб қувватлаш. 6. Ўрмон хўжалигида асаларичиликни 30-40 фоизга кўпайтиришни йўлга қўйиш ҳисобига, асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, республикадаги пахтачилик, боғдорчилик, полиз ва бошқа экинлар билан шуғулланувчи фермер хўжаликларига асаларичилик субъектларини бириктириш ҳисобига экинларни асалари билан чанглатиш натижасида, уларнинг ҳосилдорлигини оширишни ташкил этиш лозим. 7. Олий мажлис томонидан "Асаларичилик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тезроқ тайёрлаш ва уни ишлаб чиқиш лозим. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling