Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Қарамолчилик иқтисодиёти ва бошқарув


Download 1.13 Mb.
bet115/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

12.4. Қарамолчилик иқтисодиёти ва бошқарув
Корамолчилик кайси шаклдаги корхонада ривожлантирилишидан катьий назар маълум бир махсулот тури: гўшт, сут ёки наслли моллар етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиши шарт. Шундагина корамолчилик махсулотлари етиштириш учун энг кулай шарт-шароитларга, яъни компьютер технологияси ва генмуҳандислик ютуқларини жорий этишга қулай имконият вужудга келади, тармокка тегишли фан-техника тараққиёти амалга оширилади. Бу эса рақобатбардош махсулот етиштиришни кескин кўпайтиришга, махсулот бирлиги хисобига тўгри келадиган мехнат ва моддий пул харажатларини камайтириш имконини яратиб, ишлаб чикариш самарадорлигини ўстиришга олиб келади.
Давлат ва хар хил шаклдаги кишлок хужалик корхоналари тасарруфида булган корамолчилик фермер хўжаликларида ишлаб чикаришни ташкил этишда ички хужалик хисоби шартларига тўлиқ амал килишлари максадга мувофикдир. Хусусий корамолчилик фермалари эса тўлиқ хужалик хисобида фаолият кўрсатадилар.
Турли хил мулкчилик тасарруфида булган корамолчилик фермалари ва фермер хўжаликларида ишлаб чикариш муносабатларини ўрнатишда, уларни ихтисослаштириш ва ҳажмларини илмий асосланган меъёрларда ташкил этиш керак. Ихтисослаштиришнинг иктисодий асосини тармоқда етиштирилган товар махсулотларининг таркиби, технологик жихатдан эса махсулдор пода таркибидаги сигирлар салмоги ташкил этади.
Таъкидлаш лозимки, хар бир кишлок хўжалик корхонасида фермалар хажмини белгилашда ер майдонларининг жойлашуви, ем-хашак базасининг аҳволини, маҳсулотларни кайта ишлаш имкониятларини ва бошка омилларни чукур тахлил килиб хулоса чикариш лозим.
Қорамолчиликнинг барча йўналишларида уларнинг самарадорлигини таъминлаш омилларидан бири, бу уларни корхона ҳудудида жойлаштиришдир. Қорамоллар ўз табиатига кўра кўп озиқланадиган хайвонлар қаторига кирадилар. Шунинг учун уларни жойлаштиришда ем-хашак майдонларига яқин бўлиши эътиборга олиниши шарт.
Шунингдек қорамолчиликдан олинадиган махсулотлар айникса сут махсулотлари тез бузулувчанлиги туфайли кайта ишлашни талаб этадиган махсулотлар турига киради. Уларни ташиш, кайта ишлаш, саклаш ва тайёр махсулотларни қадоқланган сут, каймок, сузма, сариёг, сир, пишлоқ, музкаймок ва хоказолар шаклига келтириш учун анчагина техника воситалари ва иш кучи талаб килиниши тармокни режалаштиришда эътибордан четда қолмаслиги шарт.
Корамолчиликни хусусийлаштириш ва айникса фермер хўжаликларини ташкил этишда 30 шартли бош мол ҳажмида ўта кичик хўжаликларини ташкил этиш тармоқда бир катор кутилмаган салбий холатларга олиб келди, жумладан ўта кичик хўжаликларда ем-хашак базасини талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, омухта озиқаларнинг кўп кисмини хусусий сектордан сотиб олиниши натижасида, сигирлар тўла қийматли озиқланмаганлигини улардан соғиб олинадиган сут махсулоти камайиб, ўз навбатида сутнинг таннархини ошириб юборди. Бу бозорда сутнинг харид нархини ўсишига
олиб келди ва ахолининг даромади паст катламини энг арзон истеъмол махсулотларидан бири бўлган сут ва сут махсулотлари истеъмол килишини меъёридан 1,5-2,0 мартага пасайтириб юборди.
Сут корамолчилигини жадал ривожлантиришнинг энг мухим шарт-шароитларидан бири бу - сигирлар махсулдорлигини генетик омиллар асосида оширишдир. Бу шарт-шароитлар чорва молларини янада яхшироқ асраш ва бокиш, меъёрда белгиланган сифатли тўйимли ем-хашак мавжуд бўлиши, сут согиш асбоб-ускуналарини тендер усулида танлаб олиш ва сут согиш технологиясига биноан согишни цех технологияси асосида ташкил этиш, ферма ходимлари учун қулай санитария-гигиена ва маиший хизмат шароитларини яратиш, мехнатни ташкил этиш ва махсулот етиштиришда илгор усулларини жорий этиш йўллари билан вужудга келтирилади.
Подани такрор ишлаб чикариш чорва моллар таркибини хусусан махсулдор молларни доимо янгиланиб туришини, подадан чикариладиган молларни ёш, юкори махсулдор моллар билан алмаштириб турилишини такозо килади. Подани такрор ишлаб чикариш насл олиш, ёш молларни ўстириш, уларни подадаги қариган, кам махсулдор моллар ўрнига ўтказиш ишларини ўз ичига олади. Қорамолчиликда ишлаб чикаришни жадаллаштириш учун подани такрор ишлаб чикариш, кенгайтирилган холда, молларни кўпайтиришни, подани сифат ва насл жихатдан яхшилашни талаб этади. 2010 йилда мамлакатимизда корамоллар сони 9094 минг бошини ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 12415 минг бошни ташкил этди яъни, 101,9 фоизга ўсган, гўшт ишлаб чикариш 2017 йилда 2016 йилдагига нисбатан 105 фоизга, сут 103 фоизга кўпайган.
Корамолчиликда подани такрор ишлаб чикаришни ташкил этишга қўйилган куйидаги ташкилий-технологик тамойилларга эътибор бериш лозим:
- таналарни ўз вактида кочириш ва биринчи тугишни тезкорлик билан моллар етилган вактида ташкил этишга эришиш;
- сигирлардан энг юкори жадаллик билан фойдаланиш даврини давом этишни белгилаш;
- сигирларнинг қисир қолишига йўл қўймаслик ва уларнинг наслдорлигини ошириш;
- бузоқларни тўла, соғлом сақлаб қолишга эришиш ва подадаги режадан ортикча олинган бузоқларни жадал равишда бокиш;
- моллар зотини ва махсулдорлигини яхшилаш максадида наслчилик ишларини янада такомиллаштириш.
Маълумки, сигирларнинг энг самарали сут бериш даври 10 йил давом этади. Шу давр ичида ҳар йили 10 % соғин сигирларининг кари, махсулот бериши пасайган кисмини алмаштириш тавсия этилади. Айрим ҳолларда алмаштириш 15-20 % ни ташкил этади, у холда сигирлар маҳсулдорлигига караб алмаштириш яна хам тезлашиши мумкин.
Сут корамолчилигини аста-секин компьютер технологияси асосида. махсулот етиштиришга утказиш
Ветеринария хизматлари ва сунъий қочириш хизматларидан фойдаланиш Ўзбекистон республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонунига мувофиқ тартибга солинади. қонунда ветеринария иши, ветеринария хизматининг тузилиши ва уни бошқаришнинг таърифи, ветеринариянинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
Бугун республика ветеринария хизмати унинг ҳудудий бўлимлари ва фермер ҳамда деҳқон хўжаликларига кўрсатаётган хизматларни ҳисобга олганда, чорвачилик инфратузилмасининг энг ривожланган сектори ҳисобланади.
Барча ҳудудларда вилоят ветеринария бошқармалари, туманларда ветеринария бўлимлари мавжуд.
Бошқа давлатлар билан чегарадош ҳудудларда жойлашган хўжаликларда эмлаш ишларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эмлаш препаратлари ветеринария пунктларига қорамол сони кўрсатилган буюртмалар бўйича вилоят ветеринария хизматлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан бепул ажратилмоқда. Эмлаш касаллик турига қараб, бир йилда бир ёки икки марта амалга оширилади ва бириктирилган ҳудуддаги барча чорва молларини қамраб олиши керак. Чорва моллари эгалари шприц ва мутахассис хизматига ҳақ тўлайди.
Ветеринарлар маълумотларига қараганда, ажратилган вакцина деҳқон хўжаликларидаги чорва моллари сони маҳалла қўмиталари томонидан ишончли ҳисобга олинмагани боис кўпинча етмай қолади. натижада чорва молларининг бир қисми эмланмай қолади.
Чорва мол уруғи ветеринария пунктларига “Ўзнаслчилик” корхонасидан махсус дьюар идишларида етказиб берилади. ушбу идишда уруғ идиш сифати ва ҳажмига қараб, 30-80 кун давомида сақланиши мумкин. Ҳар бир сигир икки марта қочирилади (эрталаб ва кечқурун). Агар қочириш самарасиз бўлса, мол эгалари пунктга қайта мурожаат қилади. ҳар йили қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги республика ветеринария хизматига “Ўзнаслхизмат” уюшмаси бўлимлари билан зооветеринария пунктларини уруғ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузишни топширади.
Чорва моллари боқаётган, аммо сунъий қочиришдан фойдаланмаётган фермерларнинг ярмидан кўпи бунга муҳтож эмас, чунки, ўз хўжалигида зотдор буқалари бор. уларнинг 39 фоизи бу услубни қўллашни истамаётганини айтди. 9 фоизи сунъий қочириш пункти фермер хўжалигидан анча олисда жойлашгани боис ундан етарли даражада фойдаланмайди. Фермерларнинг 6 фоизи уруғлантирувчи материал йўқлиги ваяна 5 фоизи хизмат ҳақининг баландлиги ва сифати пастлиги ҳақида гапирди.сўров натижалари шуни кўрсатадики, сунъий қочиришни қўллаш сут соғишни 30 фоизга оширади.
Фермер хўжаликлари чорва молларини “насл-хизмат” вилоят наслчилик хизматлари ёрдамида сотиб олади. Ҳамма чорва моллари ҳам маҳаллий табиий-иқлим шароитига мослашиб кетавермайди, уларга сифатли қарамаслик касалликка чалиниши, маҳсулдорликнинг пасайишига олиб келади. республиканинг 29 туманида чорвачиликни ривожлантириш учун танлаб олинган янги наслчилик хўжаликларини ташкил этиш борасида ишларнинг аҳволи ҳам яхши эмас, олиб борилаётган ташкилий ишлар доимий равишда мутассадди мутахассислар томонидан назорат қилиб боришни тақозо этмоқда
Айни пайтда қатор жамоа чорвачилик хўжаликларида, масалан “Тошкент Аграсаноат”, “Милк-Агро” ва бошқа хўжаликларда муайян наслчилик ишлари амалга оширилмоқда.
Юқорида қайд этилган чораларнинг амалга оширилиши чорвачиликнинг, авваламбор, қорамол парвариш қилиш секторининг маҳсулдорлигини ошириш ва ривожлантиришга хизмат қилади.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling