Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Самара ва самарадорлик тушунчаси, кўрсаткичлари. Корхона фойдаси унинг турлари ва ҳисоблаш тартиби


Download 1.13 Mb.
bet101/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

10.2. Самара ва самарадорлик тушунчаси, кўрсаткичлари. Корхона фойдаси унинг турлари ва ҳисоблаш тартиби.

Агробизнес корхоналари фаолиятини юритишдан мақсад фойда олишга қаратилган бўлади. Ишлаб чиқариш жараёнида сарф харажатларни тежаш ва ялпи ҳосилни ошириб самарадорликни ошириш ҳар бир корхона раҳбарнинг олдига қўйган асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Самара ҳар қандай ишлаб чиқариш фаолияти учун қилинган жонли ва буюмлашган меҳнат натижасидир. Натижа олиш учун моддий ва пул маблағлари шунингдек ишчи кучи сарфланиши ҳисобига эришилади. Бизнингча, самара ҳар қандай фаолиятдан олинган ижобий натижадир. Бу натижани ҳар хил кўринишда талқин қилиш мумкин. Самарани янада кўпайтириш учун кенгайтирилган кўп қиррали тадбирларни қўллаш ҳисобига фойданинг ортиши самарадорлик деб тушуниш мақсдга мувофиқдир. Иқтисодий самарадорлик умумий кўринишда ишлаб чиқаришнинг натижаси деб ифодалаш мумкин.


Мамлакатда тўпланган иқтисодий потенциал, фан ва техниканинг ривожланиши, малакали кадрлар, омманинг фаоллиги, уларни тажрибаси, шунингдек юқори пировард натижаларга омманинг моддий қизиқишининг ўсиши ўсимчилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришини кўпайтиришга шароит яратади, таннархни пасайтириш ва рентабелликни ошириш имкониятларидан оқилона фойдаланишга имкон беради.умий кўринишда ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг самараси шаклида унинг вазифаси – ишлаб чиқаришда бирор бир тадбирни қўллаш натижасида ишлаб чиқаришнинг мақсадини амалга оширувчи пировард маҳсулот юзага чиқади. Бир томондан, у ўз таркибига маълум даврдаги ҳаракатдаги ишлаб чиқариш ресурсларининг моддий натижаси йиғиндисини олади, бошқа томондан – ишлаб чиқаришнинг пировард мақсади фақат бевосита ишлаб чиқарилган моддий бойликларнинг ҳажмида мужассамлашган бўлади.
«Самара»- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари шаклида (натура ва пулда) ишлаб чиқариш ресурси, харажат, фойда тарзида эса иқтисодий, шунингдек ходимларнинг яшаш ва ишлаш шароитини ҳам акс эттирувчи ижтимоий ўсиш бўлиши мумкин.
Лекин самара қанчалик муҳим бўлса ҳам, ўз-ўзидан кишининг меҳнат фаолиятини тўлиқ характерламайди, қандай ресурс (харажат)лар эвазига олинганлигини кўрсатмайди. Бир хил самара турли усул билан, ресурслардан турлича даражада фойдаланиш орқали олинган бўлиши мумкин ва аксинча, бир хил ресурслар турли самара бериши мумкин. Шунинг учун эришилган самарани шу самарани олишда қатнашган ресурслар билан таққослаш зарурияти келиб чиқади(3.18).
Бундан кўринадики, самара(натижа) деб аталган абсолют миқдор билан бир қаторда яна бир абсолют миқдор – қўлланилган ёки истеъмол қилинган ресурсларни(жорий ишлаб чиқариш харажатлари) ҳажмини билиш зарурлигини келтириб чиқаради.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги иқтисодий самаранинг (натижанинг) ресурсларга (харажатларга) нисбати ёки аксинча усул билан аниқланади:
С(н) Р(х)
С= ------; ------- (10.2.1)
Р(х) С(н)..
Ресурслар ва иқтисодий самарадорлик ўртасида маълум бир алоқа мавжуд. Харажатлар икки хил бўлиши мумкин: жонли ва буюмлашган. Жонли меҳнат, асосий ва моддий айланма воситаларнинг абсалют миқдори ресурслар (харажатлар) сифатида, улар миқдорининг камайиши ва уларни тежаш – иқтисодий самара шаклида кўринади.
Самарадорликни энг муҳим қиймат кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:

ЯМ (ЯД, СД, Ф)


1. С = --------------- (10.2.2)
ИХ+е*АФ
бу ерда: С- самарадорлик;
ЯМ- ялпи маҳсулот;
ИХ-ишлаб чиқариш харажатлари;
е-0,15 асосий фондлар иқтисодий самарадорлигининг меъёрий коеффициенти;
АФ-асосий фондлар.
Рентабелликда мутлоқ кўрсаткич – бу фойдадир. Фойда - бу реализация қилиш натижасида олинган соф даромаднинг қисми бўлиб, у маҳсулот сотишдан келадиган маблағдан - сотилган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларни ёки тўла таннарх қийматини чиқариб ташланган қисмига тенг бўлади:
Ф = ПТ-ТТ (10.2.3)
Фойда – бу фақат ишлаб чиқариш жараёнида ташкил топган натижа ҳисобланиб қолмасдан, балки маҳсулотларни сотиш жараёнида эришилган охирги иқтисодий кўрсаткичдир. Энг аввало унда жонли меҳнат харажатлари ифодаланади, чунки унинг асосида ялпи даромад ётади, ходимларнинг жонли меҳнати билан янги маҳсулот яратилади. Меҳнат унумдорлиги қанча юқори бўлса, янгидан яратилган қийматдаги иш ҳақи салмоғи шунча оз бўлади, унинг бир қисми фойдани ташкил қилишга кетади. Фойдада, шунингдек буюмлашган меҳнат харажатларининг самарадорлиги акс этади. Маҳсулот бирлиги ҳисобига тўғри келган моддий харажатлар ва иш ҳақи харажатларининг камайиши, баҳо ўзгармаганда фойдани кўпайтиради ва ниҳоят бу кўрсаткичда маҳсулот сифати намоён бўлади. Фойда бир қатор муҳим иқтисодий вазифаларни бажаради:
1. Ўлчаш вазифаси - фойдадан ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичи сифатида фойдаланилади.
2. Тақсимлаш вазифаси - қўшимча маҳсулотни тақсимлаш воситаси сифатида.
3. Рағбатлантириш вазифаси - иқтисодий рағбатлантириш фондини шакллантириш манбаи сифатида.
Рентабеллик даражасининг ҳар бир фоизи сарфланган бир сўмлик ишлаб чиқариш харажати ҳисобига олинган фойдани билдиради, яъни агарда хўжаликнинг рентабеллик даражаси 73 фоизни ташкил қилса, бу ҳар бир сўмлик моддий ва меҳнат харажати ҳисобига, уларни қоплагандан сўнг 73 сўм фойда кўрганини билдиради.
Фойда меъёри - бу ҳар бир сўмлик асосий ва айланма воситалар қиймати йиғиндисига тўғри келадиган фойда, соф даромаднинг фоиздаги ифодаси кўрсаткичи хисобланади.

Фойда меъёри:


СД, Ф
ФМ = ---------------------------------------------- *100 (10.2.4)
Ас. и/ч. Фонд + Ай. фонд. и/ч.
СД – соф даромад;
Ф – фойда;
Ас. и/ч. Фонд – асосий ишлаб чиқариш фондлари;
Ай. фонд. ўрт. қ. – айланма ишлаб чиқариш фондлари.
Рентабелликни ошириш омиллари деганда энг аввало фойда омиллари тушунилади. Фойда омиллари 2 гуруҳга бўлинади:
1. Маҳсулот ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлган ва субъектив характерга эга бўлган ички омиллар.
2. Маҳсулот ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ва объектив характерга эга бўлган ташқи омиллар.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш қишлоқ хўжалиги тармоғини ва миллий иқтисодиётнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунинг натижасида қуйидагиларга эришилади:
1. Маҳсулот бирлигига меҳнат ва ресурслар қанча кам сарфланса, мавжуд ресурслардан кўпроқ маҳсулот олинади ва улар арзон бўлади.
2. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш катта иқтисодий самара беради. Агар республика бўйича меҳнат унумдорлиги оширилса, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ошади. Шунингдек маҳсулот таннархини тушириш ҳам ялпи фойданинг кўпайишига сабаб бўлади. Асосий ишлаб чиқариш фондларини самарадорлигини ошириш эса капитал қўйилмани камайтиради.
3. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши самарадорлиги қишлоқ хўжалик хом ашёсидан тайёрланадиган озиқ-овқат ва кенг истеъмол буюмларига қўйиладиган баҳоларнинг даражаларига ҳам боғлиқ. Чунки харажат кам бўлса, эркин баҳолар ҳам бозорда пастроқ бўлади.
4. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш хўжаликлар даромадининг кўпайишга ва рентабелликнинг ошишига олиб келади. Қанча кўп сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқарилса ва сотилса, ишлаб чиқарувчиларнинг даромади кўпаяди, кўпроқ ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, меҳнат ҳақини оширишга ва маданий-маиший шароитларга маблағ ажратилади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling