Манзили: Термиз тумани, “Айритом” мфй ҳудуди: 26 гектар, қурилиш ости майдони 77,8 минг кв м Лойиҳа қиймати: 75 млн доллар
Download 55.48 Kb.
|
03 Термиз халқаро савдо маркази муаммолари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 77,8 минг кв.м Лойиҳа қиймати : 75 млн. доллар
- Қуввати
- Экспорт имконияти: 120 млн. доллар
- 3 000 дан ортиқ
- 300 кишилик
- Мавжуд муаммолар ва ечими таклифлар: 1.
- Таклиф
- 10,3 млрд.
- 28,7 млрд.
“Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси тўғрисида Манзили: Термиз тумани, “Айритом” МФЙ Ҳудуди: 26 гектар, қурилиш ости майдони 77,8 минг кв.м Лойиҳа қиймати: 75 млн. доллар, шундан: 55 млн. долл. ўз маблағи; 20 млн. долл. “Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси” кредити Қуввати: йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 10 млн. доллар Ташкил этиладиган иш ўрни: 5 500 та Йиллик бюджетга тушум: 30 млрд. сўм Экспорт имконияти: 120 млн. доллар “Термиз халқаро савдо маркази” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонига асосан Афғонистон билан чегараолди савдони ривожлантириш, экспортчи корхоналар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган. Марказ ҳудудида жами 3 000 дан ортиқ савдо нуқталаридан иборат 4 та савдо комплекси, ҳар бири 300 ўринли меҳмонхона ва ҳостел, қуввати 500 минг тоннага тенг бўлган логистика маркази, 300 кишилик ресторан, тиббий диагностика ва соғломлаштириш маркази, қуввати 5 млн. м.кубга тенг бўлган ишлаб чиқариш ва омборхона биноларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 80 фоиз ишлар якунланган. Афғонистондаги сиёсий вазият беқарорлиги натижасида бугунги кунда “Термиз халқаро савдо маркази” тўлақонли фаолият юритиш имконияти бўлмаяпти. Мавжуд муаммолар ва ечими таклифлар: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 февралдаги ПФ-26-сон Фармони билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган кредитнинг қайтариш муддати 1 йилга узайтирилди. Бироқ Афғонистон давлати фуқароларининг кириб келишига қўйилган чекловлар натижасида савдо нуқталарини сотиш ишлари суст кечмоқда. Таклиф: Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган кредитнинг қайтариш муддатини 3 йилга узайтириш. 2. Маҳаллий тадбиркорларга Марказ ҳудудидаги савдо нуқталарини харид қилишда тижорат банклари томонидан йиллик 24-26%гача 3 йиллик кредитлар таклиф этилмоқда. Бу эса савдо нуқталарига тадбиркорларни жалб қилишда муаммоларни келтириб чиқармоқда. Таклиф: Тижорат банклари томонидан йиллик 17-18%гача бўлган камида 10 йил муддатга кредит ажратиш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Ҳозирги вақтда Марказ ҳудудидан савдо нуқталарини сотиб олиш таклифини билдирган 500 дан зиёд Афғонистон фуқаролари мавжуд бўлиб, уларга яшаш гувоҳномасисиз кўчмас мулкни тўғридан-тўғри сотиб олишлари мумкин эмаслиги сабабли, Афғонистонлик ишбилармонларни жалб этишни имконияти бўлмаяпти. Таклиф: Афғонистон ва бошқа чет эл фуқароларига Марказ ҳудудидаги кўчмас мулк объектларини яшаш гувоҳномасисиз тўғридан-тўғри сотиб олиш тизимини йўлга қўйиш зарур. 4. Марказ ҳудудига жисмоний шахслар томонидан чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўз эҳтиёжлари учун олиб кириш жараёнида товарларга нисбатан божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган амалдаги нормалари жорий этилмаганлиги сабабли, Марказни ички бозор учун очишнинг имконияти бўлмаяпти. Таклиф: Марказ ҳудудига жисмоний шахслар томонидан чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўз эҳтиёжлари учун олиб кириш жараёнида товарларга нисбатан божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган амалдаги нормалари жорий этиш. 5. Марказ ҳудудида импорт хомашёдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда божхона божидан озод қилинмаганлиги сабабли, ишлаб чиқариш корхоналарини жалб этиш имконияти бўлмаяпти. Таклиф: Салоҳиятли ишлаб чиқарувчиларни Марказга жалб этиш мақсадида импорт хомашёдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ва Марказ резиденти сифатида экспорт қилиш шарти билан божхона божидан озод қилиш. 6. Марказнинг муҳандислик-коммуникация ва махсус инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ 39 млрд. сўм маблағ зарур. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2023 йил 6 апрелдаги баёни билан Республика бюджети ҳисобидан 10,3 млрд. сўм маблағ ажратилган. Қолган маблағларни ажратилишида амалий ёрдам зарур. Таклиф: Марказни муҳандислик-коммуникация ва махсус инфратузилма билан таъминлаш ишларини якунлаш мақсадида 28,7 млрд. сўм ажратиш. 7. Марказ иштирокчилари, шунингдек, сотувчи ва харидорлар учун қулайлик яратиш мақсадида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига қўшимча автотураргоҳ ва “Халқаро логистика маркази” барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бироқ, “Халқаро логистика маркази”га олиб борувчи темир йўл тармоғи мавжуд эмас. Таклиф: 2023 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг сақлаш ва бошқа харажатлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан “Халқаро логистика маркази”га олиб борувчи темир йўл тармоғини қуриш. 8. Марказнинг қурилиш лойиҳасига мувофиқ чегара чизиқларини тегишли тартибда кўчирилмасдан турибди. Таклиф: Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан чегара чизиқларини тегишли тартибда кўчириш ишларини бошлаш. 9. Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси томонидан Марказ ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун талаб этиладиган штат бирликлари ажратилмаган. Таклиф: Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси томонидан Марказ ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун штат бирликлари ажратиш. Download 55.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling