Саноатни ахборотлаштириш факультети” “информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси
Download 445.48 Kb.
|
тизим2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бажарди: 55С-Б-ИАТ-19 гуруҳ талабаси Ф. Рахмоналиев Қабул қилди: Д.Шокиров Наманган - 2022 йил
- Тизимлар назарияси асослари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “САНОАТНИ АХБОРОТЛАШТИРИШ ФАКУЛЬТЕТИ” “ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ “ТИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ АСОСЛАРИ” ФАНИДАН Амалий иш № 2 Бажарди: 55С-Б-ИАТ-19 гуруҳ талабаси Ф. Рахмоналиев Қабул қилди: Д.Шокиров Наманган - 2022 йил Режа: 1. Кириш 2. Назарий қисм 3. Эйлер венн диаграммасига доир масала 4. Фойдаланилган адабиётлар КИРИШ Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида юқори натижаларга эришиши жаҳон иқтисодий тизимида тўлақонли натижаларга тўлақонли шериклик ўрнини эгаллай бориши, инсон фаолиятининг барча жабхаларида замонавий ахборот технологияларидан юқори даражада фойдаланиш кўламларининг қандай бўлишига ҳамда бу технологиялар ижтимоий меҳнат самарадорлигининг ошишида қандай рол ўйнашига боғлиқ. Ҳозирги вақтда мураккаб бошқариш тизимларини яратиш ва ахборотларга ишлов беришдаги тадқиқот ишларида янги ғояларни ва тизимларни анализ ва синтез қилишнинг замонавий усулларини кенг қўллаш натижасида, сўнгги 5-10 йилликдаги илмий тадқиқот ишлари тараққий этиб бормоқда. Шунга боғлиқ ҳолда университетларда, ҳамда ишлаб чиқариш доирасида тизимларни лойиҳалашнинг янги усулларини изоҳловчи ва тизимлаштирувчи замонавий бошқариш тизимлари дарсликларига, ўқув ва услубий қўлланмаларга сезиларли даражада зарурият туғилмоқда. Тизимлар назарияси асослари фани мазкур мутахассислик йўналишлари учун фундаментал фандир. Ушбу фан ишлаб чиқаришда эришилган муваффақиятлар, ҳамда ютуқлар мамлакатимизнинг иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун аҳамиятга эга бўлган саноатни яратиш учун асос ҳисобланади. Ўз навбатида тизимлар назарияси ишлаб чиқариш самарадорлигини муттасил ошириш, маҳсулот сифатини юқори даражага кўтариш, харажатларни камайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникасини таъминлаш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади. Ушбу услубий қўлланмада асосий диққат тизимлар назариясининг асосий бошланғич тушунчалари бўлган тўпламлар ва улар устида амаллар, Эйлер-Венн диаграммаларини қуриш, граф тушунчаси, графларда энг қисқа йўлни топишни ўрганиш ҳамда замонавий дастурлаш тилларида улар бўйича мисол ва масалалар ечишга қаратилган. Мазкур услубий қўлланма «Тизимлар назрияси асослари» фанидан амалий машғулотларини ўтказиш бўйича зарур бўлган барча йўриқномаларни ўз ичига олган ва Давлат таълим стандартларига мос намунавий дастур ҳамда унга мос ишчи дастурлар асосида тузилган. Download 445.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling